Ўзбекистон аҳолисида 4 млндан ортиқ автомобиль мавжуд

Ўтган йил билан таққослаганда бу йил жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 400 мингдан ошган. Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 4 020 744 тани ташкил этган.

Самарқандда сўнгги 3 кунда айрим истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлари аниқланди

Жорий йилнинг 7 – 9 февраль кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Бош прокуратура, ИИВ, ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 5 млрд сўмлик зарар келтирилганлиги маълум бўлди.

Боғча ва мактаблар қуриш бўйича буюртмачи компания ташкил этилади

“Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳаси объектларини барпо этишда буюртмачи хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-65-сон, 08.02.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилади (Компания).

Халқаро футболда кўк карточка ишлатилмайдиган бўлди

Аввалроқ, футболда кўк карточкалар пайдо бўлиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу карточка атайин қоидабузарлик қилган ёки ҳакам билан кўп тортишган ўйинчига кўрсатилади ва футболчи 10 дақиқага майдондан четлатилиши айтилганди.

«Strandja». Бугун 8 нафар боксчимиз финалда жанг қилади

Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган "Strandja" халқаро турнири ўзининг сўнги босқичига етиб келди. Бугун мусобақа доирасида финал баҳслари бўлиб ўтади.

Оғир атлетика. Саккизта жаҳон рекорди ўрнатилган Осиё чемпионатида терма жамоамиз икки йўналишда қитъада тенгсиз бўлди

Тошкент мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати сарҳисоб қилинди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси умумий очколар классификациясида, шунингдек, эркаклар терма жамоамиз очколар борасида энг яхши деб топилди.

Зайнаб Дайибекова ўзбек қиличбозлигида яна бир янги саҳифа очди

Кунни ажойиб янгилик билан бошлаймиз. Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова Перуда ўтказилаётган Жаҳон кубогида бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик Богдан Гуськов UFC’даги иккинчи жангида АҚШ вакилини нокаутга учратди (видео)

Лас-Вегасда UFC Вегас 86 мусобақаси бўлиб ўтди. Турнир доирасида ўзбекистонлик Богдан Гуськов ҳам ўз жангини ўтказди.

Бугун «Strandja»да 8 боксчимиз финалга чиқди

Кеча “Strandja” халқаро турнирининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Мусобақа доирасида 14 нафар боксчимиз 12 та вазнда баҳс олиб бордилар.

Нодирбек Абдусатторов чемпион Карлсенни мағлуб этди

Германияда ўтказилган Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов даврада ғолиб бўлди. Нодирбек рапид баҳсида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди.

Ижтимоий адолатни таъминлашда халқаро тажриба ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан Бутунжаҳон ижтимоий адолат кунига бағишлаб видеоконференсалоқа шаклида ташкил этилган “Европа ва Марказий Осиёда ҳар бир авлод учун ижтимоий адолатни таъминлаш” мавзусидаги халқаро вебинарда иштирок этди. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, 2009 йилдан буён дунё миқёсида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ҳар йили 20 февраль – Бутунжаҳон ижтимоий адолат куни (World Day of Social Justice) сифатида нишонлаб келинади.

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда Магнус Карлсенни мағлуб этиб, саралаш босқичи ғолибига айланди

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнирида давравий тизим якунига етди. Шахматчилар рапид тизимида ўзаро бир мартадан ўйнаб чиқишди.

Оғир атлетика. Рустам Жангабаев даст кўтаришда бронза медаль соҳибига айланди

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар. +109 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган Рустам Жангабаев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир бронза медални келтирди.

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпиадаси учун навбатдаги йўлланмани қўлга киритди

Шу кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида сув спорти турлари бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.Ушбу мундиалда Ўзбекистон вакили Игор Мялин 10 метр баландликдан сувга сакраш мусобақасида «Париж-2024» олимпия ўйинларининг йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Оғир атлетика. 109 кг. Амриддин дастов кўтаришда, Нурудинов эса силтаб кўтариш ва иккикурашда олтин медални қўлга киритди

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида бугун охирги кун баҳслари ўтказилмоқда. Ҳозиргина -109 кг вазндаги спортчилар ўртасида баҳслар якунига етди.

