Куни кеча Озарбайжонда ёпилиш маросими бўлиб ўтган Туркиянинг «Коркут ота» кинофестивалида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухаликов туркий дунё кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун махсус мукофот билан тақдирланди. Бундан ташқари, режиссорлар Музаффархон Эркинов («Абдулла Орипов» бадиий фильм) ва Шуҳрат Маҳмудов («Менинг доирам» ҳужжатли филм) «Коркут ота» кинофестивалининг «Энг яхши сценарий» ҳамда «Энг яхши ҳужжатли филм» номинациялари бўйича тақдирланди.
Дунёнинг энг қадимги неолит даври манзилгоҳларидан бири бўлган Гўбеклитепа ва Караҳантепада янги топилмалар пайдо бўлди. Тарихдан олдинги даврга ойдинлик киритган ва глобал миқёсда муҳим кашфиётларга сабаб бўлган Тош тепалик лойиҳаси доирасида тўққизта археологик жойда олиб борилган сўнгги қазишмаларда инсон ва ҳайвон ҳайкаллари топилди.
Кузнинг салқин кунлари шаҳарни ўрганиш ва янгича ҳаяжонни ҳис этишнинг айни вақти бўлиб, мақсадингиз Истанбулга саёҳат бўлса, қитъалар учрашадиган ушбу шаҳарда унутилмас тажрибаларга тайёр туринг. Октябрь ойи шаҳарда қуёш нури ва салқин шабадалар ҳукм сурадиган куз фаслининг келганидан дарак беради.
Туркияда азалдан қарағай ва кедр ўрмонлари, майин қумли соҳиллар, тиниқ феруза тусли денгизлар ва жозибакор тарихий-маданий мерослар мавжуд. Шунга қарамай, “Миллий Барқарор Туризм Дастури”га қўшилиши ортидан у барқарор дам олиш учун дунёдаги энг асосий йўналишлардан бирига айланди.
Норвегиялик ёзувчи, шоир ва драматург Юн Фоссе 2023 йилги адабиёт йўналишида Нобель мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Швеция Қироллик Фанлар академияси Нобель қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қатар амири томонидан таъсис этилган коррупцияга қарши курашда эришилган ютуқлар учун глобал мукофотини топшириш маросими шу йилнинг охирида Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Эрон маданият вазирининг ўринбосари, Кино ташкилоти раҳбари Муҳаммад Хазаий бошчилигидаги ушбу давлат делегациянинг “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивалида иштироки ташкил этилди. Эрон делегациясини Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков қабул қилди.
Ўзбекистонда уюштирилган «Ипак йўли дурдонаси» ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида, тадбирнинг махсус меҳмони – Туркия Республикасига асос солинишининг 100 — йиллигига бағишланган «Маданият кечаси» ва «Турк киноси кунлари»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда, Халқаро Турк маданияти ташкилоти (ТУРКСОЙ) Бош котиби Султон Раев, Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Маданият ва туризм вазири ўринбосари Батуҳан Мумжу, Туркиянинг Тошкентдаги элчиси Олган Бекар ҳамда Туркиядан келган санъаткор ва меҳмонлар иштирок этди.
Олтин шох кўрфази (турк тилида Ҳалич), унинг атрофидаги маҳалла ва тарихий ярим оролнинг бир қисми, Истанбулнинг энг гўзал манзилларидан биридир. Босфор бўғозига кириш нуқтасини ташкил этувчи “Олтин шох” ўз номини шох шаклидаги йўлдан олган бўлиб, сувлари, айниқса, қуёш ботаётганда олтин тусга кирганлиги учун бу ном берилгани айтилади.
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни “Археологик ҳамкорлик – Бир макон, бир йўл” кўргазмасининг очилиши доирасида Хитой Халқ Республикаси маданият ва туризм вазири Ху Хепин билан учрашув бўлиб ўтди. Пекиндаги “Бир макон, бир йўл” III халқаро ҳамкорлик анжумани арафасида ташкил этилган кўргазма Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама мустаҳкамланиб бораётган стратегик шериклик муносабатларининг яна бир намунаси бўлди.
Мерсиннинг Эрдемли туманида Рим ва Византия даври изларини ўзида акс эттирган Elaiussa Sebaste антик шаҳридаги некрополни туризм ҳудудига айлантириш учун лойиҳани режалаштириш бошланди. Мазкур лойиҳа ва археологик тадқиқотлар, Маданият ва Туризм Вазирлиги ташаббуси билан Кастамону университети ижтимоий-гуманитар фанлар факультетининг Археология бўлими факультет аъзоси Асена Кизиларсланоғлу бошчилигидаги 15 кишилик гуруҳ томонидан амалга оширилади.
