Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирида Нодирбек Абдусатторов кеча "Мағлублар финали" доирасида АҚШлик Со Уэслига қарши баҳсларда иштирок этди. Ҳамюртимиз биринчи партияда оқ доналарда ўйнаб, имкониятни бой берди.
Ходим ҳолат юзасидан ИИБга ариза ёзган. У жароҳат сабаб гапиролмади ва унинг онаси ҳодисани айтиб берди.
Марказий банк томонидан 2023 йил январь-июнь учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди. Унга кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 369,7 трлн.
Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Автойўл раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси бўлди. У аввалроқ ишдан бўшатилган, соҳага 20 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Абдураҳмон Абдувалиевнинг ўрнини эгаллади.
58 ёшли йўловчи Тошкентга учиб кетмоқчи бўлган. Красноярск аэропортида Ўзбекистонга учаётган йўловчиларнинг қўл юки ва багажини текшириш чоғида нақд пулни ноқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолати аниқланди.
Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди. Тошкент кўчаларида маймун сайр қилиб юргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалларига сазовор бўлди. Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш дастурида қатнашган Фарида Солиева кумуш, баландликка сакраш секторида иштирок этган Светлана Радзивил бронза медали соҳибига айланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг сайланган президент Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль, жума куни бўлиб ўтади.Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль куни бўлиб ўтади.
Келтирилишича, тадбиркорга боғ ҳудудидан ер ажратилмаган. Вилоят экология бошқармаси изоҳ берди.
26 ва 21 ёшли йигитларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Аввалроқ, Самарқандда бир йигит итни каналга ташлаб юборгани, бошқа йигит ҳолатни тасвирга олиб, уни TikTok'ка жойлагани ҳақида хабар бергандик.
Турли аудиоёзувлари билан "машҳур" туман прокурори эндиликда фермерларга бир жуфт этик ва фонарь олиб келишларини буюрган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бандихон тумани прокурори Соатмурод Махмановга тегишли деб айтилаётган ҳудуддаги маҳалла раисларини турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилинган аудио тарқалган эди.
Улар бу ҳолатни дўстининг туғилган куни билан табриклаш мақсадида содир қилган. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бир гуруҳ йигитлар машина ойнасидан танасини чиқариб ҳаракатланди.
Теннис бўйича “Улкан тож” туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасининг чорак финалидан ўрин олган баҳслар якунланди ва барча ярим финалчилар номи маълум бўлди.Амалдаги чемпион Новак Жокович чорак финалда россиялик Андрей Рубльёвдан устун келди (4:6, 6:1, 6:4, 6:3).
5-6 та итлар болани турли жойларидан тишлаб, жароҳат етказган. Вилоят ССБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Бировларнинг беҳаё расмларини тарқатувчи канал админлари актриса йигитлар билан беҳаё мавзуларда ёзишганини монтаж қилиб, тарқатишган. Ўзбек сериалларидан биридаги роли орқали танилган актриса Садоқат Хамидова видеомурожаат қилиб, унга номаълум шахслар шантаж қилишганини айтди.
Ички ишлар вазирлиги мазкур видеога изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир гуруғ ҳуқаролар ўртасида мушталашув бўлаётгани акс этган видео тарқалди.
Марказий банк томонидан 2023 йил январь-июнь учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди Мазкур шарҳга кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 295,4 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 30,7 фоизга ошди.
Шахмат бўйича Aimchess Rapid онлайн турнирида кеча финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Нодирбек Абдусатторов норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга қарши дона сурди.
Ҳужжатнинг олтинчи бандида аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган. Ушбу қарорда белгиланган тартибда ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асосий иш жойи орқали ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади.
Боксчиларимиз Таиланднинг Пукет шаҳрида ўтказиладиган "Чемпионлар оқшоми" турнирида иштирок этиш учун жўнаб кетишди. 15 июль куни ўтказиладиган жангларда уч нафар боксчимиз - Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Мужибилло Турсунов рингга кўтарилади.
Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри собиқ UFC жангчиси Френсис Нганнуга қарши жанг қилади.Бу ҳақида журналист Майк Коппинжер хабар қилди.
«Газета.uz» эътибор қаратгач, Тошкентдаги 19 гектар ердаги 18 минг дарахт кесилишига йўл қўйилмайдиган бўлди. Аввалроқ бу ердаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Андижонга кўчирилиши сабабли унинг ўрнида завод қурилиши ва дарахтлар кесилишидан хавотирланган аҳоли ҳукуматга мурожаат қилганди.
Юнусобод, Шайхонтоҳур, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади. Электр тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли 4-Иссиқлик маркази қозонхонаси “Тошкент иссиқлик маркази” МЧЖ ишининг тўхтатилиши муносабати билан 13 июль куни бир қатор манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.
Вилоятларда норентабел автобус йўналишларидан кўрилган зарарни қоплаш учун 7 млд сўм ўтказилган. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг ўзига 18 млрд сўм ажратилди.
Маълум бўлишича, ҳайдовчи давлат рақамини ўғирлаб, уни 5 та машинага таққан ва бир йил давомида 300 тага яқин қоидаларни бузиб ҳаракатланган. ИИВ ЖХД ЙҲХ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 июль куни Тошкент-Термиз халқаро йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтган қисмида сирена ва мигалка ёқиб келаётган Malibu-2 машинаси инспекторлар томонидан тўхтатилган.
Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бугун, 12 июль куни соат 12:40 атрофида Шайхонтоҳур туманидаги "Айни" подстанциясининг электр қурилмасида носозлик юзага келди.
Университет Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг фаолият учун рухсатномалар йўқлиги ҳақидаги баёнотига ҳам муносабат билдирди. Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига Ат-Термизий халқаро университети томонидан берилган дипломларни тан олиниши юзасидан саволлар келиб тушди.
Ўзбекистон 5 ой давомида 3,5 миллион долларлик музқаймоқ импорт қилди. Музқаймоқнинг асосий қисми Россиядан харид қилинди.
Юй Цзюнь Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. 51 ёшли дипломат шу йил бошида 5 йиллик миссиясини якунлаган Цзян Яннинг ўрнини эгаллади.
Президент «Автойўл», «Темир йўллар» ва «Ўзсувтаъминот» раҳбарлари, сув хўжалиги ва транспорт вазирлари ўринбосарлари ишдан олинганини эълон қилар экан, «Хиёнат қилганга ўрин йўқ», деди. «Ўзтўқимачиликсаноат», «ИЭС» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» раҳбарларига берилган огоҳлантириш «сўнггиси» эканини айтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.