Бугун «Strandja»да ярим финал баҳслари ўтказилади!

Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтаётган “Strandja” халқаро турнири ўзининг сўнги босқичларига етиб келмоқда. Бугун мусобақада доирасида 12 та баҳсда, 14 нафар боксчимиз ринга кўтарилишади.

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги шахмат турнирида иштирок этмоқда

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнири 9 февраль, жума куни старт олди.1-тур ўйинларидан сўнг 2 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этган Нодирбек Абдусатторов 3 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Ўзбек тили ва адабиёти университетида дискотека уюштирилди

Ҳолат юзасидан "Миллий тикланиш" ДП Марказий кенгаш раиси Алишер Қодиров муносабат билдирди. Кеча, 9 февраль куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида Алишер Навоий туғулган кунига бағишлаб дискотека уюштирилгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бу ОТМларнинг талабаларига қандай ҳуқуқлар берилади?

Ўзбекистонда ҳозирга қадар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 5 та нодавлат олий таълим ташкилотининг тегишли лицензияси бекор қилинган, 1 та НОТТнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.

«Strandja»: Кеча барча 10 нафар боксчимиз ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди

“Strandja” халқаро турнири доирасида кеча чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, рингга кўтарилган 10 нафар вакилимизнинг барчаси рақиблари устидан ғалабага эришишди ва ярим финал босқичига йўл олдилар.

Намангандаги дарёга тушиб кетган Nexia-2 олти кунда топилди — видео

Ҳайдовчи тормоз ўрнига газни тепгани сабаб машина каналга тушиб кетди. Автомобиль 8 метр чуқурликдан аҳоли ёрдамида чиқариб олинди.

Ўзбекистонда 5 та хусусий ОТМнинг лицензияси бекор қилинди. Унинг талабалари тақдири нима бўлади?

Олий таълим вазирлиги лицензияси тўхтатилган хусусий ОТМларда таҳсил олаётган талабаларга қандай ҳуқуқлар берилишини тушунтирди. Ўзбекистонда ҳозирга қадар лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 5 та нодавлат олий таълим ташкилотининг тегишли лицензияси бекор қилинган, 1 та НОТТнинг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.

Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугунги кунда Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва аҳамияти фуқаролик жамиятининг ривожланиши ва мамлакатнинг демократик трансформацияси жараёнида муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллашуви жамиятнинг турли қатламлари учун янги имкониятлар яратиб, давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотни кучайтиришга ҳисса қўшмоқда.

16 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

Россиянинг Иркутск вилояти Октябр туман суди Ўзбекистон фуқаросига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чорасини қўллади. Аёл кейинчалик Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши учун 40 сутка ҳибсга олинган.

Девин Ҳейни ва Райан Гарсия ўртасидаги жанг санаси маълум бўлди

Лас-Вегасда 20 апрель санасида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади.АҚШда бўлиб ўтадиган бокс кечасининг асосий жанги Девин Ҳейни ва Райан Гарсия ўртасида кечади.

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида гепатит А билан касалланиш кўпайгани аниқланди

Йил бошидан буён 10 мингга яқин бола "сариқ касалга" чалинди. АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидованинг маълум қилишича, республикада жорий йилнинг ҳозирига қадар 9507 нафар бола Гепатит А касаллигини юқтириб олган.  Касалланиш кўрсаткичларининг ўсиши Андижон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кузатилмоқда.

Оғир атлетика. Акбар Жўраев янги вазнда 3 та олтин медални қўлга киритди

Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртимиз чемпионликни қўлга киритди. Эркаклар ўртасида -102 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Акбар Жўраев барча йўналишларда тенгсиз эканини исботлади.

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко “Амирсой”да чанғи учишди — фото, видео

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрдилар. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Беларусь президенти Александр Лукашенко “Амирсой” тоғ дам олиш масканига ташриф буюрдилар.

Оғир атлетика. Турсуной Жабборова даст кўтаришда бронза медални қўлга киритди

Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида яна бир ҳамюртимиз совриндор бўлди. Ҳозиргина аёллар ўртасида +87 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди.

Оғир атлетика. Нигора Сувонова 1 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида баҳслар ўз ниҳоясига етди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.