25 сентябр куни Қатар давлатида ўз ишини бошлаган ХХII Ислом дунёси маданият вазирларининг “Ислом оламида маданий тадбирларнинг янгиланиши томон” мавзусидаги 12-конференсиясида Ўзбекистон ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ўзининг телеграм каналида ёзди.
Қурилишларида қўлланиладиган ёғоч ўймакорлиги ва ҳунармандчилик билан машҳур бўлган Ўрта аср Онадўлисининг ёғоч гипостил масжидлари Туркиядан ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига янги қўшилган Гордионнинг “изидан борди”. Масжидлар 2023 йил 10-25 сентябрь кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Жаҳон мероси қўмитасининг 45-кенгайтирилган сессиясида ЮНEСКО рўйхатига киритилди.
Ўзига хос география ва иқлим жиҳатдан тенги йўқ бўлган шаҳар, Кавказ, Кичик Осиё ва Месопотамиягача чўзилган ўзининг яйловлари, эртакнамо водийлари ва серсув дарёлари билан тарих ва маданиятни уйғунлаштирувчи очиқ осмон остидаги табиий музейга қиёсланади. Минг йиллик узоқ ўтмиши билан Трабзон, Шарқий Қораденгиз минтақасининг маданий ва табиий бойлик марказидир go’yo… Қадимги Буюк Ипак йўлида жойлашган шаҳар асрлар давомида динлар, тиллар ва маданиятларнинг туташган жойи сифатида танилган.
Туркиянинг пойтахти Анқарадаги Гордион археологик ёдгорлиги, ЮНEСКО Жаҳон мероси қўмитасининг Саудия Арабистони Қироллигининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган 45-кенгайтирилган йиғилишида, “ЮНEСКО Умумжаҳон мероси рўйхати”га киритилди. 18 сентябрь куни Гордион, Туркиядан рўйхатга киритилган 20-мерос объекти сифатида рўйхатга олинди.
Эгей, Марказий Онадўли ва Ўрта Ер денгизи минтақалари учрашадиган чорраҳада жойлашган Денизли вилояти, географик жойлашуви ва табиий бойликлари билан ўтмишдан бугунги кунга қадар инсоният цивилизациясининг қадим ўчоқларидан бирига мезбонлик қилиб келмоқда. Ноёб табиий ва маданий тузилишга эга бўлган бу шаҳар билан танишиш учун сиз Денизлига ташриф буюришингиз керак!
Муҳташам қирғоқ чизиғи, соҳил бўйида жойлашган севимли шаҳарчалари, гўзал табиат манзаралари ва қадимий шаҳарлари билан Эгейнинг қалби бўлган Измир, 2023 EuroVelo (Европа Велосипед Йўналишлари Тармоғи) ва Велосипед Туризми Конференцияси учун кун санамоқда. EuroVelo & Велосипед Туризми Конференцияси 2023 йил 11-13 октябрь кунлари Туркиянинг энг экологик тоза шаҳарларидан бири бўлган Измирда бўлиб ўтади.
Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлийев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази 2023-йилнинг яна бир муҳим воқеаси – Шуша шаҳрининг туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистонда Шушага бағишланган махсус эсдалик почта маркасини чиқариш лойиҳасини амалга оширди. Ўзбекистоннинг тегишли давлат идоралари томонидан “Озарбайжоннинг қадимий Шуша шаҳри Туркий дунёнинг маданият пойтахти” номли почта маркасини чиқариш лойиҳаси қўллаб-қувватланди ва почта маркасини Ўзбекистон Марказий почта бўлими томонидан ички ва халқаро муомалага чиқариш режалаштирилган.
Мўътадил иқлим шароити ва унумдор ерлари билан “маданиятлар водийси” деб аталган Буюк Мендерес ҳавзаси тарихнинг ҳар бир даврида жадал маданий тараққиётга гувоҳ бўлган. Айдиннинг бу маданий жараёнда муҳим ўрни бор.
Турк ошхонаси ўзининг бой хилма-хиллиги, тенгсиз лаззатлари ва турли минтақаларда ишлаб чиқарилган турли хилдаги пишлоқлари билан ажралиб туради. Ҳар бир минтақада ўзгарувчан иқлим шароити туфайли сут ва пишлоқлар турли хил таъм ва ҳидга эга.
Ўзбек миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм даги каналига ёзиб қолдирди.
