Бугун Осиё чемпионатида 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган Осиё чемпионатининг навбатдаги куни доирасида 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз ўз баҳсларини ўтказадилар. Боксчиларимизнинг бугунги иштирокини Робия Бахтиёрова бошлаб берди.

Шавкат Мирзиёев сув тошқинлари муносабати билан Хитой раисига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳри ва Хэбэй музофотида рўй берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани, жароҳат олгани ва катта талафотлар етказилгани муносабати билан Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.«Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таскин-тасалли сўзларини йўллаб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади», — дейилади президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабарида.

Ёш волейболчиларимиз бразилиялик рақибларига муносиб қаршилик кўрсатди

Тошкент мезбонлик қилаётган волейбол бўйича U-19 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатининг плей-офф учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Бугун 1/8 финалда Италияга имкониятни бой берган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 9-16 ўринлар учун кечган баҳсда Бразилияга қарши баҳс олиб борди.

Жаҳонгир Ҳатамов Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи бўлди

Президент фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Ҳатамов бош прокурор ўринбосари — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фарғонада трамполин бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Бугун Фарғона шаҳридаги “САМО” спорт мажмуасида трамполин спорт тури бўйича кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида Фарғона шаҳар 1-сон спорт мактабининг очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу спорт мусобақаси “Долзарб 90 кун” тадбирлари доирасида, ёшларнинг ёзги таътил давридаги бўш вақтларини мазмунли ва фойдали ўтказиш, уларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Таэквондо. Осиё чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари ассоциация раиси томонидан тақдирланди

Бугун Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси раиси, мамлакат Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Малайзиянинг Кучинг шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчиларимиз билан учрашди. Учрашув давомида Шерзод Рихсибаевич ёш таэквондочиларни қўлга киритилган натижалар билан самимий қутлаб, бу билан тўхтаб қолмаслик керак экани, олдинда уларни Дакар-2026 ўсмирлар Олимпиадаси кутиб турганини таъкидлади.

Бангкокда бокс бўйича Осиё чемпионати бошланди

Таиландда бокс бўйича U-19 ва U-22 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати старт олди. Қитъамизнинг 25 мамлакатидан 367 нафар спортчи қатнашаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.

Спорт мактаблари фаолиятини тизимли ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари юзасидан тақдимот қилинди

Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳузурида спорт мактаблари фаолиятини тизимли ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида тақдимот ўтказилди. Тақдимот давомида 2025/2026-ўқув йили давомида амалга ошириладиган ишлар, хусусан спорт мактаблари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар илгари сурилди.

Шохрух Аминов Қорақалпоғистон прокурори бўлди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг қарорига асосан Шохрух Азаматович Аминов Қорақалпоғистон прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Кенгес матбуот хизмати.Шохрух Аминов 1981 йилда туғилган, 2002 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Курашчи қизимиз жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди

Греция мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди. Ушбу медални қизлар кураши дастурида иштирок этган Муҳайё Раҳимжонова қўлга киритди.

Ўзбекистон маълумотлар бошқаруви салоҳиятини мустаҳкамламоқда: очиқ ва гендерга оид маълумотлар қарорлар қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади

2025-йил 29–30-июль кунлари Тошкент вилоятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter, ODC) билан ҳамкорликда ва Миллий статистика қўмитаси ҳамкорлигида икки кунлик семинар ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимларининг очиқ ва гендерга оид маълумотларидан фойдаланиш бўйича салоҳиятини оширишга қаратилди.

Ўзбекистонда парламент мухолифати ваколатлари кенгайтирилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 июль куни парламентдаги мухолифатнинг ҳуқуқларини кенгайтирадиган қонунни имзолади. Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 13 май куни қабул қилиниб, Сенат томонидан 25 июнда маъқулланган эди.

Президент администрациясида яна иккита тайинлов амалга оширилди

Президенти администрациясининг фармойиши билан давлат раҳбари маъмуриятида тайинловлар амалга ошди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик каратэчи АҚШ очиқ чемпионати ғолиби бўлди

АҚШнинг Техас штатида каратэ бўйича ўтказилган АҚШ Очиқ чемпионатида ҳамюртимиз Шоҳрухбек Турсунмахамматов -75 кг вазн тоифасида якка тартибдаги кумитэ баҳсларида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. 7 ёшидан бери каратэ билан шуғулланиб келган Шоҳрухбек Турсунмахамматов кумитэ йўналиши билан бир қаторда, ката машқларини бажаришда ҳам совриндорлар қаторида эътироф этилди.

Олимпиада чемпиони Лазизбек Мулложонов барча мусобақалардан вақтинча четлатилди

Маълум қилинишича, боксчимизнинг намунасидан тақиқланган модда — метастерон метаболитлари аниқланган. Шу боис, у спорт мусобақаларидан вақтинча дисквалификация қилинди.

Ўзбекистонда ҳамон сувнинг аниқ ҳисоби йўқ. Президент рақамлаштиришни талаб қилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль куни қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш ва космик маълумотлардан фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, «Ўзбеккосмос» агентлиги ва аэрокосмик технологиялар ёрдамида қишлоқ ва сув хўжалигидаги ишларнинг ҳақиқий ҳолати ва мавжуд муаммоларни холисона аниқлаш имкони пайдо бўлмоқда.

