Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларида иштирок этувчи бокс бўйича таркиби маълум бўлди

19-сентябрь куни Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида қитъанинг энг нуфузли спорт мусобақаси — Осиё ўйинларига старт берилади. 4-октябргача давом этадиган ХХ Осиё ўйинларида Ўзбекистон бокс терма жамоаси 11 нафар спортчи билан иштирок этади.

UFC. Илия Топурия қайтишини эълон қилди

UFC енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Илия Топурия жангларга қайтишини маълум қилди. «Сўнгги тиббий текширувлардан ўтдим.

Арман Царукян: «Хоккейчи бўлишни истаганман»

UFC енгил вазн тоифаси жангчиси Арман Царукян хоккей билан шуғуллангани ҳақида сўзлаб берди. Царукян 18 ёшигача Хабаровскда «Амур» жамоасида ўйнаган.

Пакьяо фан доктори бўлди

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо Филиппин педагогика университетида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фан доктори даражасини олди. «Бу катта шараф ва жуда ҳаяжонли лаҳза.

UFC. Гейджи — Топурия билан реванш ҳақида: «Тайёрманми? Албатта»

UFC енгил вазн тоифасидаги чемпиони Жастин Гейджи Илия Топуриянинг сўнгги баёнотларига муносабат билдирди. «Унинг айбловларига жавобим борми?

Шахмат олимпиадаси. 2-турда Жавоҳир Синдоров ҳам курашга қўшилади

Самарқандда шахмат бўйича олимпиада давом этмоқда. Кеча 1-тур баҳсларида Ўзбекистон номидан иштирок этаётган барча 6 та жамоа (3 та эркаклар ва 3 та аёллар) ғалабага эришганди.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой билан дуранг ўйнади

Осиё ўйинлари аёллар футболи мусобақасининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистон ТИВ Макка шаҳрига дрон ҳужуми уюштиришга бўлган уринишни қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонида қайд этилган, Макка шаҳрига йўналтирилган учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланилган ҳужумга уринишни қатъиян қоралайди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

«Қорадори-2026» тадбири давомида 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Ички ишлар вазирлиги томонидан республика бўйлаб ўтказилаётган «Қорадори-2026» тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичида хўжаликларда етиштирилган 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланиб, йўқ қилинди. Назорат тадбирлари вертолётлар ёрдамида барча ҳудудларда амалга оширилди.

Ходимлар учун қилинадиган айрим харажатлар бўйича солиқ имтиёзлари жорий этилади

Президентнинг «Аҳоли даромадларини барқарор иш ўринлари яратиш ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш орқали ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, корхоналар томонидан ўз ходимлари, айниқса «Ижтимоий реестр»га киритилган оила аъзолари бўлган ходимлар учун амалга ошириладиган айрим харажатларни фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ҳамда тегишли объектлар бўйича ер ва мол-мулк солиқларидан имтиёзлар беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилади.

Фарғона водийси фермерлари иқлим ўзгаришига мос ечимларни далада синамоқда

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Фарғона водийсида фермерлар ва томорқа ер эгаларининг иқлим ўзгариши шароитида барқарор ишлаб чиқариш бўйича амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган учта Фермерлар дала мактабини ташкил этди. Фермерлар дала мактаблари Андижон вилоятининг Қўрғонтепа, Наманган вилоятининг Наманган ҳамда Фарғона вилоятининг Фарғона туманларида фаолият юритмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида бир қатор учрашувлар ўтказилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сеулга ташрифи ва «Марказий Осиё – Корея Республикаси» биринчи саммити доирасида олий даражадаги учрашувлар ҳамда дўстона суҳбатлар бўлиб ўтди. Ташриф давомида давлат раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари ҳамда Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ли Ук Хён билан мулоқот қилди.

Ўзбекистонда 17 сентябрь куни 37 даражагача иссиқ бўлади

17 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ўзгарувчан булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: ўзбекистонлик спортчилар илк турда қандай натижалар қайд этди?

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 1-тур учрашувлари якунланди. Ўзбекистон номидан иштирок этаётган барча 6 та (3 та эркаклар ва 3 та аёллар) жамоа дастлабки турни ғалаба билан бошлади.

Ислом Махачев ва Жон Жонс барча даврларнинг энг яхши жангчиси борасида баҳслашди

UFC ярим ўрта вазн тоифаси чемпиони, россиялик Ислом Махачев ва собиқ икки вазн тоифаси чемпиони Жон Жонс ММА тарихидаги энг яхши жангчи (GOAT) мақоми борасида ижтимоий тармоқларда баҳсга киришди. Махачев Жонснинг фаолиятидаги допинг билан боғлиқ ҳолатларни танқид қилган бўлса, америкалик жангчи ўзини ҳимоя қилди.

Карлсен: “Синдоров яққол фаворит”

Жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен Жаҳон чемпионлиги баҳсида Жавоҳир Синдоровнинг имкониятларига юқори баҳо берди. Норвегиялик гроссмейстер “The Prakhar Gupta Xperience” кўрсатувида Гукеш Доммаражу ва Жавоҳир Синдоров ўртасидаги шахмат тожи учун кечадиган тўқнашув ҳақида фикр билдирди.

