Жорий йилнинг 11 декабрь куни Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг йиғилиши ўз ишини бошлади. Мазкур тадбирда Ташкилотга аъзо Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркиява Ўзбекистон ҳамда кузатувчи давлат — Венгриябожхона хизмати раҳбарлари, Туркий давлатлар ташкилоти котибияти иштирок этишди.
11 декабрь куни ”Тошшаҳартрансхизмат“ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Анвар Жўраев автобус ҳайдовчиларининг мобил телефондан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўтказилган рейдда иштирок этди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати. Етти нафар ҳайдовчи автобусларни бошқараётганда телефондан фойдаланган.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Маълумки, ўтган қишдаги совуқдан келиб чиқиб, бу мавсумга жиддий тайёргарлик кўрилди.
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасининг Ягона тезкор бошқарув марказини бориб кўрди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Узгидромет” бугунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2016-йил нархларига нисбатан Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида реал ойлик маошнинг ўсиш суръати таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди: Таҳлил қилинаётган давр мобайнида молия (167,5 фоиз), ахборот технологиялари — IT (91,0 фоиз), соғлиқни сақлаш (44,2 фоиз) ва логистика (40,0 фоиз) каби соҳаларда реал ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръати кузатилган.
Бироз аввал, талабалар учун барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларга 50 фоиз чегирма эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда чипталар сотилиб бўлгач, талабаларга поезд учун чегирма эълон қилинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан “Ўзбекистон темир йўллари» АЖ изоҳ берди. Маълумки, АСУ Экспресс тизимида йўловчи поездларга чипталар 45 кун олдиндан сотувга чиқади.
Бугун, 12 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтяпти. Мажлисда «Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Эртага, 13 декабр куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Тошкeнт шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ҳамда тегишли вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи бошчилигида мамлакатимизнинг энг олис ва чекка ҳудудларининг 70 та маҳалласида “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Ана шундай манзиллардан бири Сурхондарё вилоятининг олис, тоғли манзили Бойсун туманидаги “Дуоба” маҳалласида янгидан қад ростлаган мактаб, поликлиника ва маҳалла идораси бинолари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида ана шу манзилларда қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилди ва фойдаланишга топширилди.
Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Анжуманнинг асосий мақсади – конференсия доирасида шакллантирилган шўбалар йўналишлари бўйича илмий-назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Ўзбекистонда Смарт туризмни замонавий принсиплар асосида ривожлантиришда хориж тажрибасидан фойдаланиш, Смарт туризмни ташкил этишнинг асосий хусусиятларини очиб бериш бўйича иқтисодчи олимлар, тадқиқотчилар, етук амалиётчи ходимлар ва халқаро экспертлар муносабатларини умумлаштиришдир.
Галатапорт Истанбул, Франциянинг Канн шаҳрида бўлиб ўтган MAPIC 2023 тақдирлаш маросимида махсус мукофотга лойиқ деб топилди. “Энг яхши янги тараққиёт лойиҳаси” номинациясида биринчи ўринни эгаллаган Галатапорт Истанбул, янги технологиялар билан жиҳозланган замонавий бинолари, ташриф буюрувчилар сонини оширишга қаратилган архитектура хусусиятлари ва бошқа бир қанча афзалликлари билан эътирофга лойиқ кўрилди.
2022 йил 11 ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 2023 йил “Туркий цивилизациянинг юксалиш йили” деб эълон қилинган, Шунингдек, жорий йил учун Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотида раислиги концепцияси ва Тадбирлар жадвали қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида халқаро конференцияни ўтказиш белгиланган эди. Шу муносабат билан, жорий йилнинг 5-6 декабр кунлари Туркий давлатлар географик кенгаши, Туркий давлатлар ташкилоти ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида Имом Ал-Бухорийнинг “Илмдан бошқа нажот йўқ” шиори остида халқаро конференция ташкил этилди.
Қозоғистоннинг “Тan-Sholpan” (“Тонг юлдузи”) журнали 2023 йилни “Ўзбек адабиёти йили” деб белгилаган. Шу муносабат билан журнал йил бошидан буён ўзбек замонавий адабиёти вакилларининг асарларидан намуналарни қозоқ тилига таржима қилиб, чоп этмоқда.
Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Туркиянинг анъанавий зайтун етиштириш саноати ЮНEСКО рўйхатига киритилганини маълум қилди. Меҳмет Нури Эрсой ижтимоий медиа ҳисоби орқали тарқатган хабарида, Африканинг Касане шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Ҳукуматлараро Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш қўмитаси йиғилишида Туркиянинг 5 маданий унсури муҳокама қилинганини билдирди.
Уйлар, офислар, қаҳвахоналар ва кўчаларни ўзининг роҳатбахш ифори билан тўлдирадиган турк қаҳваси, турк анъаналарининг ажралмас бўлагидир ва Туркияга саёҳатингиз давомида синаб кўришингиз керак бўлган энг ёқимли тажрибалардан биридир. Туркияда турк қаҳваси одамларни бир-бирига яқинлаштирадиган ва уларнинг ижтимоийлашувига ёрдам берувчи муҳим омиллардан биридир.
