Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев лицензион турнирни кучли рақибни мағлуб этиш билан бошлади

Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев лицензион турнирни кучли рақибни мағлуб этиш билан бошлади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж — 2024 йўлланмаси учун Италияда ўтаётган 1-жаҳон лицензион турнирида иштирокини бошлади.

— 80 кг вазнда мусобақада иштирок этаётган боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев иорданиялик Ҳусайн Ишайишни 5:0 ҳисобида таслим этди ва навбатдаги турга йўл олди.

Бугунги дастурдан 3 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Руслан Абдуллаев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва аёлларимиздан Райҳона Қодирова Париж — 2024 йўлланмаси учун ўз юришларини бошлашади.

Боксчиларимизнинг рақиблари ва баҳсларнинг тахминан бошланиш вақтлари билан танишинг:

— 60 кг: Райҳона Қодирова — Шеила Мартинес Перез (Испания) (16:15 дан сўнг)

— 63,5 кг: Руслан Абдуллаев — Шива Тапа (Ҳиндистон) (00:00 дан сўнг)

— 71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Ислам Ячи Юсуф (Жазоир) (21:45 дан сўнг)

Баҳслар Тошкент вақти билан 15:00 дан бошлаб старт олади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.