Кападокия ўзининг эртакнамо манзаралари билан Туркияга ташриф буюрадиган барча саёҳатчиларнинг «зиёрат рўйхати»да бўлса керак. Ноёб қоя тузилмалари, ўнлаб метрли туннеллари бўлган ажиб ер ости шаҳарлари, қоятошни ўйиш орқали барпо этилган уйлар, черковлар, монастирлар, иссиқ ҳаво шаридаги ноёб тажрибалар ва бошқа ерда учратишингиз мушкул бўлган ғор меҳмонхоналари минтақанинг қийматини оширади.
Дунёга машҳур илк географ олими Страбоннинг она шаҳри; 8500 йиллик тарихга қарамай дастлабки кўринишини сақлаб қолган, Хетитлардан Туркия Республикасигача бўлган кўплаб тараққиёт босқичларига гувоҳ бўлган, Ешилирмак ва унинг бетакрор даралари билан танишиш учун Амасияга ташриф буюринг! Чуқур илдизга эга маданияти ва табиати билан ажралиб турадиган шаҳар, ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси тахминий рўйхатига киритилган «Ҳаршена тоғи ва Понтус қирол қоя мақбаралари», Амася қалъаси, музейлар, Султон II Боязид мажмуаси, Қизлар саройи, Ешилирмакнинг икки томонидаги Ялибою уйлари ва мозий иси уфуриб турган анъанавий кўчалари 8500 йиллик тарих қадриятларини ўзида мужассам этади.
4-8 сентябрь кунлари Тошкентга ташрифи доирасида россиялик телеюлдуз 2024 йил баҳорида Ўзбекистон пойтахтида ўтказилиши режалаштирилган Халқаро феерверк фестивалини лойиҳасини вазирлик ва идоралар ҳамда шаҳар жамоатчилиги вакилларига тақдим этади. Пиротехника фестивали Наврўз байрами нишонланадиган кунларда ўтказилиши ва Ўзбекистондаги пиротехника шоулари тарихидаги энг йирик тадбир бўлиши кутилмоқда.
Тарих давомида кўплаб цивилизация ва маданиятларни ўз ичига олган бу қадимий шаҳар сизга ўтмишдан кўп сирларни «пичирлайди». Асрлар давомида улуғворлиги билан бутун дунё эътиборини ўзига тортган Намруд тоғининг «тангрилар ва қироллар” номли ҳайкалларини кўриш, ўзининг табиий гўзаллиги билан ЮНEСКО томонидан Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ушбу шаҳарнинг афсунига тушишни истасангиз Адияманга ташриф буюринг!
Унда Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематоргафия агентлиги директор ўринбосари Шуҳрат Ризаев, режиссёр Акбар Бектурдиев ва агентлик ходими Сайёра Худойбердиевалардан иборат юртимиз делегацияси ҳам иштирок этди. Таниқли режиссёр Али Ҳамроев кинофестиваль ҳайъати аъзолари таркибидан жой олди.
Бой тарихий мероси, жонли маданият ва санъат муҳити ва мазали таомлари билан бир қаторда, Истанбул ва унинг атрофи кузда ажойиб манзарали треккинг маршрутларини таклиф этади. Шаҳар марказида ёки яқинида жойлашган ушбу маршрутлар куз фаслида Истанбул ва унинг атрофидаги кузги ранглардан баҳра олмоқчи бўлган табиатсевар саёҳатчилар учун кўплаб имкониятларни тақдим этади.
Кўплаб маданий қадриятларни ўзида мужассам этган, тарих ва маданият деганда ёдга тушадиган бу шаҳар археологик аҳамияти билан бирга бой табиатига ҳам эга. Географик жиҳатдан Теке вилоятининг пойтахти сифатида, маданий жиҳатдан эса, халқ маданияти ва мусиқаси бойлиги билан танилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261 сонли қарорига мувофиқ музейларда мунтазам равишда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қўшимча хизматлар жорий етиш, маданий-маърифий, «Open air fest» каби кўнгилочар тадбирлар ва маҳорат дарслари ўтказиш вазифаси белгиланган. Мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил етиш, улкан моддий ва номмодий маданий меросимизни, халқимизни қадимдан ривожланган ҳунармандчилик анъаналарини асраб авайлаш ва ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 26 август куни соат 19:00да Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Ўзбек миллий бош кийими бўлган «Дўппи»ларга бағишланган «Do‘ppi party» кўнгилочар тадбири бўлиб ўтади.
Туркиянинг бахт соҳили дея таъриф берилган Эгей, муҳташам ороллари, кўрфазлари ва сўлим табиати билан ҳар қандай фаслда ҳам саёҳатчилар учун энг севимли дам олиш масканидир. Чуқур денгизлари ва давомий шамоллари билан Турк Эгей ҳам машҳур сёрфинг нуқтаси бўлиб, барча турдаги сёрфинг учун мукаммал танловдир.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.