Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Технопарк фаолияти билан танишди

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Технопарк фаолияти билан танишди


Ўзбекистон ва Беларусь президентлари Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмон эътиборига Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифт ва эскалаторлар, насослар, саноат қозонхоналари, совитиш тизимлари каби кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар тақдим этилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган саноат мажмуасида умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та ишлаб чиқариш қуввати жойлаштирилган. Жорий йилда бу ерда логистика маркази иш бошлайди.

Маҳсулотлар хорижий брендлар остида ва улар назоратида ишлаб чиқарилмоқда, ички ва хорижий бозорларда уларга талаб юқори. Товарлар дунёнинг 10 та мамлакатига экспорт қилинмоқда.

Президентлар етакчи корхоналар кооперациясини, тажриба алмашиш ва технологиялар трансферини кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.