Ўзбекистонлик аёлнинг жонсиз жасади Ҳиндистон меҳмонхоналаридан бирида топилди

Ўзбекистонлик аёлнинг жонсиз жасади Ҳиндистон меҳмонхоналаридан бирида топилди


Ҳиндистоннинг Карнатака штати Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Қайд этилишича, мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси Бенгалуру шаҳри полиция идораси вакиллари билан тезкор тарзда алоқа ўрнатди ва мазкур ҳолат бўйича ойдинлик киритиш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йил 13 март куни мазкур шаҳарнинг «Jagadish Hotel» меҳмонхонасида Ўзбекистон фуқароси, 1997 йил Қашқадарё вилоятида туғилган З.Ж. исмли аёл ўз хонасида ўлик ҳолатида топилган.

Ҳозир мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда. Дипломатик миссиясининг консуллик бўлими ушбу жараённи ўз назоратига олган.

Элчихона томонидан зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.