Нодирбек Абдусатторов 190 минг доллар билан 10-ўринда, Динг Лирен етакчи ва Магнус Карлсен 3-ўринда. 2023 йилда энг кўп даромад қилган шахматчилар

Ортда қолган 2023 йилда гроссмейстерлар қанча пул ишлаб топгани статистикаси эълон қилинди.2023 йилда энг кўп пул топган шахматчи хитойлик Динг Лирен бўлди.

18+ видеолар, жинсий заифлик, педофиллар ва гейлар ҳақида Доктор Д билан эксклюзив интервью

Доктор Д UzNews.uz'га эксклюзив интервью берди. Тиббиёт фанлари доктори, Андролог, Репродуктолог Ўзбекистон Репродуктив тиббиёт ассоссацияси раиси Репродуктив тиббиёт ва генетика институти директори Дилмурод Иргашев жунсий заифлик, педофилия, транссексуализм ва гейлар ҳақида UzNews.uz'га эксклюзив интервью берди.

Сариосиё — Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16–17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида 2024 йил 1 январдан бошлаб, вилоятнинг Сариосиё туманидан «ATR-72», «Let L-410» ва ундан кичик турдаги ҳаво кемалари орқали аҳоли ва туристлар томонидан талаб мавжуд бўлган маҳаллий йўналишларда рейсларни йўлга қўйиш ҳамда бозор тамойиллари асосида Термиз халқаро аэропортидан мавжуд талаблардан келиб чиқиб, маҳаллий ва халқаро йўналишларда парвозлар географияси кенгайтирилишини таъминлаш топшириғи берилган эди. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш доирасида Транспорт вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги, “Uzbekistan airways” АЖ ва “Uzbekistan airports” АЖнинг тегишли мутахассис ва экспертларидан иборат ишчи гуруҳ 2024 йил 5 январь куни «Let L-410» ҳаво кемасида Тошкент – Термиз, Термиз – Сариосиё, Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвозларини амалга оширди.

Энди радарлар экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этади

“Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди. Унга кўра, автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистонда статистик маъумотларни эълон қилиш муддати 10 кундан 1 кунгача қисқартирилди

Ўзбекистон Республикаси статистика портали ишга туширилди. Шу муносабат билан агентлик директори ўринбосари Зохиджон Зияев билан суҳбат уюштирилди.

Урганч ва Хивадан Тошкентга автобус қатновлари сони оширилди

Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, талабаларга қулайлик яратиш мақсадида «Тошкент – Урганч – Тошкент» ва «Тошкент – Хива – Тошкент» йўналишларидаги автобус қатновлари сони 7 тага оширилди. Бундан ташқари, мазкур йўналишлар учун қўшимча автобуслар захираси шакллантирилди.

Самарқандда маст ҳолда банкда намойиш уюштирган фермер қамалди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида фаолият юритувчи фермерга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят судлари матбуот хизмати xaбар берди.

2023-йилда жаҳон озиқ-овқат бозорида нархлар қанчалик ўзгарди?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилда жаҳон озиқ-овқат бозорларидаги нархлар ўзгаришини таҳлил қилди. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАО маълумотларига асосан, 2023-йил якунлари бўйича ФАО озиқ-овқат нархлари индексларининг* умумий қиймати 124,0 пунктни ташкил этган.

Нганну ва Жошуа Саудиядаги бокс оқшомида жанг қилади

Фрэнсис Нганну ва Энтони Жошуа бокс жанги ўтказади. Бу маълумотни журналист Ариэль Хелванийга Саудия Арабистонидаги Кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайх тасдиқлади.

Френсис Нганну Энтони Жошуага қарши рингга кўтарилади

Энтони Жошуа Френсис Нганнуга қарши рингга кўтарилади.Бу маълумотни журналист Ariel Хелвани Саудия Арабистонида кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайхга таяниб, тасдиқлади.

Икки нафар ўзбекистонлик ёш қиличбоз қизлар жаҳон рейтингида пешқадамга айланди

Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) 2024 йил январь ойи учун ёш тоифаларида спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларининг аксарияти юқори поғоналардан ўрин олишган.

Тошкентда текин кийим тадбири уюштириб, оломон йиғган дўкон раҳбари жазоланди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқда тарқалган видеога изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бепул кийим-кечак олишга келган фуқаролар томонидан юзага келган тартибсизликлар акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шаҳрам Ғиёсов АҚШда рингга кўтарилади

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасидаги жангларда иштирок этаётган Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди. Шаҳрам ўзининг 15-жангини жорий йилнинг 24 февраль куни АҚШнинг Орландо шаҳрида ўтказади.

Тошкентда водоробуслар синовдан ўтказилади

Саудиянинг ACWA Power компанияси билан пилот лойиҳа доирасида Тошкентга иккита водород автобуси (водоробус) келтирилади.  Шавкат Мирзиёев ноябрь ойи охирида Тошкент вилоятида «яшил водород»ни «пилот» тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаб берганди.  Ушбу «пилот» лойиҳа доирасида мамлакатда биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади.

Сирдарёда ёшлар етакчиси вилоятга вақтинча ҳоким бўлди

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев қисқа муддатли таътилда бўлгани сабабли унинг ўрнини ёшлар етакчиси Дилмурод Раҳимжонов вақтинча эгаллади. Ҳокимлик буни «ёшларга мотивация бериш» дея изоҳлади.

