ЖССТ: Глобал COVID-19 ҳолатлари бир ой ичида 50% дан ошади

2023 йил 20 ноябрдан 17 декабргача бутун дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони олдинги 28 кунлик даврга нисбатан 52 фоизга ошди. Бу ҳақда ЖССТ веб-сайтида маълумот пайдо бўлди.

Қишки “перевод” учун ҳужжатлар қабули бошланди – нималарни билиш керак?

Қиш мавсумида фақат бир давлат олий таълим муассасасидан бошқасига ўқишини кўчириш учун маълум тоифа талабаларига рухсат берилади. «Ta’lim nazorati» телеграм каналида “перевод” учун қабул жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Фарғона вилоятида “Аёллар дафтари”даги 111,3 минг нафардан зиёд хотин-қизга амалий ёрдам кўрсатилди

Фарғона вилояти ҳокимлигида “Аёллар дафтари” тизимининг тўртинчи босқичи доирасида йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилиб, 2024 йили бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов, вилоят секторлари, тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар.

Садир Жапаров қонунни имзолади: Қирғизистон давлат байроғи ўзгарди

Садир Жапаров Қирғизистон байроғини ўзгартириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон хабар қилди.

ТУРКИЯНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Истанбул Кападокия ва Анталия Ҳар бир сайёҳнинг ташриф буюриши керак бўлган жойлар рўйхатидаги илк уч йўналиш бўлган Истанбул, Кападокия ва Анталияда янги йилга «марҳабо» дейишга қандай қарайсиз? Янги йил режаларини тузиб бўлмаганлар ёки 2024 йилнинг илк мўъжизавий лаҳзаларини дунёнинг энг бетакрор жойларида бошдан кечиришни хоҳловчилар учун Туркиянинг муҳташам манзилларига яқиндан назар соламиз.

4 та ҳудудда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётганлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар О.Н. ва А.С.

Нашриёт ва матбаа корхоналари 5 йилга солиқлардан озод қилинади — Президент

Келгуси йилдан миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини кўп минг нусхаларда чоп этиш ва барча кутубхоналарга етказиб бериш лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, ҳар йили энг яхши бадиий асарлар яратиш, таржима қилиш учун ижодий буюртмалар берилиб, муаллиф ва таржимонларга муносиб қалам ҳақи тўланади.

Ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мажлисда бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали асосан четдан, баъзан, ҳатто, мамлакатимизнинг ўзида ҳам Конституция ва қонунларимизга зид позициялар илгари сурилаётгани, жумладан диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас, жаҳолатга ундаш ҳолатлари пайдо бўлаётгани таъкидланди.

Ёш режиссёрларни қўллаб-қувватлаш учун Маннон Уйғур номидаги мукофот таъсис этилади

«Агар ҳозир “Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?”, деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин. Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак”,- деди Президент.

Ўзбекистонда миллий сериаллар ишлаб чиқариш учун Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдонда эркин иқтисодий зона — Cinema Park ташкил қилинади

Халқаро майдонда ўзбек маданий дипломатиясини ривожлантириш, бой маданий меросимизни халқимизга ва хорижий сайёҳларга кенг таништириш ишлари янги босқичга кўтарилади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади

Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантириш учун алоҳида дастур қабул қилинади. Хаттотлик ва миниатюра санъати таълимини амалиёт билан боғлаш мақсадида миллий усулда қоғоз тайёрлаш бўйича ўқув ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этилади.

Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Шавкат Мирзиёев дунёдаги қудратли марказлар очиқчасига босим ўтказаётгани ҳақида гапирди

Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Йиғилишда Президент «дунёдаги қудратли марказлар очиқчасига босим ўтказишни» бошлаганига айтди.

2024 йилдан бошлаб маънавий-маърифий ишлар учун ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади

Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Дунё миқёсидаги иқтисодий инқироз ва пандемия таъсирига қарамасдан, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.  Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

ЮНЕСКО Бош конференцияси сессиялари 2025 йилда Самарқандда ўтказилади

Аввалроқ хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказмоқда. Президентимиз халқаро майдонда маданий дипломатиямизнинг ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

145 млрд сўм маблағни ўзлаштирмоқчи бўлган божхона қўмитаси ходими ҳибсга олинди

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари ушлангани борасида хабарлар тарқалди. Қўмита раҳбарияти АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳодисага изоҳ бериб ўтди.

