ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Боғча маъмурияти уч нафар ходим билан шартномани бекор қилган.
ХОҚ Ижроия кенгашининг сиртдан ўтказилган йиғилишида, World Boxing бокс ташкилоти вақтинчалик тан олинганини билдириб ўтди. Қарор қабул қилишда рол ўйнаган асосий мезонлар ҳам санаб ўтилди:Ташкилот таркибига бешта қитъадан 78 та миллий федерациялар аъзо, шунингдек 4 та қитъа конфедерацияси ҳам тузилган.
Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер пойтахтимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти кутиб олди.
Болгарияда давом этаётган бокс бўйича “кичик жаҳон чемпионати”да яна бир кун ортда қолди. Бугун рингга кўтарилган ҳар икки боксчимиз ҳам ёрқин жанг ўтказиб, навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритишди: -54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Жойс Петси (Ирландия) 5:0+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Георги Георгиев (Болгария) (1-раундда техник ғалаба).
Семинар буғдой занг касалликларини янада самарали бошқариш бўйича миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўсимликларни ҳимоя қилиш, наслчилик, уруғчилик билан шуғулланувчи ҳукумат вакиллари, тадқиқотчилар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги асосий манфаатдор томонлар бирлаштирди.Буғдой занг касаллиги Ўрта Осиё ва Кавказда буғдой экинлари учун жиддий трансчегаравий таҳдид ҳисобланади.
Сўнгги йилларда журналист қандли диабетдан азият чекаётган эди. Kun.uz нашрининг собиқ журналисти Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди.
Йиртқични Яккасарой тумани аҳолиси пайқаб қолган. Мутахассислар уни ушлаб, пойтахт ҳайвонот боғига топширган.
Самарқанд вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Махсуд Эркинович Буранов Нуробод тумани ҳокими бўлди.
UFC билан 11 февраль куни битим имзолаган ўзбекистонлик MMA устаси Машрабжон Рўзибоевнинг шартномаси бекор қилинди. У 16 февраль куни UFC Vegas 102 турнирида дебют қилиши керак эди.
Аброр Хидиров Сирдарё вилоятиҳокимининг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу бўйича 26 февраль куни Эркин Турдимовнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қирғизистонда бундан буён марҳум чиққан уйида биринчи уч кун давомида қорамол сўйиш ва меҳмонларга таом тортиш тақиқланади. «Уч, тўрт, етти, йигирма, қирқ» ва бошқа маросимларни ўтказиш ҳам жоиз эмас.
26 февраль куни Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Самарқанд вилоятида содир этилган жиноятларнинг учдан бир қисмидан кўпроғини кибержиноят ташкил этади Самарқанд вилоятида жиноятчилик 2024 йилда олдинги йилга нисбатан 3961 тага ёки 72,8 фоизга ошганлигини эшитган кишининг ҳайратга тушиши табиий. Бир йил давомида жиноятлар сони шу даражада ҳам кўпаядими, деган савол ўз-ўзидан пайдо бўлади ва сабабани билишга интиламиз.
Болгарияда бўлиб ўтаётган бокс бўйича «Strandja» мусобақасининг учинчи куни доирасидан 2 нафар вакилимизнинг баҳслари ўрин олган. Жаҳонгир Зокиров яна бир бор ғалаба учун рингга кўтарилса, Шаҳзод Музаффаров ўзининг илк жангини ўтказади.
Бокс бўйича «Странжа» турнирининг иккинчи кун беллашувлари ортда қолди. Кунда давомида рингга кўтарилган юртдошларимиздан Жавоҳир Умматалиев, Тўрабек Ҳабибуллаев ҳамда Жаҳонгир Зокиров кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди.
Аввалроқ, Шаҳриёр гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ мазкур шахс хонанда эмаслигини маълум қилди.
Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2025 йил 28 февралдан 6 мартгача U18 жаҳон чемпионатининг IIIB дивизионида иштирок этади. Бугун делегациямиз Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрига жўнаб кетди.
Бугун Ўзбекистон гандбол федерациясининг конференцияси бўлиб ўтди. Спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этган мазкур тадбирда федерациянинг истиқболли режалари муҳокама қилинди.
Ботир Баҳромович Қудратхўжаев фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди. Бу ҳақдаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолади, деб хабар қилди унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.
Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади. Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги шарафига “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали таъсис этилди. Белгиланишича, “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик юбилей медали билан Ўзбекистон фуқаролари – “1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун” ва “Япония устидан қозонилган ғалаба учун” медаллари билан, уруш йилларида жанговар хизматлари учун бошқа орден ва медаллар билан мукофотланган ёки уруш қатнашчиси гувоҳномасига ёхуд Ватан уруши ногирони гувоҳномасига эга бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фронт орти меҳнат фахрийлари, шу жумладан, “1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушидаги шавкатли меҳнати учун”, “Меҳнатдаги жасорати учун”, “Меҳнатда ўрнак кўрсатганлиги учун” медалларига ёки 1941-1945 йиллардаги уруш даврида Қуролли Кучларда фуқаро шахсларни эркин ёллаш бўйича штат лавозимида бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган меҳнат фронти қатнашчилари мукофотланади.
ФАО Бош директори ўринбосари Виорел Гуту ФАОнинг Будапештдаги минтақавий ваколатхонасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Делегация таркибидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар бўйича агентлик вакили Улуғбек Хусаинов, Президент администрацияси вакиллари Обиджон Хуррамов ҳамда Азамат Курултаев ўрин олди.
Chery Tiggo 9 тўсиқ билан ён зарба бериш бўйича Euro NCAP тестидан ишончли тарзда ўтди. Автомобил 60 км/соат тезлик билан тўқнашувда ажойиб хавфсизлик кўрсаткичларини намойиш этди: А, Б, C устунлар ва эшиклар бутун қолиб, йўловчиларга ҳимоя муҳитини та’минлади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 март куни тарихда илк бор уч томонлама саммит ўтказади. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 58-сессиясининг юқори даражадаги учрашувида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди, деб ёзмоқда ТАСС.
МЖтКга киритилган ўзгартиришларга кўра жарима баллари берилиши мумкин бўлган йўл ҳаракати қоидабузарликлари ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистонда 12 баллик жарима баллари янги қабул қилинган қонундаги 12 модда бўйича ҳисобланади.
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий "Странжа" турнири бўлиб ўтмоқда. “Strandja” мусобақасининг иккинчи кунидан 8 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган.
Европа Иттифоқи кенгаши Эдуардс Стипрайсни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги махсус вакили этиб тайинлади. У 2025 йил 1 мартдан икки йиллик дастлабки мандат билан ўз вазифаларини бажаришга киришади, дейилади кенгаш сайтида.
Бугун Болгарияда навбатдаги кун баҳслари бўлиб ўтади.“Strandja” мусобақасининг иккинчи кунидан 8 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган.
Сурхондарёда икки ўғил ва ота, водийда эса Қирғизистондан олиб келинган наркотикларни олиб кетаётганлар қўлга олинди. Денов туманида истиқомат қилувчи, 1984 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Тожикистондан мамлакатга айланма йўллар орқали наркотик моддаларни олиб келиб, сотиш билан шуғулланаётганлиги ҳолати аниқланиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.