Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар билан учрашув ўтказди. Афғонистон бош вазири ўринбосари офисидан маълум қилишларича, учрашувда сиёсий ва иқтисодий алоқалар, темир йўл алоқаларини ривожлантириш, савдо, транзит ва электр энергияси етказиб бериш масалалари муҳокама қилинган.
Шаҳрам Ғиёсов WBA йўналишида вақтинчалик чемпионлик камари учун мексикалик Рауль Куриэлга қарши жанг қилади. 31 яшар ҳамюртимиз фаолияти давомида 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти ҳозирда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди. Ташриф давомида расмийлар қардош мамлакат билан спорт соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор учрашувлар ўтказмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида Хонкенди шаҳрига келди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. У ерда уни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 3 нафар вакили рингга кўтарилиб, уларнинг 2 таси ғалаба қозонди.
СловакияҲамкорлик эълон қилинган ва/ёки шартнома имзоланган сана: Ўзбекистон ва Словакия 2025 йил июнь ойида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларацияни қабул қилган. Ҳужжат Словакия бош вазири Роберт Фицонинг Тошкентга ташрифи доирасида имзоланган.
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида иштирок этди, деб хабар қилди унинг матбуот хизмати. Тадбирда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев иштирок этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифи доирасида президент Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Sea Breeze курорт мажмуаси фаолияти билан танишди.Халқаро туризм маркази Каспий денгизининг ғарбий соҳилида жойлашган.
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев 2 июнь куни ОАВ вакиллари билан учрашувда Бокудаги музокаралар якунлари юзасидан фикр билдирди.Ўзбекистон раҳбари сўзининг аввалида Илҳом Алиев раҳбарлигида Озарбайжонда амалга оширилаётган янгиланишлар ва мамлакат эришаётган натижалардан хурсанд эканини таъкидлади.
Боку шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилди.Меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, етакчилар ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилган.
2 июль куни Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг тор доирадаги учрашуви ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Ўзбекистон — Озарбайжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Астанада бокс бўйича Жаҳон кубоги босқичининг яна бир куни ортда қолди. Хабар берганимиздек, унда Ўзбекистон терма аёллар терма жамоасининг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилиб, улардан 2 нафари кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.
Боку шаҳридаги «Загулба» қароргоҳида Озарбайжонга давлат ташрифи билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Олий Мажлис Сенати 26 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисда алимент ундириш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.Ўзбекистон қонунчилигида алимент тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган, қарздорларнинг мамлакатдан чиқишини вақтинча чеклаш мумкинлиги белгиланган.
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга давлат ташрифини бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Ўш вилоятидаги қирғиз-ўзбек чегарасида Ўзбекистон томонидан берилган иккита йирик ер участкасини давлат мулкига қабул қилиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.
Давронбек Саттаров Хасанбоевич Андижон вилоятидаги Пахтаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ниятдан амалиётгаИкки давлатнинг биринчи раҳбарлари — Ислом Каримов ва Ҳайдар Алиев 1996 йилда учрашган эди. Ўшанда имзоланган дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим кўпроқ рамзий аҳамиятга эга эди.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими этиб Абдинаби Камолович Ғиёсов тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.Абдинаби Камолов 1963 йил Яккабоғ туманида туғилган, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган.
Жейк Пол WBA ташкилоти рейтингида топ-15таликка киритилди. Эндиликда Полда WBA камари учун асосий даъвогар бўлиш имконияти пайдо бўлди.
Махачевнинг менежери Али Абдель-Азиз яқин орада жанг эълон қилинишидан дарак берди. "Махачев.
Июль ойининг илк кунлари мамлакатимиз гандболчилари учун халқаро мусобақаларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Уларнинг иккитаси Европа мамлакатларида ташкил этилаётгани эътиборли.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) июнь ойи якунига кўра, профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалдан мамлакатимизнинг 8 та боксчиси жой олди.
Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳузурида Ички аудит ва назорат бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда Спорт вазирлигининг 2025 йилдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича лойиҳалари бўйича тақдимотлар ўтказилди. Хусусан, жисмоний тайёргарлик спорт синовлари махсус талабларини бажарган умумтаълим мактаблари ўқувчиларига форма ва кўкрак нишонларини етказиб бериш ҳолати бўйича маълумот берилди.
Навоийда дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг учинчи босқичи бўлиб ўтди. Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган полвонлар 4 вазн тоифасида баҳс олиб боришди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2−4 июль кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, 2−3 июль кунлари Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади.
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги баҳслари старт олди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 2 нафар аъзоси рингга кўтарилди.
Тошкентдаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтказилган камондан отиш бўйича халқаро семинар ўз якунига етди. Семинар давомида Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси томонидан тавсия этилган тажрибали мутахассис, украиналик эксперт Виктория Ковал Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 27 нафар маҳаллий мураббийга ўз билим ва тажрибасини улашди.
Грузиянинг Батуми шаҳрида 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати якунланди. 36 та давлатнинг 300 нафарга яқин шахматчи ёшлари иштирок этган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Камолиддин Маъмуров, Музаффаржон Абдурасулов, Муҳаммадзиё Олимжонов 12 ёшли ўғил болалар баҳсида, Амелина Гимранова ва Ҳуснорахон Ҳуснитдинова 10 ёшли қизлар, Зарина Ларина 8 ёшли қизлар мусобақасида ўз омадини синовдан ўтказди.
Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги старт олади. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иштирок этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.