Тошкентда «King Long» русумли автобус ва “Tracker” русумли енгил автомобили иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” тезкор маълумот тақдим этди.
Электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди. Масалан, қишлоқ хўжалиги ерларида қуёш панелларини ўрнатиш, яъни “агровольтаика” бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари бугун белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли ижроси учун масъулиятини кучайтириши лозимлиги, сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга қатъий чора кўрилиши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш бўйича 2024 йил учун устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақида давлат раҳбарининг Матбуот котиби хабар бермоқда.
Бугун Қозоғистон парламент ялпи мажлисида “Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилди. Шартнома давлат раҳбарлари бошчилигида ташқи сиёсат, хавфсизлик ва трансчегаравий сувлар масалаларини белгиловчи Олий давлатлараро кенгашни ташкил этишни назарда тутади.
“Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-88-сон, 27.02.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 майгача давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилади.
2024 йил 1 июнга қадар жамоатчилик экология назоратчилигига номзодлар Экология вазирлиги томонидан мустақил таълим шаклида махсус тайёргарликдан ўтказилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 24 февралидаги “Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида алоҳида қайд этилган.
“Қурилиш — Uzbuild-2024” халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзбекистонда бунёдкорлик. Янги Тошкент — табиат ва келажак шаҳри” мавзусида конференция бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхоналари бошчилигидаги 20 дан зиёд вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Тошкент вилоятида давом эттирди. Ишчи гуруҳ томонидан бир ҳафта давомида Тошкент вилоятида аҳоли кайфияти билан боғлиқ долзарб муаммоларни ўрганиш ва уларни имкон қадар жойида тезкорлик билан ҳал этиш масалалари билан шуғулланди.
“Ўзбекистон-2030”стратегиясига асосан мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбалари 2030 йилга қадар 25 минг МВт.га ҳамда жами истеъмолдаги улуши 40 фоизга етказилади, иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 2010 йилдаги даражадан 30 фоизга қисқартириш каби чоралар кўзда тутилган. Бу ҳақда “Тараққиёт стратегияси” маркази Сенат, Жаҳон банки ва Буюк Британия Ташқи ишлар, ҳамдўстлик масалалари ва халқаро тараққиёт бўйича вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказган “Ўзбекистон фуқароларини тинглаб” тадқиқоти натижалари: яшил иқтисодиёт ва барқарор ривожланишга ўтиш” мавзусига бағишланган давра суҳбатида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков маълум қилди.
26 февраль куни Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида Ташкилот Бош Ассамблеяси томонидан «2027 йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили» резолюцияси бир овоздан маъқулланди. Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ушбу резолюцияга 80 дан ортиқ аъзо мамлакат ҳаммуаллифлик қилди.
Президент Шавкат Мирзиёевга 27 февраль куни Тошкент шаҳрида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ахборот берилди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан унумли фойдаланиш, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини рўёбга чиқариш, аҳолининг уй-жой шароитлари ва шаҳарлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор мақсад ва вазифалар белгиланган.
“Мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-87-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Болалар омбудсмани котибиятига Бухоро вилоятида яшовчи 15 ёшли боладан мурожаат келди, деб хабар бермоқда болалар ҳуқуқлари бўйича вакил матбуот хизмати. Айтилишича, М.М.
“Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-39-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Бойсун туманининг Дуоба қишлоғида 6 кишидан иборат оила аъзолари қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан заҳарланган. Ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этган, она эса жонлантириш бўлимида қолмоқда.
Оила ва жамият, жамият ва оила. Иккаласини бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди.
COP29 халқаро конференсиясига мезбонлик қилиш ҳуқуқининг Озарбайжонга берилиши мамлакатимиз ташаббусларининг халқаро майдонда қўллаб-қувватланиши ҳақидаги тасдиғидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича доиравий Конвенсиясининг иштирокчилари конференсиясининг 29-сессияси (COP29) бутун мамлакатларнинг якдил қарори билан 2024-йилда Озарбайжонда ўтказилиши ушбу мамлакатга бўлган халқаро майдон ишончининг яна бир намунасидир.
Таниқли миллиардер, Space Х компанияси асосчиси Илон Маскнинг онаси Мэй Маск Ўзбекистонга келган. У Тошкентда жойлашган Central Asian Expo кўргазма марказида чиқиш қилиши режалаштирилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.М. (муқаддам судланган) Норин дарё минтақа ўрмончилик бўлимига қарашли 2 гектар ер майдонида узоқ муддатли шартнома шартларига асосан теракзор ташкил этмасдан, ушбу ҳудуддан ўзбошимчалик билан 4,7 минг куб ҳажмдаги қум шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.
Бугун, 27 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Мажлисда қонун лойиҳаси юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров маъруза қилди.
Қатарда технологиялар бўйича жаҳондаги энг йирик веб-саммит – “Web Summit Qatar 2024” бўлиб ўтди. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева саммитда иштирок этди.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 44,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 594 дона электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Сурхондарёда бир оиланинг 4 аъзоси вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz” нашри хабар қилди.
26 февраль куни Женевада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси бошланди. Сессиянинг Олий даражадаги сегментида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов сўзга чиқди.
Ўзбекистон инвестицион салоҳиятини ўрганиш доирасида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасида британиялик “Colchester Global“, ”BlueCrest Capital Management“ компаниялари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар давомида хорижий ҳамкорларга Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга ошириш жараёнида орттирилган тажриба ва жамоатчилик муҳокамаси натижалари асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон — 2030“ стратегиясининг бандида қайд этилган Маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш бўйича пировард мақсадлар етказилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бекобод туманида қонунбузилиши ҳолати аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати darakchi.uz’га хабар берди.
Ҳарорат кечалари −1…−4 даража совуқ, кундуз кунлари +3…+6 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Президент Қарори (ПҚ-85-сон, 24.02.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Ҳолат бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 26 февраль куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “7-автобус саройи” филиалига бириктирилган “Мерcедес-Бенз” русумли 33-сонли автобусда содир бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.