Бокс бўйича Ўзбекситон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов ҳам совринлари сонини тўлиқ кўринишга келтирди. +92 кг вазн тоифасининг финалида баҳс олиб борган юртдошимиз финалда азалий рақибларидан бири, қозоғистонлик Камшибек Конкбаев устидан яна бир бор ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Яккасарой, Юнусобод, Бектемир ва Сергели туманларида вақтинча табиий газ бўлмайди. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ хабарига кўра, таъмирлаш ишлари туфайли 6 октябрь куни қуйидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Осиё ўйинларида бокс бўйича финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Эркаклар ўртасида 57 кг.да Ханчжоуга ташриф буюрган Абдумалик Ҳалаков фаолиятида яна бир йирик совринни қўлга киритди.
Осиё ўйинларида бокс бўйича финал жанглари бошланди. Эркаклар ўртасидаги энг енгил вазн — 51 кг.да Ханчжоуга ташриф буюрган Ҳасанбой Дўсматов фаолияти давомида яна бир йирик совринни қўлга киритди.
Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лайло Собирова ҳам ўз номини Осиё ўйинлари совриндорлари қаторига қўшиб қўйди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда ҳиндистонлик Манси устидан ғалаба қозонди.
“Даракчи плюс”нинг журналисти Сурия Магдеева касалликдан сўнг 42 ёшида оламдан ўтди. “Даракчи” газетасининг русча нашри — “Даракчи плюс”нинг фаол журналисти Сурия Магдеева оламдан ўтди.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий университети проректори ва қизи учун иш ҳамда ётоқхонадан жой сўрашга келган талабанинг онаси ўртасидаги жанжал акс этган видео пайдо бўлган. Бир-бирининг далилларини тинглашни истамаган рақиблар ўртасида низо келиб чиққан, бу ўзаро ҳақорат билан жанжалга айланган.
Аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Актенге Кеунимжаевадан тарихий ғалаба. У ушбу спорт турида Осиё ўйинларида совриндор бўлган биринчи ўзбекистонлик спортчи бўлди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштиради, дея таъкидланди президентга қилинган тақдимотда. Келгуси ўқув йилидан бошлаб айрим техникумларда халқаро дастур асосида ўқитишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Улар тўй маросимида ўз автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда тана қисмларини автомашинадан ташқарига чиқарган. Куни кеча яқинининг тўй маросимига борган икки нафар ёш йигит ўз автомашинасида руль бошқарувини қўйвориб, тана қисмларини автомашинадан чиқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифининг биринчи манзили — Қозон шаҳрига келди. Бу унинг Татаристонга илк ташрифи ҳисобланади.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов фаолиятида учинчи бор Осиё ўйинларида совриндор бўлди. -97 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда қозоғистонлик Ислам Умаев устидан ғалаба қозониб, мусобақани учинчи ўринда якунлади.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 13 октябрь куни МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади. Унда ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Спорт курашлари баҳсларида кечки дастурда гиламга чиқадиган атлетлар номи маълум бўлди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар вакили бронза медали учун баҳс олиб боришади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Олимхон Рустамов Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди.5 октябрь куни Рустамов Олимхон Бакиевич Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тармоқларда Қозоғистонда балиқ орқали юқадиган касалликка чалинганлар сони ортаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда балиқ орқали юқадиган касалликка чалинганлар сони ортаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди. У бу лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келган Феруза Маҳмудованинг ўрнини эгаллади.
Шунингдек, 30 мингга яқин маъмурий ишлар қўзғатилган. 7 ой ичида 335 млрд сўмлик “свет” ва газ ўғирланди.
У қизларни алдаб БАА ва Уммонга олиб борган ва у ерда фоҳишалик қилишга мажбурлаган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан одам савдоси жиноятида гумон қилинаётган аёл Маскатдан Тошкентга олиб келинди.
Байдарка слаломида эркаклар ўртасидаги биринчи саралаш баҳси якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жонибек Темиргалиев тўртинчи, Шаҳобиддин Болтабоев эса бешинчи натижа билан 7 октябрь куни ўтадиган ярим финалга йўлланма олишди.
Осиё Ўйинларида бугундан слаломда эшкак эшиш бўйича беллашувлар бошланди. Эркаклар ўртасида каноэ слаломида кечган биринчи саралаш баҳсида ҳамюртимиз Анвар Клевлев (92.44 сония) энг яхши натижа билан кейинги босқичга йўл олди.
Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё Ўйинлари саралашидаги иштирокини якунлашди. Ҳамюртларимиз яккалик ва жамоавий дастурда баҳс олиб боришди.
5 октябрь куни уч нафар боксчимиз Осиё ўйинларининг олтин медали учун рингга кўтарилади:-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Титисан Панмот (Таиланд) (17:00 дан сўнг)-57 кг: Абдумалик Халоков - Шудаи Харада (Япония) (17:30 дан сўнг)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Қўнқабаев (Қозоғистон) (18:30 дан сўнг). Манба: stadion.uz
Ханчжоу-2022 ўйинларида 5-октябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz
Ханчжоу-2022 ўйинларида 5-октябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: www.stadion.uz.
АОКАда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси”АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида тизимда амалга оширилган ишларнинг 9 ойлик якунлари ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди. 2023 йил 9-ойлик якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4% га ўсиб, 103,3 трлн сўмни ташкил қилди.
Маълум бўлишича, видеодаги аёл талабанинг онаси. Қизи учун ётоқхона етишмагани сабаб жанжал келиб чиққан.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё Ўйинларининг ярим финал босқичида Жанубий Кореяга қарши майдонга чиқиб, имкониятни бой берди. Учрашув видеошарҳини қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Бош прокуратура томонидан жорий йилда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасида содир этилган жиноятлар таҳлил қилинди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган даврида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2 427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилиб, шундан 714 туп қимматбаҳо навли дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган.
Оғир атлетикачимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров Осиё Ўйанларида Ўзбекистон делегациясига кумуш медаль келтирди. -81 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз даст кўтаришда 159 кг, силтаб кўтаришда 192 кг, икки курашда эса 351 кг натижа қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.