Ўзбекистонда 15 кунда 73 млрд сўмлик газ ва электр ўғирланди

Ўзбекистонда декабр ойининг 15 кунида 411 нафар истеъмолчининг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлат манфаатларига жами 73 миллиард 274 миллион сўмлик зарар келтирилгани аниқланди. Хусусан, Тошкент вилоятида 20 та ҳолатда тизимга 25 млрд 293 млн сўмлик, Тошкент шаҳрида 30 та ҳолатда тизимга 11 млрд 308 млн сўмликдан зиёд ва Фарғона вилоятида 52 та ҳолатда тизимга 7 млрд сўмликдан зиёд энергоресурслар талон-торож қилинган.

Қорақалпоғистонда бир оиланинг беш аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қорақалпоғистонда бир оиланинг беш аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Darakchi.uz`га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Марказий банк томонидан 4 та банк жаримага тортилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2023 йилнинг ноябрь ойидаги йиғилишларда (7 марта) 26 та масала кўрилиб, уларда тегишли қарорлар қабул қилинди. Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 16 та масала кўриб чиқилиб, уларда кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (7 та), аудиторга малака сертификатини бериш (5 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (4 та) каби масалалар ўрин олди.

Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний учрашув ўтказдилар. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Амир ҳамда дўст Қатар халқини миллий байрами – Мустақиллик куни билан самимий қутлади.

Коррупцияга қарши курашишдек мураккаб жараёнларда энг олдинги сафларда бораётган оммавий ахборот воситалари ўрнини алоҳида қадрлаймиз — Президент

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимида нутқ сўзлади.  Ҳурматли Амир Аъло Ҳазратлари!

Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади

Президент томонидан имзоланган Қонун  билан бир қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:— Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади;— Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланади;— Партия рўйхати Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин, ушбу рўйхатга киритилганлар депутатликка номзод мақомини олади ва уларга гувоҳнома берилади;— Партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аъзолари ёки партиясиз бўлиши мумкин.

Қатар Амири Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний амалий ташриф билан Тошкентга келди. Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Президентимиз кутиб олди.

“Спарк”, “Нексия-3”, экскаватор олиб бераман деб 476 миллион сўмни “ухлатган” фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Давлатимиз раҳбари топшириғи асосидаПрезидент Халқ қабулхоналари Термиз шаҳри, Денов ва Шеробод туманларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган оммавий қабулларда вилоят прокуратураси, судлари, солиқ, ички ишлар, адлия ва божхона бошқармалари масъуллари ҳар бир масалани мурожаатчилар иштирокида синчиклаб кўриб чиқди. Қонуний ечими бор масалалар жойида ҳал қилиб берилди.

Шавкат Мирзиёев Хитойдаги зилзила сабаб Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

Аввалроқ хабар берганимиздек, Хитой шимоли-ғарбида 100 дан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган зилзила содир бўлди. Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан Хитой етакчиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.

Ўзбекистонликлар янги йилда неча кун дам олади?

Ўзбекистонда барча ходимлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар Янги йил байрамида кетма-кет 4 кун дам олиши мумкин. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.2022 йилдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-270-сон Фармонига кўра, 30 декабрь — шанба 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Солиқ қўмитаси тадбиркорлар муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади

Кеча, 18 декабр куни Савдо-саноат палатасида чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Солиқ қўмитаси раҳбарияти ва мутахассислари иштирок этди.

Ўзбекистонда Трамвай ва троллейбус транспорти ривожлантирилади

Ўзбекистонда Трамвай ва троллейбус транспорти ривожлантирилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мирзиёев қайта сайланган Миср Араб республикаси президентига мактуб йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисига унинг ушбу лавозимга қайта сайлангани  муносабати билан самимий табриклар ва энг эзгу тилаклар изҳор этилган мактуб йўллади. Табрикда сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар, қатъий сиёсий ирода ва олий даражадаги фаол мулоқотлар натижасида Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли алоқалар сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқилгани қайд этилган ва келгусида янада юксак поғонага кўтарилишига ишонч билдирилган.

Наманганда ҳам эр-хотин икки қизи билан бир кечада заҳарланиб вафот этди

Наманганда ҳам бир оила из газидан заҳарланиб вафот этди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов берган маълумотга кўра, ҳалокат 2023 йил 15 декабрь кунидан 16 декабрь кунига ўтар кечаси Янги Наманган тумани, Беруний МФЙда содир бўлган.

Дунё озиқ-овқат бозорида қандай ўзгаришлар кутилаяпти?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари глобал озиқ-овқат бозори ривожланишидаги асосий йўналишларни таҳлил қилди. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — FAOнинг прогнозига кўра, экстремал об-ҳаво шароити ва ортиб бораётган геосиёсий кескинлик глобал озиқ-овқат тизимига хавф туғдиради ҳамда савдо ва глобал озиқ-овқат хавфсизлиги истиқболини ёмонлаштириши мумкин.

Самарқанд ва Хоразмда ҳам йўл ҳақини картада тўланганлар учун рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилади

2024 йил 1 январдан бошлаб трамвай ҳамда троллейбусда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади. Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Транспорт вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июнга қадар йўловчилар учун қулай электрон тўловларни оммалаштириш мақсадида трамвай ва троллейбус транспортида электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифларни халқ депутатлари Кенгаши муҳокамасидан ўтказиб, жорий этилишини таъминлайди.

