Қайд этилишича, ўқишга кириш учун минимал ўтиш балини 2 босқичда ошириб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 94,5 балл, бошқа йўналишлар учун – 75,6 балл этиб белгиланади (амалда барча йўналишлар учун – 56,7 балл).
Шунингдек, ижтимоий-рағбатлантирувчи грант – мақсадли қабул ва имтиёз асосида қабул қилинган талабаларга бутун ўқиш даври учун берилади. Таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тугатгандан сўнг 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча президент иштирокидаги йиғилишда университетларша грант киришда ўзгаришлар қилиниши айтилганди. Унга кўра, таълим гранти – талабаларга бир ўқув йили учун ажратилади ҳамда 1курсда ўқишга кириш натижалари бўйича, 2курсдан бошлаб рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга ажратилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.