Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Худойберганов сентябрь ойида 4 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Суднинг апелляция инстанцияси ноябрь ойида ҳукмни ўз кучида қолдирган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаролардан келаётган мурожаатлар мунтазам таҳлил қилиб борилади. Уларда кўтарилган муаммоларни тизимли равишда бартараф этиш мақсадида Омбудсман томонидан таклифлар ишлаб чиқилади.
Шунингдек, Шўрчи тумани собиқ ҳокимига эса 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Сурхoндарёнинг Денов, Қизириқ ва Шўрчи туманларининг собиқ ҳокимларига бир қатор айблар билан жазо тайинланди.
Ҳурматли тантанали маросим иштирокчилари! Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!
Профессионал теннисчилар ассоциацияси (АTP) турнирларда рейтинг очколарини бериш тизимига ўзгартиришлар киритилганини эълон қилди. Асосий тур тадбирлари энди кўпроқ балл беради ва Challenger Series мусобақалари энди камроқ балл беради.
Халқаро аеропортлар кенгашининг Европа бўлими (Airports Council International, ACI Europe) рейтингида йўловчилар қатновининг ўсиш суръатлари бўйича Европанинг ТОП-5 талигига Самарқанд халқаро аеропорти кирди. Октябрь ойи якунларига кўра минтақавий ва кичик аеропортлар тоифасидаСамарқанд аеропорти йилига 100 000 дан 1 миллионгача йўловчига хизматкўрсатиш имконига эга бўлиб, йўловчи ташиш кўрсаткичи 2019 йил октябрь ойига нисбатан 139 % ни ташкил этиб, у 4-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни мамлакатимизнинг олтита ҳудудида 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияларини ишга тушириш ва тармоққа улашга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Тадбирда ушбу муҳим инвестиция лойиҳаларнинг ҳамкорлари бўлган “Masdar” компанияси бош ижрочи директори Муҳаммад Жамол Ал-Рамаҳий, “China Energy Engineering Corporation” компанияси вице-президенти Ву Юнь, “China Energy International Group” компанияси бошқаруви раиси Лю Цзэсян, “China Gezhouba Group” компанияси бошқаруви раиси Линь Сяодан, “SEPCO III”, “Dongfang Electric Corporation” ва бошқа компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
2024 йилнинг 19 январь – 1 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида IV қишки ўсмирлар Олимпиадаси бўлиб ўтади. Дунёнинг 80 мамлакатидан 1900 нафар атлет иштирокида ўтиши кутилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ узилишларнинг олдини олиш учун қарздорлик бўлса, тўлашни эслатди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали Тошкентликларни байрам кунлари қарздорлик сабаб электр энергияси узилиб қолишидан огоҳлантирмоқда. Қайд этилишича, байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунлари (30 декабрдан 2 январгача) қарздорлик туфайли хонадонда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши мумкин.
Тошкент метрополитени Янги йил байрами кунлари поездлар қатнови ҳамда метро ишлаш вақти қай тартибда амалга оширилиши тўғрисида маълумот берди. Маълум қилинишича, 31 декабрь якшанба — дам олиш кунида метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Jizzakh Auto» ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, «103» хизматига навбатдаги 100 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар қилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Риелторлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Қонун лойиҳасига кўра, фуқароларга ўзларининг кўчмас мулк объектларини интернетда орқали реклама қилиб сотишлари тақиқланмоқда.
Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаси танқидларга учради. Шундан сўнг, Давактив агентлиги лойиҳага тушунтириш берди.
ЙПХ ходими ҳайдовчидан ҳужжатларини сўраган. Аммо, у ҳужжатларни отаси олиб келишини айтиб, қочиб кетмоқчи бўлган.
Метрополитен Матбуот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент метросининг Чилонзор метро бекати платформасида бир аёл ўзини поезд йўлига ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Метрополитен Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун 27 декабрь куни содир бўлган.
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, ноябрь ойида йиғилган кешбек суммалари тасдиқланди. Кешбекларни иловага бириктирилган банк картасига ўтказиб олишингиз мумкин.
"Газпром" бошқаруви раиси Алексей Миллернинг сўзларига кўра, совуқ кунлари Ўзбекистон томони "Газпром"дан газ етказиб бериш ҳажмини оширишни сўраган. "Газпром" қаттиқ совуқлар фонида Ўзбекистон томонининг илтимосига кўра Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш ҳажмини оширди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди. Йил якуни билан брендларга 1,2 млрд.
Икки ходимга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатмаслик масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлди. Етакчилар йил якуни ва келгуси йил режаларини муҳокама қилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ байрам муносабати билан эълон қилинган қоъшимча дам олиш кунлари (30 декабр – 2 январ) давомида қарздорлик туфайли хонадонларда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобиль иловалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини эслатди. «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилишни, носоз ва ностандарт қурилмалардан фойдаланмасликни ҳамда ёритиш безакларини назорациз қолдирмасликни сўраб қоламиз», дейилади хабарда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Марғилон шаҳрини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Концепцияни ишлаб чиқишда шаҳарнинг ривожланиш тенденциялари, хусусан, хизматлар соҳасининг ривожланиши, туризм салоҳияти, уй-жой қурилиши ва экологик муаммоларга эътибор қаратилди.
Олий таълим соҳасидаги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг узоқ тарихида илк бор ўзбекистонлик олим Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлигининг энг нуфузли мукофоти билан тақдирланди. Россия Федерацияси таълим ва фан вазирлиги буйруғига асосан “МИСИС”нинг Олмалиқ филиали директори, техника фанлари доктори Фарходбек Ярқулович Умаров “Таълим ва фан-техника тараққиёти соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга қўшган ҳиссаси учун” медали билан тақдирланди.
Тошкентдаги хусусий боғчада тарбиячининг қўпол ҳаракати оқибатида болага тан жароҳати етказилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Тадбирда Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян қатнашди.
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–887-сон, 25.12.2023 й.) билан Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонун билан ишларни вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда тафтиш тартибида кўриш босқичи жорий этилди.
Самарқанд шаҳри мезбонлигида ўтказилаётган шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунги баҳслари якунига етди. Бугун рапид йўналиши бўйича 5 та тур учрашувлари ўтказилди.
Бугун, 26-декабрь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Ҳамидулло Охунзода бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанд шаҳрида ўтаётган шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатнинг биринчи куни якунланди.«Опен» дастурида Магнус Карлсен 5 имкониятдан 4,5 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда.
Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида WBC ва WBO камарлари соҳиби Наоя Иноуэ (26-0, 23 КО) WBA ва IBF чемпиони Марлон Тапалесни (37-4, 19 КО) мағлубиятга учратди.Иноуэ аввалига 4-раундда рақибини нокдаун қилган бўлса, 10-раундда уни бир йўла нокаутга учратди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.