Теннис. Надаль Томпсонга ютқазиб, Брисбендаги турнирнинг ярим финалига чиқа олмади

Испаниялик Рафаэль Надаль Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилаётган Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) турнирида ярим финалга чиқа олмади. "Катта Дубулға"нинг 22 карра ғолиби чорак финалда мезбон Жордан Томпсонга 5:7, 7:6 (8:6), 6:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларни тушириш/олиш йўлаги вақтинча ёпилди

“Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларни тушириш/олиш йўлагига (жўнаш зали олдидаги автотураргоҳдаги эстакадага ўхшаш йўлак) кириш йўл белгиларининг янгиланиши муносабати билан вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Uzbekistan Ariports хабар бермоқда.

Ўзбекистон Италия билан шартномаларни ратификация қилди

Ўзбекистон Италия билан ушлаб бериш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди.Ўзбекистон президенти 3 январь куни Италия билан 2023 йил 8 июнь куни Римда имзоланган шартномаларни ратификация қилувчи учта қонунни имзолади.

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) хабар берди.

Ўзбекистонга салқин ва нам ҳаво кириб келмоқда — «Ўзгидромет»

Бугун 6 январь куни шимолий ҳудудларга нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади, дея хабар қилмоқда «Ўзгидромет». Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Фарғонада икки фуқарони 24 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Республика тиббиёт муассасаларида бажариладиган юқори технологик амалиётлар тури 1 500 тага етказилади

Мамлакатимизда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш режалаштирилмоқда. “Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, туман/шаҳарлар даражасида ихтисослашган ёрдам ҳажмини кўпайтириш орқали мазкур ҳудудларда яшовчи аҳолининг вилоят марказларига тиббий ёрдам олиш борасидаги мурожаатларини 50 фоизгача (йилига ўртача 7 фоиздан) қисқартириш мўлжалланяпти.

Жиззахда қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг сотувга чиқарилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси ҳудудий туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда Шароф Рашидов, Зафаробод, Ғаллаорол, Зарбдор ва Пахтакор туманларида фаолият юритувчи “B.O.”, “Y.F.”, “SH.Y.” “K.V.” МЧЖ ҳамда “E.M.” хусусий корхонаси савдо дўконлари сотувчилари харидорларга “GOLD”, “Portveyn”, “Талая”, “Журавли” ва “Чистая водка” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотган вақтларида ушланиб, ушбу савдо дўконларида сотувга қўйилган жами 3 581 дона ҳар хил турдаги қалбаки акциз маркали алкоголь ва 125 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Билет нархи оширилмайдиган маҳаллий йўналишлар эълон қилинди

Аввалроқ, Ўзбекистонда 20 январдан бошлаб электропоезд ва тез юрар поездлар чипталари нархи 20 фоизга оширилиши хабар қилинган эди. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати айрим маҳаллий йўналишлардаги чипта нархлари ўзгаришсиз қолаётгани ҳақида хабар қилди.

Тошкентнинг икки туманидаги иссиқ сувда қора заррачалар пайдо бўлди

Ҳолат юзасидан иссиқ сув таҳлили ўтказилиб, расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда иссиқ сувда қора заррачалар кўрингани бўйича шикоятли хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамларга сабаб бўлган эди.

Коронавируснинг янги ва кутилмаган аломатлари пайдо бўлди

ЖССТ томонидан «хавотирли мутация» сифатида кузатув остига олинган «омикрон» штаммининг JN.1 субверсияси ҳозир дунё бўйлаб тез суръатда тарқалмоқда, унга янги аломатлар қўшилган.  Ўрганишларга кўра, яқин вақтгача JN.1 билан хасталанган беморлар асосан бурун оқиши, ҳолсизлик, йўтал ва бош оғриғидан азият чекиб келаётган эди. Хусусан, ушбу симптомлар орасида энг кўп тарқалгани бурун оқиши бўлиб, у касалликка хос белгиларнинг 31 фоизини ташкил этади.

My.gov.uz порталида “Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома бериш” хизмати ишга туширилди

My.gov.uz порталида “Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома бериш” хизмати ишга туширилди. Хизматдан фойдаланиш учун: 🔵 My.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиш; 🔵“Маълумотномалар” бўлимидан тегишли хизматни танлаш; 🔵керакли маълумотларни тўлдириб, ариза йўллаш кифоя.

Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги инсонларнинг фаровонлигига кўмаклашиш бўйича эришган натижалар

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистон 2017-2022 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)дан бири — “Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги инсонларнинг фаровонлигига кўмаклашиш” бўйича эришган натижаларини ўрганиб чиқди. 2030-йилгача БМТнинг Глобал кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2030-йилгача 16 та Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган 125 та вазифа тасдиқланди.

Ўзбекистонда бюджет ташкилотларнинг иш ҳақи нега кечикаётганига изоҳ берилди

Ўзбекистонда бюджет ташкилотларнинг ойлик маошлари кечикаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

“Ўзбекистон шампани” АЖнинг 51 фоиздан кўпроқ акцияси сотилди

Акцияларни сотиб олиш бўйича 5 та инвестор томонидан аризалар келиб тушган. Улардан шиша ва пластик идишларни ишлаб чиқарувчи бир корхона ғолиб бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.