Эъзозхон Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб тайинланди

Президент фармони билан Эъзозхон Гапиржановна Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тасдиқланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.Эъзозхон Камирова номзодини Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам маъқуллади.

Бокс. Жон Жонсга иккита суд мажлиси тайинланди

Оғир (120 кг гача) ва яримоғир (93 кг гача) вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони яна муаммолар гирдобига тушиб қолди. Америкалик 38 ёшли аралаш яккакураш устасининг 17 июнь куни Албукеркда (Невада штати, АҚШ) содир бўлган йўл-транспорт ходисаси жойини тарк этгани ҳақидаги иш бўйича иккита суд мажлиси - 14 август ва 2 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.  Бу ҳақда нуфузли MMA Fighting портали мухбири ва инсайдери Деймон Мартин ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Ёш таэквондочиларимиз Грузияга йўл олди

Жорий йилнинг 31 июлидан 3 августига қадар Грузиянинг Батуми шаҳрида таэквондо WT бўйича турли ёш тоифаларида “Batumi Open-2025” халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда дунёнинг ўндан ортиқ давлат терма жамоалари қаторида ўзбекистонлик таэквондо усталари ҳам қатнашади.

Спорт курашлари. Яна икки полвонимиз жаҳон чемпионига айланди

Греция пойтахти Афина шаҳрида спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўз якунига етди. Унда 51 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Отабек Турсунов сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувида озарбайжонлик Ҳикмат Ҳагвердиевни 4:1 ҳисобида енгган бўлса, -71 кг вазндаги полвонимиз Беҳрузбек Валиев грециялик Димитриос Соулис устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Покистон тоғларида ҳалок бўлди

Покистон тоғларида тош кўчкиси остида қолган биатлон бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Лаура Далмаер ҳалок бўлди. Бу ҳақда унинг менежери хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Президент администрациясидаги янги тайинловларни тасдиқлади

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Президент администрациясида турли тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.Кўплаб юқори лавозимли ходимлар ўз лавозимларини сақлаб қолди, аммо ПАнинг янгиланган ташкилий тузилмасига мувофиқ тузилмалар ва лавозимларнинг номлари ўзгартирилди.

Ўзбекистон миллий робототехника жамоаси “Sanya WRC 2025”да муваффақиятга эришди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бундан бир ой муқаддам ўтган “Dubai First Off-Season” халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон вакиллари саралаш босқичида 8 та энг яхши натижани қўлга киритиб, Хитой Халқ Республикасида бўладиган финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Дубай баҳсларида яккахон тартибда биринчи, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, "Энг яхши бошқарув" номинацияси соҳиби бўлган Ўзбекистон миллий робототехника жамоаси куни кеча Хитойда якунланган финал мусобақаларида ҳам яхши натижаларни қайд этди.Саня шаҳрида ўтказилган “Sanya WRC 2025” халқаро мусобақасида дунёнинг турли давлатларидан 2 минг нафардан ортиқ робототехника йўналишида изланишлар олиб бораётган ёш тадқиқотчилар ўзларининг янги инновацион технологияларини глобал майдонда синовдан ўтказди.

Тошкентда синтепон ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

Бугун, 30 июль куни соат 09:58 да Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган, синтепон ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ИИБларига янги раҳбарлар тайинланди

Полковник Абдувосит Абдулхаевич Абдуразаков Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.2022 йилнинг мартидан тайинловга қадар Абдувосит Абдуразаков Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Президент 500 та бозор ва савдо марказларида рақамли ечимларни жорий этишни топширди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рақамлаштиришни коррупцияга қарши курашда энг самарали восита деб атади. Бу ҳақда у 29 июль куни маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тақдимотда айтиб ўтди.

ОФК Аёллар футболи қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Австралиянинг Сидней шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) аёллар футболи қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси аёллар футболи бўлими бошлиғи Юлия Панина иштирок этди.

Сув спорти турларининг ривожи кўриб чиқилди

World Aquatics билан ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров, Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) Президенти, Осиё Олимпия кенгаши Бош директори Ҳусайн Ал Мусаллам билан учрашишди.

ХОҚ Президенти Кирсти Ковентри билан учрашув ўтказилди

Сингапурда ўтаётган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон спорти расмийлари Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Кирсти Ковентри ҳамда Олимпия бирдамлиги дастури директори, ХОҚнинг Миллий Олимпия қўмиталари билан ишлаш департаменти раҳбари Жеймс Маклеод билан учрашув ўтказишди. Учрашувда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши (ООК) вице-президенти Отабек Умаров ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ХОҚ раҳбари билан суҳбатлашишди.

Олимпия ўйинлари чемпиони жиддий хавф остида қолди

Биатлон бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Лаура Далмейер Покистондаги Қоракорам тоғ тизмасидаги Лайла чўққисига чиқиш чоғида оғир жароҳат олди. Бу ҳақда унинг менежерига таяниб, DPA агентлиги хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.