Давлат раҳбарининг 2025 йил 8 сентябрдаги қарори билан ташкил этилган, умумий қиймати 69,5 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа доирасида Тошкент давлат техника университетининг 7 қаватли ўқув биноси тўлиқ реконструкция қилиниб, замонавий лабораториялар билан таъминланди. Тўлиқ академик ва молиявий мустақилликка эга муассасага 2030 йилга қадар ТДТУнинг тегишли факультет ва кафедралари босқичма-босқич трансформация қилинади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш қайд этилган. Туғилишлар оналарнинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган: 25 ёшгача — 147 355 нафар; 25–39 ёшдагилар — 219 588 нафар; 40 ёш ва ундан катталар — 6 446 нафар Шундан,50 ёш ва ундан катталар — 8 нафар.
Олий Рада депутати Артём Дмитрук Владимир Зеленскийга ҳозирги Киевда осмондан тушгандек янграйдиган мурожаат билан чиқди: урушни тўхтатиш ва бунинг учун Ғарбга эмас, Москва ва Минскга бориш керак. Унинг сўзлари шунчаки сиёсий риторика эмас, балки мамлакат ҳалок бўлаётганини, «пикселли махлуқлар ва уларнинг қўмондони» эса чўнтакларини тўлдиришда давом этаётганини кўрган одамнинг ноумид фарёдидир.
Олмазор туманида меҳнат бозори эҳтиёжлари ва кадрлар тайёрлаш тизими ўртасидаги боғлиқликни кучайтириш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилади. Айни пайтда тумандаги иш берувчиларга 4 мингдан зиёд ўрта махсус маълумотли мутахассислар ҳамда қарийб 1 минг нафар махсус маълумот талаб этилмайдиган йўналишларда ишчи кучи зарур.
11 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг Ғузор тумани бўлими бошлиғи Баҳром Тошпўлатов ҳушсиз ҳолда вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинди. Дастлабки маълумотларга кўра, Баҳром Тошпўлатов Ғузор тумани Қовчин МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбири вақтида ҳуқуқбузарлар ҳужумига учраган.
Ўқувчини хорижга кетиши муносабати билан мактабдан чиқариш хизмати my.gov.uz порталида тўлиқ онлайн шаклга ўтказилди. Аризани 18 ёшга тўлмаган ўқувчининг ота-онаси ёки васийси топшириши мумкин.
Тошкентда Бозсув канали бўйлаб 20 километр узунликда узлуксиз пиёдалар ҳудудини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасидан Чилонзор туманигача бўлган ҳудудни қамраб олади.
АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида йилнинг энг сўнгги “Катта дубулға” турнири — АҚШ очиқ чемпионати яримфинал ўйинлари якунланди. Дунёнинг биринчи ҳамда иккинчи рақамли теннисчилари финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент марказида барпо этилаётган Ўзбекистон Миллий музейининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Вьетнамнинг ROX Group инвестиция гуруҳи асосчиси Ань Туан Чан билан учрашув ўтказди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистонда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Томонлар Ўзбекистон-Арманистон муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдилар.
UFC нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Ислам Махачев ташкилотнинг собиқ икки карра чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор уни бокс қоидалари бўйича жангга чорлаганини маълум қилди. Доғистонлик жангчи Матч TV телеканалига берган интервьюсида ушбу ҳолат яқинда Нью-Йоркда бўлиб ўтган бокс турнири вақтида юз берганини айтди: “Ўша ерда Макгрегорга видеоқўнғироқ қилишди.
Тошкентда Ўзбекистондаги Бельгиянинг биринчи элчихонаси расман ўз фаолиятини бошлади. Бельгиянинг янги элчиси Маттиас Кенде Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиғининг нусхаларини топширди.
Бразилиянинг Embraer авиасозлик компанияси Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари учун ишлаб чиқарилган илк C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини кўрсатди.Компания эълон қилган суратларда самолётнинг кулранг тусда эканини, корпусида UZ AIR FORCE ёзуви, Ўзбекистон байроғи ва ҲҲК фарқловчи белгилари, дум қисмида эса UK 39010 борт рақами акс этганини кўриш мумкин.