Ҳилола Умарова таълим тизимидаги фаол ва ёш ўқитувчилар ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан учрашди

Бугун пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг тизимдаги ёш педагоглар ҳамда иқтидорли ўқувчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Вазир учрашув давомида иштирокчилар томонидан берилган қатор саволлар, жумладан: — ёшларнинг вазир бўлиш учун инсон қандай хислатларга эга бўлиш кераклиги; — соҳа раҳбари сифатида тизимда қандай ўзгаришларни амалга оширгани; — келгуси йилга мўлжалланган режаларнинг энг муҳим учтаси қайсилар эканлиги; — жорий йилда амалиётга жорий этилган янги баҳолаш тизимининг ўзига хос жиҳатлари; — мактаб битирув баҳоларининг олий ўқув юртларига киришдаги таъсири тўғрисидаги кўплаб саволларга батафсил жавоб бериб ўтди.

Фарғонада 3 нафар боксчига вилоят ҳокими уй совға қилди

Фарғонада  йил давомида халқаро майдонларда юқори натижаларга эришган спортчилар тақдирланди. Ўзбекистонни халқаро майдондаги шон-шуҳратини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган 54 нафар спортчига вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда совғалари топширилди.

Президент Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаевни қабул қилди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди.

3 та ҳудудда «свет»дан ноқонуний фойдаланаётганлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Й.” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи балиқхонада ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 199,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.  Шу каби, Департаментнинг Андижон ва Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда «Й.Ш.” МЧЖ масъул шахслари “Х.” МФЙ ҳудудидаги қўп қаватли уйларнинг сув насоси ва ёритгичларини, Олмалиқ шаҳрида эса “Я.Б.” МФЙ ва “А.” ширкати масъул шахслари сув насосни ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 113,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Ўзбекистон Президенти Миср етакчисини сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқотда уни Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан самимий қутлади. Сайловчиларнинг фаол иштироки ва овоз бериш натижалари дўст Миср халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолат экани қайд этилди.

Пискентда паррандачилик фермасида ёнғин чиқди

Тошкент вилояти Пискент туманида паррандачилик фермасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Тошкентда уй ижараси нархи қай томонга ўзгараяпти?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2023-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди. 2023-йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган уй-жой учун ижара нархлари тушишда давом этган бўлса, тўлиқ таъмирланган уйлар учун бироз кўтарилган.

Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари «пуфак хавфи» чегарасига яқинлашиб бормоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан “Ўзбекистон кўчмас мулк ва ипотека бозори” ҳисоботи тайёрланди. Ҳисобот Бизнесни ривожлантириш банки ҳомийлигида тайёрланиб, республика бўйича уй-жой нархлари, кўчмас мулк бозорининг жорий ҳолати, келажаги ҳамда фундаментал ва иқтисодий омилларга асосланган пуфак хавфи тўғрисидаги таҳлиллар билан биргаликда 5455 киши ва 141 та қурилиш компанияси иштирокида ўтказилган сўров натижаларини ҳам ўз ичига олади.

Ўзбекистоннинг Эрондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди

Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди Бунгача у 2018-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консуллигини бошқарган.

1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади

Электр тармқоларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бу ҳақда Ҳукумат қарори лойиҳасига кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10та давлатлар рўйхати эълон қилинди

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган.   Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида): — Хитой – 12,2 млрд—  Россия – 8,8 млрд—  Қозоғистон – 4 млрд—  Туркия – 2,8 млрд—  Корея – 2,1 млрд—  Туркманистон – 970 млн—  Германия – 962 млн—  Қирғиз Р.

Тошкент вилоятининг марказий арчаси учун бюджетдан 700 млн сўм ажратилди

Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида «Янги йил» арчаси қуриб, безатилди. Бунинг учун вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг жорий йил 3-чорак якуни билан шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 700 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилган.

Ўзбекистонда бюджет пули ҳисобидан байрам корпоративлари ўтказиш тақиқланди

Бош вазир Абдулла Арипов барча давлат ташкилотларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан янги йил байрами муносабати билан байрам дастурхони ёзиш ва корпоратив йиғилишлар ўтказишни тақиқлади. Ўзбекистонда ҳукумат топшириғи билан давлат ташкилотларига янги йил муносабати билан корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар тарқалди.

Сўнгги 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган

Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлса, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.Бугунги кунда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.