Транспорт вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига икки ой муддатда ташқи савдо логистикасини такомиллаштириш, логистика харажатларини 30%га камайтириш ва янги логистика йўлакларини жорий этиш бўйича ягона транспорт-логистика оператори тизимини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритиш топширилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирли, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси бир ой муддатда мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар ва хомашё импортига транспорт харажатларининг 50%ини ишлаб чиқарувчиларга ёки халқаро транспорт юк ташувчи корхоналарга компенсация қилиш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритади.
Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирли, Иқтисодиёт вазирлиги ва Экспортни рағбатлантириш агентлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг импорт-экспорт харажатларини оптималлаштириш мақсадида ҳар молиявий йил бошида халқаро логистика компанияларидан арзонлаштирилган логистика квоталарини бронь қилиш топширилди. Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчи корхоналар ўртасида 1%лик устама билан квоталар олиш ва тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи этиб тайинланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.