Нодирбек Абдусатторов Германиядаги шахмат турнирида иштирок этмоқда

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги шахмат турнирида иштирок этмоқда

Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнири 9 февраль, жума куни старт олди.

1-тур ўйинларидан сўнг 2 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этган Нодирбек Абдусатторов 3 очко билан 3-ўринда бормоқда. Ҳамюртимиз Динг Лижен ва Алиризо Фиружани мағлуб этиб, Левон Арониан ва Фабиано Кариуна билан дуранг ўйнади.

Бугунги яна 3та ўйинлари бўлиб ўтади. Нодирбек Винсент 5-турда Кеймер, 6-раундда Доммаражу Гукеш ва 7-турда Магнус Карлсен билан баҳс олиб боради.

Эртага эса плей-офф форматида ғолиб номи аниқланади.

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги шахмат турнирида иштирок этмоқда
Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.