Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш электрон шаклга ўтказилди

2022 йил 1 сентябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан юртимизда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тест-режимида амалиётга татбиқ этилган эди. Ҳозирга келиб, бу жараёнлар тўлиқ якунланиб, 2024 йил 1 январдан республиканинг барча ҳудудларида меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва маълумотномаларини фақат электрон шаклда расмийлаштириш белгиланди.

Тошкентда кўчага чиқинди ташлаган ЙПХ инспектори жазоланди — видео

ЙПХ инспектори ўзи фойдаланган бир маротабалик идишни ерга ташлаб, ариққа тепиб юборган Жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Экология инспекторлари ўзи фойдаланган бир маротабалик идишни ерга ташлаб, ариққа тепиб юборган ЙПХ инспекторини жаримага тортди. Унга кўра, ЙПХ инспектори З.С.га нисбатан МЖтКнинг 91-1-моддасига асосан 1 млн 20 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Ўзбекистонлик қиличбозлар Грузияда ўтадиган Жаҳон Кубогидаги иштирокини бошлайди

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугундан нуфузли мусобақалардаги иштирокини бошлайди.Саблячилар Зайнаб Дайибекова Перу, Муса Аймуратов, Шерзод Мамутов ҳамда Сардор Абдукаримбеков Грузия мезбонлик қиладиган Жаҳон Кубоги босқичида медаллар учун баҳсларга киришади.

Муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров Халқаро мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинди

2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди. Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди.

Тошкент шаҳарнинг бош экологи ўзгарди

Расулов Акмал Асқарович Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.  Тайинлов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғига кўра амалга оширилган.

Замонавий мустақил Озарбайжон ўз олдига қўйган барча мақсадларига эришиш учун муваффақиятли ички ва ташқи сиёсатни амалга оширмоқда. Минтақада ва жаҳонда обрўси муттасил ошиб бораётган Озарбайжоннинг тинчликни тиклаш йўлида илгари сурган таклиф ва ташаббуслари бўй кўрсатаётир.

“Пойтахт” бизнес марказида содир бўлган ёнғин ўчирилди — видео

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди. ФВВнинг маълум қилишича, бугун, 9 февраль куни соат 11:40 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган “Пойтахт” бизнес маркази биносида қурилиш материаллари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

«Strandja» 5-кун: 4 ғалаба ва бир мағлубият

Болгарияда давом этаётган Халқаро турнир доирасидан кеча 5 нафар боксчимиз кейинги босқичга ўтиш баҳсларида рингга кўтарилишди.Улардан эса, афсуски, Мадияр Сайдраҳимов ирландиялик Марлей Жаcкга имкониятни бой бериб қўйди.

Учта ҳудудда одамларни АҚШга юбормоқчи бўлган 7 нафар шахс ушланди — видео

Бир фуқарони Мексика орқали АҚШга юбориш Тошкентда $32 минг, Бухорода $40 минг, Самарқандда эса $18-20 мингни ташкил қилган. ДХХ хабарига кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи 3 нафар шахс тил бириктириб, 6 нафар фуқарога виза ҳужжатларини олиб бериш ҳамда Европа орқали АҚШга ишга юбориш эвазига 32 минг доллари олган вақтида ушланди.

Тўлов ҳужжатлари кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди

Энди фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилганлик учун тўловнинг кўчирма нусхалари тақдим қилинмайди. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистонда бир ой ичида салкам 95 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

Январь ойида 995 та истеъмолчи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бир ойда 995 та истеъмолчи томонидан электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида тизимга 94 млрд 542 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда якка тартибдаги тадбиркор А.Т. “Чорвадор” МФЙда жойлашган савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 20 қути “ESSE CHANGE”, “PARLAMENT” номли хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро У.Б.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дўконидан яна 22 хил турдаги жами 7077 қути муддати ўтган акциз маркали тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Технопарк фаолияти билан танишди

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмон эътиборига Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифт ва эскалаторлар, насослар, саноат қозонхоналари, совитиш тизимлари каби кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар тақдим этилди.  Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та ишлаб чиқариш қуввати жойлаштирилган.

Тошкентдаги учта бирлашган ОТМга ректор тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Фискал институти битта олий таълим муассасасига айлантирилди. Мазкур ОТМга эса ректор этиб Тешабаев Тўлқин Закирович тайинланган.