UFC. Царукян Усман Нурмагомедов ва Топурия ўртасидаги эҳтимолий жангда фаворитни айтди

Арманистонлик россиялик жангчи Арман Царукян россиялик Усман Нурмагомедов собиқ UFC чемпиони Илия Топурияни мағлуб эта олади, деб ҳисоблайди. «Масалан, зарба бериш техникасида Усман Илиясидан ортда, аммо тик туриб жанг қилишда у умуман олганда яхшироқ бўлиши мумкин.

UFC. Царукян: «Агар Ҳабиб ва Ислом бўлмаганида, у оддий PFL чемпиони бўларди»

Арман Царукян Усман Нурмагомедовнинг UFCдаги имкониятларига баҳо берди. «Ортида Ислом, Ҳабиб ва уларнинг мухлислар базаси турганида, уни олдинга силжитиш осон.

UFC. Илия Топурия 2027 йил февраль ойида қайтишга тайёр

UFCнинг икки вазн тоифасида собиқ чемпиони Илия Топурия 2027 йил февраль ойида жангларга қайтишга тайёр бўлади. Бу ҳақда инсайдер Альваро Колменеро маълум қилди.

Синдоров ва Гукеш ўртасидаги жаҳон чемпионлиги баҳсининг мукофот жамғармаси маълум

Шахмат бўйича Жаҳон тожи учун бўлиб ўтадиган Гукеш Доммараджу ва Жавоҳир Синдоров ўртасидаги қарама-қаршиликнинг мукофот пули ҳажми маълум қилинди.Амалдаги жаҳон чемпиони ҳамда Даъвогарлар турнири ғолиби ўртасидаги учрашув учун жами 2,5 миллион АҚШ доллари ажратилган.

2,5 млн доллар ва шахмат тожи учун жанг: ФИДE Синдоров ва Гукеш ўртасидаги беллашув регламентини тасдиқлади

Халқаро шахмат федерацияси — ФИДE амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ва даъвогар Жавоҳир Синдоров ўртасидаги шахмат тожи учун кечадиган беллашув регламенти, ўтказилиш жойи, саналари ва мукофот жамғармасини тасдиқлади. Учрашув Швейцариянинг Женева шаҳридаги Мартин Бодмер жамғармаси музейида 2026-йил 22-ноябрдан 13-декабргача бўлиб ўтади.

46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: 1-тур жуфтликлари

Самарқанд шаҳрида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошлангани ҳақида аввал хабар берилганди. Нуфузли мусобақанинг 1-тур учрашувларидаги жуфтликлар маълум бўлди.

Президент автомобилнинг юрган масофаси ўзгартирилганини яширганлик учун жарималар тўғрисидаги қонунни қайтарди

Президент Шавкат Мирзиёев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (МЖтК) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни парламентга қайтарди. Бу ҳақда 15 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутат Гулшана Худоярова маълум қилди.

Навоий вилояти Нурота туманидан ўтувчи D-191 автомобиль йўлида қуппа-қуруқ қуёш панеллари ёрдамида автоном ишлайдиган ва ўзиб ўтиш ҳамда тезликни назорат қилувчи автоматик комплекс ишга туширилди. Таҳлилларга кўра, ушбу йўл участкасида 2025 йилда ношаръий ўзиб ўтиш оқибатида 21 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 5 киши ҳалок бўлган ва 22 киши жароҳатланган.

«Умра» зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош қилинди

Тошкент ва Фарғона вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний равишда «Умра» зиёратини ташкил этмоқчи бўлган шахслар ушланди. Тошкент вилоятида тегишли лицензияга эга бўлмаган 1984 йилда туғилган шахс фуқарони Саудия Арабистонига юбориш эвазига 1100 доллар талаб қилиб, 1000 доллар ва 1,2 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тадбиркорларнинг статистик ҳисобот юки қисқартирилади

«Статистикани ривожлантириш — 2030» миллий стратегияси доирасида тадбиркорлик субъектлари учун статистик ҳисобот бериш жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш белгиланди. Давлат органларининг маъмурий маълумотлар базасини интеграция қилиш ва такрорий сўровларни камайтириш орқали 2030 йилга қадар тадбиркорларнинг статистик ҳисобот юки 20 фоизга қисқартирилади.

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви 16 сентябрдаги йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Инфляция пасайишда давом этмоқда: август ойида умумий инфляция 6,2 фоизни, базавий инфляция эса 5,5 фоизни ташкил этди.

Ўзбекистон МО давлатлари ва Корея Республикасига «жадал ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик» қарашини таклиф қилди

Ўзбекистон «Марказий Осиё — Корея Республикаси: жадал ривожланиш йўлидаги ҳамкорлик» деб номланган узоқ муддатли концептуал қарашни ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу ташаббусни президент Шавкат Мирзиёев бугун, 16 сентябрь куни Сеулда бўлиб ўтган минтақа давлатлари ва Жанубий Кореянинг биринчи саммитида илгари сурди.

Президент Администрациясида янги лойиҳалар бўйича муҳокамалар ўтказилмоқда

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева янги ташаббуслар ва йирик лойиҳаларни тайёрлашда қўлланилаётган жамоавий «ақлий ҳужум» формати ҳақида маълумот берди. Администрацияда ўтказилган навбатдаги таҳлилий муҳокамада яқин келажакда амалга ошириладиган муҳим йўналишлар ва йирик лойиҳалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва БААнинг етакчи туроператорлари туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Акқулов БААнинг «Al Rais Travel», «Dnata Travel» ва «Nirvana Travel & Tourism» каби йирик сайёҳлик компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.