Элчи Зеҳавит Бен Ҳиллел 21 ёшли Бар 7 октябрь куни бошдан кечирган даҳшатли воқеаларни бирма-бир сўзлаб бериш учун хонани тўлдирган исроиллик дипломатлар олдида турар экан, ўз сўзини: “Мен қаҳрамон эмасман, шунинг учун мени бундай дея кўрманг”, деб бошлади. Хамаснинг ваҳшийларча ҳужуми тонгида дунёлар вайрон бўлди, оилалар пароканда бўлди, байрам иштирокчилари эса уларнинг кўз ўнгида дўстлари ва яқинларининг гаровга олинаётгани, зўрланаётгани ёки шафқатсизларча ўлдирилаётганига ожизона қараб турдилар.
Болалар омбудсмани ҳодиса юзасидан маълумот берди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, омбудсман котибиятига ижтимоий тармоқ орқали видео келиб тушган.
Автотранспорт воситларини рўйхатга олиш ва диагностика марказига ташриф чоғида Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳридаги гавжум чорраҳалар ва кўчаларни тартибга солиш, бу орқали тирбандликларни бартараф этишга оид лойиҳа тақдимот қилинди. Лойиҳа ўз олдига учта асосий вазифа қўйган — пиёдалар хавфсизлиги ва қулайлиги, жамоат транспортига устуворлик, ўтказиш қобилиятини ошириш ва йўл транспорт ҳодисалари сонини камайтириш.
Президентга автомобилга ундан чиқадиган зарарли чиқиндилар миқдорини кўрсатувчи ранг-баранг стикерлар ёпиштириш тақдим этилди. Келгусида пойтахт эко зоналарига кириш стикерлар ёрдамида назорат қилинади.
Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Анваржон Очилов Бухоро тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида” Президент Фармони эълон қилинди. Фармон билан давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг самарали меҳнати, бой тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган бир гуруҳ хотин-қизлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Италияда давом этаётган 1-жаҳон лицензион турнири доирасида бугун уч нафар вакилимиз рингга кўтарилди. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Руслан Абдуллаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва аёлларимиздан Райҳона Қодирова Париж-2024 йўлланмаси учун ўз юришларини муваффақиятли бошлашди.
Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган «Ҳумо» чорак финал босқичида плей-оффни якунлади. Дастлабки 5 та ўйиндан кейин "Сариарқа" клуби 3:2 ҳисобида олдинда эди.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ўйнади.
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Исроил Мадримов 8 март куни навбатдаги жангини ўтказади.Мадримов WBA жаҳон чемпионлик камари учун Магомед Курбановга қарши жанг қилади.
Таиланднинг Районг шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси биттадан кумуш ва бронза медалларини жамғарди.
Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида ишга туширилаётган янги марказда экология ва йўллардаги тирбандлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклифлар билан танишади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари миллий қадриятларимиздан бири бўлган покизалик ва даромадларнинг ортиши ўртасидаги боғлиқликни эконометрик ёндашув асосида таҳлил қилди. Халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган покизалик саломатлигимизни асрашнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолади. 2018-2022 йилларда республика бўйича умумий экин майдонлари 3 396,0 минг гектардан 3 353,3 минг гектарга ёки 1,3 фоизга қисқарган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2022 йиллар давомида АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импортини баҳолади. АКТ товарлари экспорти:➖ Кўриб чиқилаётган даврда АКТ товарлари экспорти ҳажми 7,9 баробар ошди ва 2022-йилда 84,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди (умумий товарлар экспортининг 0,4 фоизи).
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилнинг январь-декабрь ойлари мобайнида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб қилиш самарадорлигини таҳлил қилди. Таҳлил давомида IPI (Investment Perfomance Index — Инвестицияларни жалб қилиш самарадорлиги индекси) индексидан фойдаланилди.
Шавкат Мирзиёев республикада гимнастикачиларнинг ягона ўқув базасига айланадиган спорт мактабидаги шароитлар ва машғулотлар жараёни билан танишди. Давлат раҳбари 5 март куни Оксана Чусовитина спорт мактабига ташриф буюриб, бу ердаги шароитларни ва машғулотларни кўздан кечирди.
Президент Шавкат Мирзиёев спорт маҳорати мактабини бориб кўрди ва ушбу мактаб президент мактабидек намунавий тизим бўлишини таъкидлади. Президент Шавкат Мирзиёев 5 март куни Тошкент шаҳрида барпо этилган Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент ва бошқа шаҳарлар аҳолиси учун Рамазон ойида саҳарлик ва ифторлик вақтларини эълон қилди. 10 март кунидан бошлаб Муборак Рамазон ойи кириб келади.
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳага қарши оқ доналарда ўйнади.
Кўкдала туманида 1,2 млрд сўм кредит маблағини нақдлаштириб олган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 йўлланмаси учун Италияда ўтаётган 1-жаҳон лицензион турнирида иштирокини бошлади.-80 кг вазнда мусобақада иштирок этаётган боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев иорданиялик Ҳусайн Ишайишни 5:0 ҳисобида таслим этди ва навбатдаги турга йўл олди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, бугун, 5 март куни Тошкент вақти билан 11:52 да зилзила содир бўлди. Эпицентр: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани. Зилзила координаталари: 41,73 градус шимолий кенглик; 70,19 градус шарқий узунлик.
Жорий йилнинг 1 март куни Президентимиз раислигида ўтказилган Хоразм вилоятидаги фаоллар билан учрашувида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Республика ишчи гуруҳи вакиллари Шовот туманида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманда ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллаларнинг ижтимоий инфратузилмаси ҳолати, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш каби қатор масалалар бўйича ўрганишлар олиб бормоқда.
Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот бериб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинганини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мактабда ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини доскага олиб чиқиб, танбеҳ бераётган вақтида бир ўқувчи хушидан кетиб қолгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса Пахтакор туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган.
Улар 15 минг АҚШ пора олганликда айбланмоқда. Асака тумани ИИБ тергов бўлинмасининг собиқ ходими мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини ўзгартириб, аниқланган зарар суммасини камайтириб беришни ваъда қилган.
У бир нафар фарзанди учун алимент тўлашдан қочган. Қидирув давомида ертўлага яшириниб олгани аниқланди.
Таниқли шоир Салим Ашур “Ўзбекистон овози” газетасида ишлаган пайтда олдига кирсам, иш столида янги китоб кўзимга ташланди. Салим Ашур менга қараб: “Шоир Муҳаммад Исмоилнинг янги китоби чиқибди.
АОКАда Бош прокуратура мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси юзасидан прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Дарахтлар кесилишига эълон қилинган мораторий ижросини ўрганиш бўйича ташкил этилган назорат тадбирлари давомида 4 190 та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни компенсация тарзида экиш мажбурияти юкланиши ва давлат ихтиёрига 8,7 млрд.
Ўзбекистонда фарзанд туғилганда унинг номига тамғаланган дарахт кўчатлари экилади. Бу ҳақида муҳокамалар порталига жойлаштирилган ҳукумат қарори лойиҳасида белгиланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.