Нидерландияда ташкил этилаётган бокс бўйича "Eindhoven cup" турнирида финалчилар аниқланди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси ярим финал баҳсини ўтказди ва уларнинг барчаси ғалаба қозониб, бугун ўтказиладиган ҳал қилувчи босқичга йўл олишди.
Париж кортларида теннис бўйича Франция очиқ чемпионати ("Роланд Garрос") якунланди. Эркаклар ўртасидаги яккалик дастури финалида италиялик Янник Циннер ва испаниялик Карлос Алькарас ўзаро тўқнаш келишди.
Жаҳон Шахмат Федерацияси май ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Янгиланган рейтингда кучли 100 талик рўйхатга 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер киришни уддалади.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
9 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Суҳбатда ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланиб бораётгани, ташқи ишлар вазирликлари даражасида конструктив сиёсий мулоқотлар йўлга қўйилгани, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувлар фаоллашгани ва товар айирбошлаш ортиб бораётгани қайд этилди.
9 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Словакия бош вазири Роберт Фицони расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Нью Деҳлида 6 июнь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Ҳиндистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Якуний декларация матнига кўра, анъанавий цивилизациявий ва маданий алоқаларни унутмаган ҳолда, учрашув иштирокчилари муносабатларни амалий жиҳатдан бойитиш: ўзаро савдони ривожлантириш, инвестициялар ва йирик логистика лойиҳаларига қўшилишдан манфаатдор эканини таъкидлаган.
Бобур Ботурович Каримов Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Бобур Каримов 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.
UFC раҳбари Дана Уайт Двалишвили ва Умар Нурмагомедов ўртасидаги реванш жангини ўтказишга рухсат берди. Дана Уайт енгил вазн тоифаси чемпиони Мераб Двалишвили ва россиялик жангчи Умар Нурмагомедов ўртасидаги реванш жанги ғоясини қизиқарли деб атади.
Мераб Двалишвили Шон О'Мэлли устидан ғалаба қозонганидан сўнг ушбу турнирда иштирок этган АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиш учун октагонни тарк этди. Жангчи тезлик билан биринчи қаторда ўтирган Трампнинг олдига чиқди.
Арманистон пойтахти Ереванда спорт ва жанговар самбо йўналишлари бўйича жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.Кеча мукофот жамғармаси 196 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнирнинг илк кунида спорт ва жанговар самбо йўналишларининг 14 та вазнида беллашувлар бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида 1 июндан 30 августгача ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш, касб-ҳунарга йўналтириш, таълим ташкилотлари ўртасида ёз ойларида ҳамкорликда фаол иш олиб бориш устувор вазифа сифатида белгиланган. Шу мақсадда, мазкур лойиҳа тизимида “Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025” Республика чемпионати ўтказилиши эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Болгария президенти Румен Радев 9−11 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.
Нью-Жерсида UFC 316 турнири ўз якунига етди. Турнирнинг марказий жангида энг енгил вазн тоифаси чемпиони Мераб Двалишвили Шон О'Мэллига қарши жанг қилди. 5 раундга мўлжалланган жанг 3-раундда якунланди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия бош вазири Роберт Фицо 8−10 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
UFC’нинг собиқ оғир вазн чемпиони Фрэнсис Нганну промоушенга қайтиши мумкин. Бу ҳақда жангчининг мураббийи Эрик Никсик маълум қилди: "Оғир вазн дивизиони ҳозир таназзулда.
37 ёшли UFC чемпиони Жон Жонс 2012–2013 йилларда Jackson Wink залдаги спарринг машғулоти вақтида чечен жангчиси Адлан Амагов уни айланма зарба билан нокаут қилганини тасдиқлади. — Адлан Амагов билан бўлган спаррингни эслайсанми?
Якшанба тонгида АҚШда навбатдаги UFC турнири ўтказилади. Турнирнинг асосий жангида Мераб Двалишвили Шон О'Мэллидан камарини ҳимоя қилади.