Асаджон Ходжаев Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири ўринбосари этиб тайинланди. У комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат масалаларига масъул бўлади.
Ўзбекистон ва Сербия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йилдан ошганига қарамай, бу вақт давомида ўзаро муносабатларда сезиларли динамика кузатилмади. Ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб алоқалар сезиларли тезлашди: олий даражадаги икки ўзаро ташриф давомида томонлар ўнлаб ҳужжатларни имзолади, стратегик шерикликни эълон қилди ҳамда эркин савдо ва меҳнат миграциясининг янги шартлари юзасидан музокараларни бошлади.
Аввал хабар берганимиздек, Тошкентда 1 октябрдан автобус ва метрода электрон тўлов учун йўл ҳақини 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошириш таклиф этилган. Мазкур лойиҳа юзасидан Транспорт вазирлиги изоҳ берди.
Ўзбекистонда 11 сентябрь куни ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши ва шамол кучайиши мумкин.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Швеция ва Бельгиянинг мамлакатдаги янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари 10 сентябрь куни ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида Tech Mahindra Global Chess League турнири давом этмоқда. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров етакчилигидаги “Fyers American Gambits” 7-турда “Triveni Continental Kings” жамоаси устидан 8:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина АҚШ очиқ чемпионати яримфиналига йўл олиб, фаолиятида илк бор WTA рейтингининг биринчи поғонасига кўтарилади. Бу ҳақда Халқаро аёл теннисчилар ассоциацияси (WTA) матбуот хизмати хабар берди.
Асаджон Азатбекович Ходжаев комплаенс ва ички коррупцияга қарши назорат масалалари бўйича рақамли технологиялар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
Президенти Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда ҳудудий ва республика даражасидаги раҳбарларни камбағалликни қисқартириш ишлари фақат штаб йиғилишлари ва ҳисоботлар билан чекланиб қолмаслиги кераклигидан огоҳлантирди.Президентнинг айтишича, камбағалликни қисқартириш бўйича янги тизим доирасида барча вилоят ва туманларда махсус штаблар ташкил этилган.
Ўзбекистонда Давлат экологик назорати инспекцияси ходими Мирзо Ботиров ҳалок бўлди. У электр қармоқдан фойдаланиб, ноқонуний балиқ овлаётган шахсларга қарши рейд вақтида сувга тушиб кетган ва бир неча соат ўтиб, ҳалок бўлган ҳолда топилган.
Сенат давлат чегараси орқали ноқонуний туннел ва бошқа ерости инфратузилма объектларини барпо этиш учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Қонун билан Жиноят кодексига давлат чегараси орқали ер остида ноқонуний туннеллар ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, улардан фойдаланиш, бундай фаолиятни ташкил этиш ёки молиялаштириш учун жавобгарлик киритилмоқда.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Айше Беррис Экинчи билан учрашди. Учрашувда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари муҳокама қилинди.
Осиё ўйинларида иштирок этадиган юзлаб спортчилар 10 сентябрь куни бошланадиган айрим мусобақалар бошланиши арафасида кучли ёмғир Нагоядаги спорт иншоотларига зарар етказгани сабабли вақтинча хавфсиз ҳудудга кўчирилди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
2026 йил 29 сентябрдан 2 октябргача Ўзбекистонда I Марказий Осиё талабалар спорти форуми бўлиб ўтади. Форум Халқаро университет спорти федерацияси (FISU) президенти Леонз Эдернинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан, шунингдек, мамлакатнинг талабалар спорти соҳасидаги тажрибасини халқаро миқёсда тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти 226 трлн сўмни ташкил этган ва 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ўсган. Шу даврда республика ялпи ички маҳсулоти шаклланишида Тошкент шаҳри 21,1 фоизлик улуш билан ҳудудлар орасида энг катта ҳисса қўшган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.