Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунослар ўртасида сўровлар ўтказилди ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланди.
Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунослар ўртасида сўровлар ўтказилди ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланди.
Ҳуқуқ устуворлиги индекси ҳар йили “World Justice Project” халқаро нодавлат ташкилоти томонидан тузилади.
Индекс 8 та индикаторни, жумладан, “Ҳокимият ваколатларининг чекланганлиги”, “Коррупциядан холилик”, “Давлат институтлари фаолиятининг очиқлиги (шаффофлиги)”, “Асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш”, “Тартиб ва хавфсизлик”, “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш”, “Фуқаролик ва жиноий одил судлов” каби индикаторларни ўз ичига олади.
«Мазкур Индексда Ўзбекистонга берилган баҳо мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамият орасида ижобий имижини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади. Қайд этиш жоиз, жорий йилда Ўзбекистоннинг барча 8 та индикатор бўйича кўрсаткичларида яхшиланиш кузатилди. Юқоридаги натижаларга эришишда Ўзбекистонда устувор халқаро рейтинг ва индекслар билан мақсадли ишлашнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари яратилгани ҳам ёрдам бермоқда», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.