Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ўзбек тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонларида юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари 2025 йил 1 январдан бошлаб қоплаб берилиши режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбек тили ва адабиёт фани бўйича миллий сертификат имтиҳонида юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 25 июнь куни Хоразм вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича катталар ( эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 25-26 июн кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ қ.» автомобиль йўлининг 34 ва 54 километрлари оралиғида (Чирчиқ шаҳрига киришда жойлашган платина яқини старт, Ғазалкент шаҳрига кириш қисми финиш) транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчи фуқоролардан Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.
Россиянинг «Толибон ҳаракати»га муносабати ўзгаргани, унинг таъқиқланган террорчи ташкилотлар миллий реестридан чиқарилгани ҳақидаги хабарлар оқимига қараганда, яқин келажакда толибон ҳукумати сиёсий тан олиниши кутилмоқда. Толибон ҳукуматининг тан олинишини Ислом амирлигига қўшни давлатлар Россия Федерацияси ва Хитой билан биргаликда мувофиқлаштириши мумкин.
Жорий йил 17 – 21–июнь кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказилган “C5+1 Хитой-Марказий Осиё фуқаро авиацияси конференция”си давомида Ўзбекистон ва Хитой авиация ҳукуматлари ўртасида Ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш, икки давлат ўртасида амалга оширилаётган авиақатновлар сонини кескин ошириш, янги ҳаво йўлакларини очиш масалалари муҳокама қилинди. Олиб борилган музокаралар натижасига кўра икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида тегишли ҳужжат имзоланди ва қуйидаги келишувларга эришилди: — Ўзбекистон ва Хитой ўртасида мунтазам парвозларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган авиакомпаниялар сони 2 баробарга оширилди; — Ўзбекистон авиакомпаниялари учун Ўзбекистоннинг барча аэропортларидан Хитой ҳудудига мунтазам парвозларни амалга ошириш мумкин бўлган шаҳарлар сони 12 тага етказилди; — Хитой томонидан тайинланган авиакомпанияларга Хитойнинг исталган шаҳарларидан Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги халқаро аеропортларга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди; — Тайинланган авиакомпанияларга икки давлат ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сонини ҳар бир томондан ҳафтасига амалдаги 15 тадан янги келишув бўйича 50 тага ошириш, яъни икки мамлакат ўртасидаги ҳафталик мунтазам йўловчи авиақатновлари сонини жами 100 тага етказиш ҳуқуқи берилди; — Ҳар икки томоннинг тайинланган авиакомпанияларига Ўзбекистон ва Хитой ҳудудидаги барча манзиллар орқали учинчи давлатларга ҳафтасига 21 та авиақатнов билан юк парвозларини амалга ошириш учун 5-ҳаво эркинлиги ҳуқуқи берилди; — Хитой томонидан тайинланган авиакомпанияларга Ўзбекистон ҳудудида Самарқанд ва Нукус, Ўзбекистон томонидан тайинланган авиакомпанияларга эса Хитой ҳудудида Сиан ва Ченгду халқаро аеропортлари орқали учинчи давлатларга ҳар бир йўналишда ҳафтасига 7 та қатнов билан йўловчи парвозларни амалга ошириш учун 5-ҳаво эркинлиги ҳуқуқи берилди; — Шунингдек, Ўзбекистон томонидан тайинланган авиакомпаниялар учун Хитойнинг денгиз бўйида жойлашган туристик Хайкоу, Саня ҳамда Тсюнхай халқаро аеропортларида жорий қилинган “Махсус очиқ осмон” режимидан фойдаланиш ва 5-ҳаво эркинлигида парвозларни амалга ошириш ҳуқуқи қўлга киритилди.
Гендер стратегияси доирасида гендер тенглик тушунчаси жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан, спорт муносабатларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг тенглигини англатади. Тарихга назар соладиган бўлсак, асрлар давомида аёлларимиз шу даражада хўрланиб, ҳақ ҳуқуқлари паймол бўлганки, уларга нисбатан ҳаттоки ўзининг мулки сифатида қарашган.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида эртага Тошкентнинг иккита туманида “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон делегациясининг 2023 йил 4–6 октябрда Россиянинг Қозон шаҳридаги “Казань ЭКСПО” тадбирлар доирасида Қашқадарё вилоятида “Тоғ чанғи комплекси” лойиҳасини барпо этиш юзасидан меморандум имзоланган эди. Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов Шаҳрисабз туманининг Ғелон қишлоғида барпо этиладиган мазкур “Тоғ чанғи комплекси” лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Маълум бўлишича, 1-босқичда 5,9 км гондолали дор йўли (Ғелон-Сарчашма), 4 та тоғ-чанғи йўли, 35 та вилла, 1 та ташриф маркази, 4 юлдузли меҳмонхона, 5 қаватли автотураргоҳ, ресторан, вертолёт майдончаси, болалар шаҳарчаси ва дарё бўйлаб йўлакчалар барпо этилади ва бунга 100 млн.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказдилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Руминиянинг Бухарест шаҳридаги «Grand Hotel Bucharest» меҳмонхонасида йилнинг энг нуфузли шахмат турнирларидан бири бўлиб ўтади. Ушбу турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ветеринария ва қишлоқ хўжалигида микробларга қарши воситалардан фойдаланиш (АМУ) ва микробларга қарши чидамлилик (АМР) бўйича билим ва амалий кўникмаларни яхшилаш мақсадида ФАО экспертлари ветеринария факультетлари ўқув дастурларини баҳолашдан ўтказдилар. Баҳолаш Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳамда унинг Тошкент шаҳридаги филиали билан ҳамкорликда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтказилди.
