Ўқишни узрли сабабларга кўра кўчириш учун аризалар қонунчилик бўйича фақат 2 тоифадаги фуқаролар қуйидаги узрли сабабларга кўра ўқишни кўчириш учун ариза топшириши мумкин:
Ишчи гуруҳлар 2024-йилнинг 20-январ кунига қадар ҳар куни соат 9:00дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият кўрсатади.
Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар аризачи иштирокида (офлайн) тақдим этилади:
Аризалар 20 январгача қабул қилинса, ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25-январдан 15-февралга қадар амалга оширилади.
Кейинги жараён қандай бўлади?
Тегишли вазирлик (идора) ёки Давлат комиссиясининг хати асосида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан ўқиши кўчирилаётган талаба дарсларга қўйилади. ОТМ томонидан талаба илгари таълим олган ОТМга унинг шахсий йиғма жилдини жўнатиш учун сўровнома юборилади.
Сўровнома олингандан сўнг, талаба илгари таълим олган олий таълим муассасаси ректорининг талабалар сафидан четлаштириш ҳақида буйруғи асосида уч кун муддатда талабанинг шахсий йиғма жилди (рўйхати билан) уни ўқишга қабул қилган олий таълим муассасасига жўнатилади ёки ариза билан ўқиши кўчирилган талабага берилади.
Шахсий йиғма жилд жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда (ёпиқ йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш) олий таълим муассасаси ректори томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган академик маълумотнома талабани ўқишга қабул қилган олий таълим муассасасига жўнатилади.
️Эслатма: агар талаба мақсадли қабул доирасида таълим олаётган бўлса, унга ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.
Грантда ўқиётан талаба грант билан ўқишини кўчира оладими?
Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.
Яъни агар ОТМ йўналишлари учун ажратилган грант ўрин бўлса, таълим муассасасидаги вазиятдан келиб чиқиб, талабага грант асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилиши мумкин.
Кўзи ожиз ва ногиронлиги бор талабаларга грант асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.