Ҳолат бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 26 февраль куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “7-автобус саройи” филиалига бириктирилган “Мерcедес-Бенз” русумли 33-сонли автобусда содир бўлган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим, тарбия ва болалар хавфсизлиги масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ушбу тузатишлар, жумладан, мактаб ўқувчиларининг дарс вақтида уяли телефонлардан фойдаланишини чеклайди, деб ёзди Orda.kz.
Тармоқда тарқалган видеога расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда автобус ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Энди 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш учун тиббиёт муассасасига бориш шарт эмас. My.gov.uz да 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш қулайлиги яратилди.
Бекзод Қурбонов от спорти бўйича БААдаги турнирда 2 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар қилди.
Ҳукумат қарори (95-сон, 17.02.2024 й.) билан “Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. Унга кўра, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.
АҚШнинг Массачусетс штатидаги Тафтс университети неврологлари миянинг травматик жароҳатларга муносабати ҳақидаги янги маълумотларни ўрганишди. Улар бош травмасининг таъсири дастлабки таъсир жойидан анча узоқроқ эканлигини аниқладилар.
Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 2024 йилдаги олтинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи якунланди. Қувонарлиси, сўнгги кун дастурида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бронза медали ёзиб қўйилди.
Қозоғистоннинг Профессионал хоккей Лигасида иштирок этаётган «Ҳумо» хоккей клуби кеча плей-офф босқичида учинчи ўйинни ўтказди. Хабарингиз бор, жамоамиз Тошкентдаги иккита ўйинда "Сариарқа"га имкониятни бой берганди.
Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтаётган велотрек бўйича Осиё чемпионатидан хушхабар. Ҳамюртларимиз бугун Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги кумуш медални келтиришди.
Манама шаҳри (Баҳрайн) мезбонлик қилган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 5 та олтин, 1 та кумуш ва 7 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлишди.3 та олтин ва 5 та бронза медалларини жамғарган ёшларимиз Япониядан сўнг умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлдилар;Ўсмирларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллашди.
Бугун, 25 февраль тонгида АҚШнинг Orlando шаҳрида бокс оқшоми ташкил этилди. Ушбу профессионал бокс оқшомининг 2-марказий жангида ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Пабло Сезар Канога қарши рингга кўтарилди.
Бугун Германиянинг Котбус шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи якунига етади. Кун давомида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов финал дастурида қатнашади.
Ушбу ҳаракат таркиблари 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади. Куни кеча Тошкент шаҳрига тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди, дея хабар бермоқда "Тошкент метрополитени" ДУК Матбуот хизмати. Қайд этилишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши йўлга қўйилади.
Ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов АҚШнинг Орландо штатида ўтказилган профессионал бокс кечасида мексикалик Пабло Сезар Канога қарши рингга кўтарилди. 12 раундлик жанг 11-раундга келиб тўхтатилди.
Тошкент шаҳрига тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинди. Бу ҳақда «Тошкент Метрополитен» ДУК хабар берди.
Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши расман аниқ бўлди. Чарм қўлқоп устамиз 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида кечадиган бокс оқшомида россиялик Магомед Курбановга қарши рингга кўтарилади.
2023 йил якунларига кўра, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошган ва барча муҳим тармоқларда ўсиш суръатига эришилган. МҲТИ экспертларининг таҳлилича, саноат соҳасидаги ўсишнинг интенсивлиги 2022 йилдагига нисбатан 0,8 фоизга юқори бўлди.
Тошкент шаҳрида йўловчи қизга шилқимлик қилган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар бермоқда.
Париж Олимпиадаси саралашидан ўрин олган Ўзбекистон - Австралия аёллар терма жамоалари баҳси якунига етди. Унда ўзбекистонлик қизлар 0:3 ҳисобида ютқазишди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Австралия элчиси этиб тайинланган Жон Гирингни (қароргоҳи Москва шаҳрида) қабул қилди. “Австралиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Жон Гиринг жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида.
Сенат Раиси Танзила Норбоева Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Венгрия, Италия, Қирғизистон, Марокаш, Мўғулистон, Туркия омбудсманлари билан учрашув ўтказди. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) февраль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Енгил вазн тоифасидаги Олимжон Назаров рейтингга киритилди ва 34-ўринни эгаллади.
Шаҳрам Ғиёсов ва Пабло Сезар Кано тарозидан ўтди. Ҳар икки боксчи белгиланган вазн меъёрини бажарди.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб “Ҳар бир маҳалладан икки нафар дастурчи” дастури жорий этилади. Ушбу дастур доирасида маҳаллаларда ёшлар етакчилари томонидан маҳалла фаоллари иштирокида ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасига қизиқувчи ёшлар аниқланиб, уларни инглиз ва бошқа хорижий тилларга ўқитиш ҳамда сертификатлар олишини ташкил этиш, сертификат олган ёшлар тўғрисида маълумотларни Рақамли технологиялар вазирлигининг махсус ахборот тизимига киритиб бориш амалиёти жорий қилинади.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов 2024 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон банклари учун аҳолига кредит бериш бўйича талаблар кучайтиришга оид қарорни имзолади. Унга кўра, қарор билан қарз юки кўрсаткичи жорий этилмоқда, у ўртача кредит тўловларининг қарз олувчининг ўртача ойлик даромадига нисбати орқали ҳисобланади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.D.” оилавий корхонаси масъул шахслари давлат кафолати остида олинган кредит маблағлари ҳисобидан импорт қилинган парранда боқиш ускуналарининг нархини сунъий равишда ошириб, аслида бозор баҳоси 1,1 млрд сўм бўлган 25,9 минг парранда боқишга мўлжалланган ускуналарни гўёки 50 минг бош парранда боқишга мўлжалланганлигини кўрсатиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 2,5 млрд сўм кредитни “Sh.Y.” хорижий компаниясига ўтказишга эришиб, жами 1,4 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, агар шошилинч чоралар кўрилмаса, 2024 йил охирига келиб, дунё мамлакатларининг ярмидан кўпида қизамиқ эпидемияси тарқалиш хавфи жуда юқори эканлигидан огоҳлантирди. Чунки ушбу касаллик ҳозиргача Шимолий ва Жанубий Америка қитъаларидан бошқа барча минтақаларда қайд этилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2023-йилда саноат соҳасида эришилган ўсишнинг асосий омилларини таҳлил қилди. 2023-йил якунлари бўйича саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди ва барча муҳим тармоқларда ўсиш суръатига эришилди. Саноат соҳасидаги ўсишнинг интенсивлиги 2022-йилдагига нисбатан 0,8 фоиз пунктига юқори бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.