Ўзбекистон делегацияси C5+1 конференцияси доирасида хитойлик ҳамкасблари билан аэронавигация соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Солиқ қўмитаси томонидан аҳолининг фискал тушумлардан фойдаланган ҳолда дори воситаларига сарфлаган маблағлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди. Республика бўйича 8 002 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 609 та онлайн-НКТ мавжуд.
IFAD’нинг Марказий Осиёда ягона ваколатхонаси Тошкентда очилди. Унда бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва IFAD президенти Альваро Ларио иштирок этди.
Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
«Ўзгидромет» 27 июнь куни жанубий вилоятлар ва чўлларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача, пойтахтда 41 даражагача, Фарғона водий вилоятларида 40 даражагача ҳамда тоғларда 30 даражагача иссиқ бўлишини прогноз қилди. Уна кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25 июнда кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража, 26 июнда кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража, 27 июнда кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
«Ўзавиация» агентлиги ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICАO) ўртасида Ўзбекистон фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024–2026 йиллар учун мўлжалланган Давлат стратегик ҳаракатлар режаси имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, «Ўзавиация» агентлиги директори Тохир Назаров бошчилигидаги делегация 2024 йил 18 июнь куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 2024-2026 йиллар учун мўлжалланган давлат стратегик ҳаракатлар режасининг амалга оширилиши бўйича Кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этди.
Турли сабабларга кўра ўз вақтида умумий ўрта таълим олиш имкониятига эга бўлмаган, яъни мактабни тўлиқ тамомлай олмаган фуқароларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш тизими яратилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкентнинг Учтепа туманида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тошкент шаҳар ЙҲХББ матбуот хизматининг хабар беришича, 23 июнь куни соат 09:00 ларда Ширин-Лутфий кўчалари чорраҳасида қуйидаги автомобиллар тўқнашган: 1989 йилда туғилган М.С.
23 июн куни соат 19:47да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Янги Чоштепа МФЙ, Ўзар кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБга хабар берди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида 2,8 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 % га ошган.
Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида офицер бўлишни мақсад қилиб, белгиланган муддат давомида танлаган соҳалари бўйича таълим-тарбия олган ўғлонларнинг навбатдаги битирув тантаналари бўлиб ўтди. Мамлакатимиздаги энг нуфузли ва таянч олий ҳарбий таълим муассаса саналган Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган битирув тадбирида Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов иштирок этиб, ёш офицерларни самимий қутлаб, уларга таълим-тарбия берган устоз-мураббийлар ва ота-оналарнинг меҳнатини эътироф этди.
Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Муҳокама якунида Сенатнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан: Музаффар Зафарович Кукиевни беш йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимига; Худойқул Тожиевич Азизов, Аскаржон Бойисович Гафуров ва Аҳрорхон Муминович Хашимхоновни беш йиллик муддатга Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимига сайлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Айни вақтда заргарлик соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда. Унда Савдо-саноат палатаси, бизнес-омбудсман, “Ўзмиллийбанк” ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Ўзбекистонда биринчи марта солиқ органлари фискал чеклар бўйича дори воситалари савдоси ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди. Қайд этилишича, республика бўйича 8 002 та дорихона рўйхатга олинган бўлиб, уларда 15 609 та онлайн-НКТ мавжуд.
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида 9 қаватли уйда яшовчи фуқора ўзини ташлаб юборгани айтилган хабарлар тарқалди. Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, ҳолат жорий йилнинг 21 июнь куни соат тахминан 03:30 атрофида Андижон шаҳрида юзберган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Мўғулистоннинг мамлакатимиздаги элчиси этиб тайинланган Дааданхуу Батбаатарни қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА . «Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Дааданхуу Батбаатар жанобларини қутладик ва унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.
Ўзбекистоннинг музей коллексияларига мансуб 14 та экспонат Буюк Британиянинг бош музейида намойиш этилади. Қулочи бўйича кенг қамровли ва жўғрофий миқёси бўйича улкан бўлган “Ипак йўллари” кўргазмасида кишилар, буюмлар ва ғояларнинг муттасил ҳижрати маданият ва тарихни шакллантиришга қай йўсинда туртки бергани кашф этилади.
21-июн куни “Юксалиш” ҳаракати Республика қон қуйиш маркази кўмагида “Биз – донормиз!” хайрия аксиясини ўтказди. Мақсад – саратон касаллигига чалинган, оғир жароҳат олган, мураккаб операциялардан сўнг қон қуйишга жуда муҳтож бўлган беморларни қўллаб-қувватлаш.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.