Фарғона вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Кулдашев Бурҳон Худойбердиевич Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.   Бурҳон Кулдашев 1988 йилда Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида туғилган, юриспруденция йўналишида олий маълумотли.

Қатар Амири амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 19 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни тантанали топшириш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Тошкент шаҳрида бўлади. Қатар Амири ташаббуси билан таъсис этилган мукофот билан 2016 йилдан буён ҳар йили глобал миқёсда коррупцияга қарши курашга қўшган ҳиссасининг эътирофи сифатида таниқли жамоат арбоблари, экспертлар ва журналистлар тақдирлаб келинмоқда.

Темир йўл бўйича ҳам тарифлар қайта кўриб чиқилди, кераксиз имтиёзлар бекор қилинди

Темир йўл бўйича ҳам тарифлар қайта кўриб чиқилди, кераксиз имтиёзлар бекор қилинди. Шунингдек, 6 та тезюрар ҳамда шаҳарлараро қатнайдиган 30 та электр поезд олиб келинмоқда.

Тошкентда хонадоннинг бутунлай ёниб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги уйларнинг бири ёнаётгани ҳақидаги видеолар тарқалди.  Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz’га расмий маълумот берди.  Маълум қилинишича, ёнғин Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлган ва ёнғин оқибатида 1995 йилда туғилган аёл ва унинг 2015 ва 2018 йилларда туғилган қиз фарзандлари вафот этган.  Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Оҳангарон саноат зонасида 120 млн долларлик 5 та лойиҳа ишга туширилади — Президент

Кимё саноатида талаб юқори бўлган маҳсулотлар учун зарур базавий хом ашёнинг деярли барчаси мамлакатимизда мавжудлиги, ушбу имкониятларни самарали ишга солиш зарурлиги қайд этилди. Умуман, кимё соҳасида 3 миллиард долларлик лойиҳалар шакллантирилгани маълум қилинди.

Istanbul Modern музейи ташкил топган кундан бери 9 миллион сайёҳни қабул қилди

Istanbul Modern ўзининг 19 йиллигини янги музей биносида нишонламоқда Муассаса томонидан берилган баёнотга кўра, 2004 йил 11 декабрда ташкил этилганидан буён музей 9 миллион зиёратчини қабул қилиб, 900 мингга яқин болалар ва ёшларга бепул санъат дарслари бериб келган.  Музей очилганидан буён 77 та муддатли ва коллекция кўргазмалари, 42 та фотосуратлар, 13 та видео кўргазмалар ва 17 та халқаро кўргазмалар ўтказилиб, 422 та кино дастури билан 4 мингдан ортиқ фильмлар намойиш этилди.

Чирчиқда қиймати 50 млн долларлик алюмин қадоқлаш корхонаси ишга тушади

Йиғилишда мамлакатимизда машҳур брендлар остида маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди. Мисол учун, келгуси йил октябрда Чирчиқда қиймати 50 миллион долларлик йилига 2,5 миллион дона бўлган алюмин қадоқлаш корхонаси ишга тушади.

Президент масъулларга Вьетнам, Польша, Россия ва Италияда тўқимачилик савдо уйларини очишга топшириқ берди

Президентимиз маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқишга алоҳида тўхталди. Машҳур брендлар ўзи ишлаб чиқариш қилмай, балки аниқ талабларни белгилаб, буюртмаларини бунга жавоб берадиган ишлаб чиқарувчиларга жойлаштиради.

WADA Ўзбекистон антидопинг агентлиги фаолиятини юқори баҳолади

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) 2023 йил декабрь ойидаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги дунёнинг 206 давлати орасида энг кучли гуруҳдан ўрин олди. WADA томонидан 206 та давлатдаги Миллий антидопинг ташкилотларининг фаолияти 4 гуруҳга (1-гуруҳ юқори, 2-гуруҳ яхши, 3-гуруҳ қониқарли ва 4-гуруҳ қониқарсиз) бўлинган ҳолда баҳолаб борилади.

Ўзбекистонда сўнгги 11 ойда автобуслар иштирокидаги 94 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида автобуслар билан боғлиқ 94 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Анвар Жўраев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги маълумот беришича, вазирлик тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг II чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабр, қишки таътилнинг илк куни 28 декабр саналади. Таътил 2024 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади.

Умида Омонова шахматнинг блитс йўналишида Осиё чемпиони бўлди

Айни кунларда БААнинг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон кўчатчилик соҳасини ривожлантиришда Италия билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италия Кўчатчилар уюшмаси миллий консорциуми (CIVI Italia) президенти Жандоминико Консалво билан учрашув ўтказди. Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш билан боғлиқ изчил ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.

Кимларга поездда юришда имтиёзлар берилган?

Қонунчиликка кўра, темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирмалар билан йилига 1 марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) талонларга алмаштириш ва гувоҳнома тақдим этиш бўйича қуйидагиларга берилган: ➖ 3-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахсларга; ➖ уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга. Шунингдек, айрим шахслар темир йўлларда йилига бир марта бепул юриши (бориш ва келиш) мумкин: ➖ ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар; ➖ ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга тенглаштирилган шахсларга; ➖ Чернобиль АЭСдаги аварияни бартараф этишда иштирок этганногиронлиги бўлган шахсларга.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.