Ўзбекистон мактабларида чет тили ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши лозимлиги тўғрисидаги талаб муддати узайтирилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги darakchi.uz’га маълум қилди.
Яъни мазкур талабни бажара олмаган ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши ёки B2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишга қабул қилинмаслиги кўрсатилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур талаб муддатини бир йилга узайтирди. Эндиликда мактабларнинг хорижий тил ўқитувчиларига камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши талабини 2025/2026 ўқув йилига қадар узайтирилди.
Шу билан бирга, 2024/2025 ўқув йилида мазкур турдаги сертификати бўлмаган педагогларга ўқув йили охиригача сертификат олиш талаби қўйилди. Бу бўйича барча чет тили ўқитувчилари огоҳлантирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.