Истанбул “Travel + Leisure” (T+L) нинг “2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та шаҳар” рўйхатига киритилди ва келгуси йил учун тавсия этилган саёҳат маскани деб тан олинди. Шаҳарнинг жўшқин муҳити ва диққатга сазовор жойлари меҳмонларга унутилмас таассуротларни тақдим этади.
Испаниянинг Валенция шаҳрида ташкиллаштирилган 35- Жаҳон Туризм Фильми Тақдирлаш маросимида Туркиянинг тарғибот фильмлари 3 категорияда тақдирланди. Мадрид Туркияни халқаро майдонда танитиш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Туркия Туризмни тарғиб этиш ва ривожлантириш агентлиги (TGA) томонидан тайёрланган “Go Türkiye, Go to Nature” фильми “Мамлакатлар” номинациясида иккинчи ўринни эгаллади.
Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, йилнинг 10 ойида зиёратчилар сонининг 50,2 миллион кишидан ошганини маълум қилди ва “Таътил учун Туркияни афзал кўрган хорижлик сайёҳлар сони 10 ойда ўтган йилгига нисбатан 11,58 фоизга ошганлигини англатади” — деди. Анталия Эрсой Анталиядаги Белек туризм минтақасидаги Нест конгресс марказида ўтказилган 13-Халқаро курорт туризми кенгашининг очилишида сўзлаган нутқида барча ўқитувчиларни 24 ноябрь – “Халқаро Ўқитувчилар куни” билан табриклади.
Жорий йилнинг 25-29 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан ”Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” ташкил этилди. Халқаро ҳафталикда Халқаро ”Cресcэнт Ратинг” компанияси президенти Баҳардеэн Моҳамед Фазал, қатор халқаро ташкилотлар, ислом дунёсининг нуфузли шахслари, чет давлатларнинг зиёрат туризми масъуллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Голливуднинг машҳур актёри Тревис Фиммел, Маданият ва туризм вазири ўринбосари Др. Батуҳан Мумжу билан учрашди.
Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази 2022 йил учун эълон қилинган Ўзбекистонда Озарбайжонга доир танлов якунларини эълон қилди. Шу муносабат билан 26 декабр куни Озарбайжон Маданият Марказида Дунё озарбайжонларининг бирдамлиги куни ва Янги йил байрамига бағишланган тадбир ўтказилди.
Тарихидаги энг кенг қамровли қайта тиклаш ишлари олиб борилган Ҳайдарпаша вокзали, бир фильмдаги эпизоддан келиб чиқиб асл ҳолига келтирилди ва аланга остида қолган томи янгиланди. Истанбул Кадикўй қирғоғида жойлашган Ҳайдарпаша вокзалининг қурилиши 1906 йил 30 майда Усмонлилар даври султони Абдулҳамид II нинг буйруғи билан бошланган.
Маданий туризми билан дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳларни қабул қилиб келадиган Коня, ўзининг улуғвор ғорлари билан ҳам зиёратчиларни жалб этади. Коня-Анталия йўналишида жойлашган ва 1968 йилда француз олими томонидан кашф этилган 22 километр узунликдаги Тиназтепе ғори “табиат мўъжизаси” сифатида таърифланади.
Самарқанд шаҳар Боғимайдон маҳалласидан кекса авлод вакилларидан иборат гуруҳ ҳукуматимиз томонидан «Кексалар учун туризм ойлиги» деб эълон қилинган ноябрь ойида Бухоро ҳамда қўшни Тожикистоннинг қадимий шаҳри Хўжандга саёҳат қилиб қайтди. Хўш, кексаларни саёҳатга, узоқ йўлга чиқишга нима мажбур қилди?
Ўзбекистон давлат консерваториясида Буюк Британия, Италия, Германия, Туркманистондан келган моҳир созандалар ижросида концерт дастурлари бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 18 ноябрдан 23 ноябрь кунига қадар Тошкент шаҳрида илк бор “Олтин куз” I халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади.
Пахлава. Қоғоздек юпқа хамир, сариёғ ва хушбўй ширин қиёмдан ташкил топган бу мазали турк пишириғи Туркияга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳнинг гастрономик маршрутидаги биринчи манзил ҳисобланади.
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида “Ўзбекистон 1380 км” номли фильм премьераси маросими бўлиб ўтказилган эди. Маълумот учун, Туризм қўмитаси мамлакатимизнинг Боку шаҳридаги элчихонаси билан биргаликда Озарбайжонда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда ушбу давлатдан туристлар оқимини ошириш мақсадида жорий йилнинг 22 май санасидан 2 июнгача бўлган муддатларда Озарбайжон сайёҳлик блогерлари уюшмаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг ёрқин ранглари” лойиҳаси амалга оширилган ва уни доирасида 4 нафар блогерларнинг мамлакатга ташрифи ташкил этилган.
Аввал хабар берганимиздек, “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ярмаркада Сирдарё вилояти ҳам ҳудудда туризмни ривожлантиришда амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар акс эттирилган стенд билан иштирок этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.