Жорий йилнинг 25-29 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан ”Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” ташкил этилди. Халқаро ҳафталикда Халқаро ”Cресcэнт Ратинг” компанияси президенти Баҳардеэн Моҳамед Фазал, қатор халқаро ташкилотлар, ислом дунёсининг нуфузли шахслари, чет давлатларнинг зиёрат туризми масъуллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
2023 йил 1 декабрдан бошлаб, Очиқ маълумотлар порталига болаларни боғчага жойлаштиришдаги аризалар, "Ҳаж" сафарига боришга навбатда турган зиёратчиларнинг маълумотлари жойлаштирилади. “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони эълон қилинди.
Барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талабалари учун қишки таътил муддати маълум бўлди. Таълим инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақуловнинг хабар қилишича, олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига кўра, барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар этиб белгиланди.
Тошкентда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Айни пайтга келиб, аёллар ўртасида барча вазн тоифаларидаги финалчилар номи маълум бўлди.
Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш бўйича янги тарифлар белгиланди. Бошқа ҳудудларда ҳам нархлар ўзгаради.
Мазкур "Kitob Plus" лойиҳасида 500 та аудио китоб ва 300 та радио спектакль тақдим этилиши мўлжалланган. Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ёшлар ишлари агентлиги матбуот-клуби залида кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва бепул аудиокитобларнинг биринчи онлайн кутубхонаси "Kitob Plus" лойиҳасининг гибрид форматдаги тақдимоти бўлиб ўтади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди. Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Краснодар шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан фуқароларга сохта билет сотилганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда "Ҳумо Арена"да бўлиб ўтган Jah Khalib концертига кира олмаган оломоннинг видеолари тарқалган эди.
ССВнинг бош педиатрия эндокринологи, РИЭИАТМ директори ўринбосари ва ССВнинг дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинди. Шу йилнинг сентябрь ойида Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилгани ва ССВ вазири "Антиструмин" йод препарати болаларга юқори дозада берилганини тан олганини ҳамда масъул ходимлар қонун олдида жавоб беришни бошлаганлигини қайд этгани ҳақида хабар берган эдик.
$1,1 млрдлик ушбу лойиҳа 3 млндан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергияси билан таъминлаши режалаштирилган. Президент Шавкат Мирзиёев Саудиянинг етакчи “ACWA Power” компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳалар - Сирдарё вилоятида замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаш маросимида иштирок этди.
Термиз шаҳри ҳокими чиқинди ташувчи тадбиркорни 15 суткага қаматмоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди.
Шота Руставели кўчасида кўп қаватли уйнинг биринчи қаватидаги "Ялпиз" ресторани аҳолига қатор ноқулайликлар келтиргани учун вақтинча ёпиб қўйилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 59-уйда истиқомат қилувчи аҳолидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат келиб тушган.
Жамил Шарапов Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда бош консули вазифасини бажаришга киришди. У шу пайтга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Афруза Ҳамдамовани президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кутиб олди. Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида шахмат бўйича биринчи Жаҳон чемпиони бўлган Афруза Ҳамдамова ватанга қайтди, чемпион қизни президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кутиб олди.
Машина ЙТҲга учраган вақтда унинг ичида иккинчи ҳайдовчи ва фельдшер бўлган. Наманганда ичида икки нафар ҳайдовчи ва фельдшер бўлган тез ёрдам машинаси ЙТҲга учради.
Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, ҳодиса кеча, 25 ноябрь куни соат 10:00 ларда Булоқбоши тумани “Қақир” МФЙ ҳудудида жойлашган “Муҳаммад Тош кони” МЧЖга тегишли конда содир бўлган.
Италияда шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Унда 14 ёшгача бўлган спортчилар орасида ўзбекистонлик Афруза Ҳамдамова жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
«Челси»нинг собиқ дарвозабони Петр Чех амалдаги чемпион «Белфаст Джайантс» билан Британия Элит Хоккей Лигасида дебют қилди. Чех жароҳатланган дарвозабон Тайлер Бескоровани ўрнига «Глазго Клэн»га қарши ўйин тугашига тўрт дақиқа қолганида музга тушди ва баҳс 5:1 ҳисобида жамоаси фойдасига ҳал бўлди.
Қизнинг онаси Россияга ишлаш учун кетган бўлиб, у отасининг қарамоғида бўлган. Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қиз етти ой давомида мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани ҳақида хабар берган эдик.
Бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Биринчи кун дастурида бўлгани каби унда рингга кўтарилган 4 нафар ҳамюртимиздан 3 таси ҳакамларнинг якдил қарори билан ўз ғалабаларини тантана қилишди.
Сербиялик Новак Жокович Дэвис кубоги ярим финали сериясида италиялик Янник Синнерга (2:6, 6:2, 5:7) имкониятни бой берди. Бу мағлубият жаҳон теннис етакчиси учун сўнгги 12 йилдаги биринчи мағлубият бўлди.
Тошкентдаги «Universal Horses Stable» от спорти клубида конкур бўйича «Uzbekistan Global Tour 2023» мусобақасининг олтинчи тур беллашувлари ўтказилди. Бу галги баҳсларда Қозоғистон ва Беларус мамлакатларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Санэпидқўмита вилоятда қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқалди.
Санэпидқўмита вилоятда қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар тарқалди.
Бугун, 26 ноябрь куни профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев IBF чемпиони пуэрто-риколик Сабриель Матиасга қарши Лас-Вегасдаги "Michelob Ultra Arena"да жанг ўтказди. 12 раундга мўлжалланган жангнинг олтинчи раундида Шоҳжаҳон Эргашев жангни давом эттира олмади ва IBF камари ўз эгасида қолди.
Арманистонда бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам ўз якунига етди. Мусобақадан бугун 4 нафар вакилимизнинг чиқиши ўрин олган эди ва улардан Фирузжон Саъдуллаев, Акбар Аҳмадов ва Абдураҳмон Маҳмуджоновлар ғалабага эришди.
Ичида 80 минг сўм пули бўлган эҳсон қутиси далилий ашё тариқасида олинган. Фарғона вилояти Қўштепа тумани Сармазор маҳалласида жойлашган “Сармазор” жоме масжиди олдига Damas’да номаълум шахслар келиб, эҳсон қутисини олиб кетганлиги ҳақида хабар бергандик.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида фотосурат тарқалди.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида фотосурат тарқалди.
1 кубометр ичимлик суви нархи деярли 3,5 бараварга ошди. Тошкент шаҳрида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларининг янги нархлари тасдиқланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.