Шаҳарларда хизматлар соҳасининг ривожланиши таҳлли этилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари шаҳарларда хизматлар соҳасининг ривожланиш ҳолатини таҳлил қилишди. Инфратузилма ва коммуникация имкониятларининг юқори бўлиши, корхоналар ва аҳолининг марказга интилиши туфайли шаҳарлар мамлакатда кўрсатилган хизматлар ҳажмининг катта қисмини таъминлайди.

WBA Ҳасанбой Дўстматовнинг чемпионлик жангига буйруқ берди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Ҳасанбой Дўстматовнинг чемпионлик жангига буйруқ берди.Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс ассоциацияси маълум қилди.

Оғир атлетика. Ригина Адашбаева ҳам терма жамоамиз ҳисобига учта медаль келтирди

Оғир атлетика бўйича Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун сермаҳсул ўтди. Бироз аввал якунланган аёллар ўртасидаги -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Ригина Адашбоева 3 та кумуш медални нақд қилди.

Оғир атлетика. Суннатилла Ўсаров 3 та кумуш медалига эга бўлди

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ҳозиргина 96 кг вазндаги эркаклар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Унда юртимиз шарафини Суннатилла Ўсаров ҳимоя қилди.

UFC президенти Макгрегор ва Чендлер ўртасида жанг бўлиб ўтишини тасдиқлади

UFC президенти Дана Уайт Конор Макгрегор ва Майкл Чендлер ўртасида жанг бўлиб ўтишини тасдиқлади.“Ниҳоят, ушбу жанг 2024 йилда бўлиб ўтишини маълум қилмочиман.

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди — рўйхат

Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко қўшма баёнот қабул қилдилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида қатор муҳим икки томонлама ҳужжат ва битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Расман: "Нархоз", Молия ва Фискал институтлари бирлаштирилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетига янги ректор тайинланди. Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига асосан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилди.

Давлат раҳбарлари биргаликда дарахт экдилар

“Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон-Беларусь саммити якунлангач, биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Фахрий меҳмонлар хиёбонида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида дарахт экдилар.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси қамоққа олинди

Анвар Жураев Жиноят кодексининг 2 та моддаси билан айбланмоқда. Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабарига кўра, Анвар Жураев ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинган.  Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 7 февралдаги ажрими билан Бош прокурори ўринбосарининг Анвар Жўраевни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, унга нисбатан “қамоққа” олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

Оғир атлетика. Сарварбек Зафаржонов олтин ва кумуш медалларини қўлга киритди

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида бугун эрталаб 89 кг вазндаги эркаклар спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Унда юртимиз шарафини икки спортчи ҳимоя қилди.

Аброр Мухтор Али 15 суткага қамалди

Диний блогер ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармасликда айбланмоқда. Жорий йилнинг 6 февраль куни Шайхонтоҳур туман Ҳокимлигида, Аброр Абдуазимов бақир-чақир қилиб, жанжал кўтарган.

21 АПРЕЛДА BYD — VI ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО МАРАФОНИ (BYD — 6th Tashkent Marathon World Athletics Label) БЎЛИБ ЎТАДИ

8 феврал куни Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида йилнинг энг кутилган спорт-оммавий тадбирларидан бири – BYD — VI Тошкент халқаро марафонига тайёргарлик кўришга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Федерация Раиси ўринбосари Камолиддин Усмонов ва Федерация Бош Котиби Камолиддин Рўзамуҳамедов иштирок этди.

Ўтган йили 600 нафардан ортиқ эркак аёлларга шилқимлик қилди

Шунингдек, бировларнинг беҳаё суратларини тарқатгани сабаб 50 нафарга яқин шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 2023 йилда 666 нафар шахс шаҳвоний шилқимлик қилиш моддаси билан судланди.

Александр Лукашенко “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко бугун, 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

Довонда транспортлар ҳаракати соат 10:30дан бошлаб тикланди

Аввал хабар қилинганидек, «Қамчиқ» довонида қалин қор ёғиши оқибатида автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди. Айни пайтда ФВВ матбуот хизматининг хабар қилишича, вазирлик тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган муҳофаза тадбирларини мувофиқлаштириб борди.

Тошкентда давлат телеканали раҳбар ходими қизга тегажоғлик қилгани сабаб 3 суткага қамалди

Иш материалларига кўра, давлат телеканалларидан бири бош муҳаррир ўринбосари алдов йўли билан ўз ходимасини иш жойига чақириб, унга тегажоғлик қилган. Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ўз ходимасига шилқимлик қилган телеканал бош муҳаррир ўринбосарига оид иш кўриб чиқилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.