Тўрт вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган америкалик Теренс Кроуфорд Александр Усик ва Даниэль Дюбуа ўртасидаги реванш ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди. "Усик.
Филиппинлик собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо ўзининг энг яхши беш нафар рақибини санаб ўтди. Унинг рўйхатига Марко Антонио Баррера, Эрик Моралес, Хуан Мануэль Маркес, Оскар Де Ла Хойя, Мигель Котто ва Антонио Маргарито киритилган.
Golden Boy Promotions промоутерлик компанияси раҳбари, собиқ жаҳон чемпиони Оскар Де Ла Хойя машҳур америкалик боксчи Райан Гарсияга маслаҳат берди. У Гарсияга фаолиятини вақтинча тўхтатишни ва жароҳатларидан тўлиқ қутулиб, фақат 2026 йилдан бошлаб жангларга қайтишни маслаҳат берди.
Ўзбекистон фуқаролари Бирлашган Араб Амирликларига киришда, хусусан, халқаро аэропортларда иммиграцион текширувлар узоқ давом этаётгани сабабли муаммоларга дуч келаётгани ҳақида ёзгандик. Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Ахрор Бурханов ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди. Инсайдер Кайл Докаснинг хабар беришича, 31 ёшли спортчи 16 август куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида ташкил этиладиган UFC 319 турнири доирасида октагонга кўтарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2017-2024 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришларни таҳлил қилди. Таҳлил давомида қуйидагилар аниқланди:Агар 2017-йилда мамлакатимизда фаолият юритган мактабгача таълим ташкилотлари сони 5186 тани ташкил этган бўлса, 2024-йил сўнгига келганда уларнинг сони 7 баробар ошган ва 38 058 тага етган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2024 йилларда Ўзбекистонда олий таълим соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижасини таҳлил қилди. Агар 2017/2018 ўқув йилида олий таълим муассасалари (ОТМ) сони 72 тани ташкил этган бўлса, 2023/2024 ўқув йилида уларнинг сони 219 тага етди (ўсиш 304 фоиз).
Тошкент вилоятининг гўзал гўшаларидан бири — Угамо-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган ноёб туристик мажмуа — MSA Resort’нинг қурилиши якунига етиб бормоқда. Мамлакатимизда туризм ва барқарор инфратузилмани ривожлантиришга давлат раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли, бундай кўламдаги лойиҳалар зарур қўллаб-қувватлаш ва илҳом олиш имконига эга бўлмоқда.
Минтақанинг 25 йиллик келажаги Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (АСР) ташаббуси билан ўтказилган «Марказий Осиё-2050» биринчи минтақавий форсайт семинари мавзуси бўлди. Минтақа мамлакатлари давлат органлари вакиллари, таҳлилий ва тадқиқот марказлари мутахассислари, шунингдек, мустақил экспертлардан иборат тадбир иштирокчилари ривожланишнинг эҳтимолий сценарийлари, интеграция истиқболлари ва республикалар олдида юзага келиши мумкин бўлган асосий муаммоларни муҳокама қилди.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Оролбўйи минтақасида муҳим аҳамиятга эга бўлган навбатдаги ташаббусни амалга оширди. ФАО томонидан «Ҳаво сифати, ер ва сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш орқали экологик беқарорлик муаммоларини инновацион ёндашув орқали ечиш учун Оролбўйи минтақасидаги ҳамжамиятнинг билим ва кўникмаларини ошириш» қўшма дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг 3 та туманида олтита замонавий метеорологик стансия ўрнатилди.
Ҳар қандай жамиятда тараққиёт ва юксакликка эришиш илм-фан, таълим ва маърифат орқалигина амалга оширилади. Дарҳақиқат мамлакатимизда илм-маърифат ва таълим йўналишида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон экспертлари Тошкентда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (АСР) ташаббуси билан ўтказилган «Марказий Осиё-2050» биринчи минтақавий форсайт-семинарида 2050 йилгача бўлган ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилди. Ижтимоий ривожланиш, иқлим ва сув, энергетика, транспорт каби йўналишлар бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда иш олиб борилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.