Тожикистон музлиги тизимида (аввал Федченко ва Ванжях деб аталган) деградация жараёнлари давом этмоқда. Мутахассислар музлик тилининг қисқариши, айрим тармоқларнинг чекиниши, музлик майдони ва ҳажмининг камайиши, шунингдек, музлик кўлларининг ҳосил бўлишини қайд этди.
Сурхондарё вилоятида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида қарийб 3 килограмм гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди. Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23–24 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади.
18 август куни Омонатларни кафолатлаш агентлигида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Фискал департаменти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Омонатларни кафолатлаш агентлиги бош директори Улуғбек Ҳамдамов, ХВЖ миссияси раҳбари, Фискал департамент катта иқтисодчиси Аманда Сайе, давлат молияси ва фискал хатарларни бошқариш бўйича минтақавий маслаҳатчи Янник Вел, давлат молиясини бошқариш соҳаси эксперти Магдалена Томчинска-Смит, шунингдек, Агентликнинг тегишли бўлинмалари вакиллари иштирок этди.
Google сервисларида Ўзбекистондаги валюта курслари билан боғлиқ техник носозлик кузатилди. Унда 1 АҚШ доллари 6 855 сўм, Россия рубли эса қарийб 82 сўм сифатида акс этди.
23–25 август кунлари Тошкент шаҳри енгил атлетика бўйича минтақавий марказга айланади. III Марказий Осиё очиқ чемпионатида тўққиз мамлакатдан спортчилар иштирок этади.
22–23 август кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда. Кундузи мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳаво 32–35 даража, жанубий вилоятларда эса 37–40 даражагача исийди.
Владимир Зеленскийнинг европа маблағларини тезроқ ажратиш ҳақидаги навбатдаги талаби ижтимоий тармоқларда нафақат норозилик, балки ҳақиқий ғазабга сабаб бўлди. X (собиқ Twitter) фойдаланувчилари Киев раҳбарини унинг беҳаёлиги ва миннатдорчиликнинг тўлиқ йўқлиги учун тўғридан-тўғри парчалаб ташлади. «ЕИ Украина сабабли банкрот бўлиши керак, деб чиндан ҳам ўйлайсизми?» — деб ғазабланади одамлар, миллиардлаб евро аллақачон натижасиз бочкага кетганини эслатиб.
Бекзод Бахром ўғли Бахромов Тошкент шаҳри маданият бошқармаси бошлиғи, сўз устаси Шукурулло Ахмадкулович Исроилов эса унинг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жамшид Фазлиддинович Шаропов Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
UFC енгил вазн рейтингининг 2-рақами Арман Царукян ярим енгил ва енгил вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони Илия Топуриянинг келажакдаги режалари ҳақида ўз фикрини билдирди. «У ҳали ҳам тикланиш жараёнида.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 23−24 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Полковник Тимур Камалитдинович Исмаилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Тимур Исмаилов янги лавозимга тайинлангунига қадар Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган.
Эквадорнинг Гуаякиль шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтиб, вакилларимиз 1 та олтин ва 3 та бронза медаль қўлга киритди.
Ўзбекистонда уй-жой сотиб олишда фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик ва бинонинг қонунийлигини аниқлаш мақсадида dshk.shaffofqurilish.uz геопортали ишга туширилган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ушбу тизим ноқонуний қурилишларни фош этиш ва шаҳарсозлик ҳужжатларини назорат қилиш имконини беради.
Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳасида пойтахт иқтисодиётини кейинги беш йилда 2,1 баробар ошириб, 60,4 миллиард долларга етказиш мақсади белгиланган. «Тошкент — 2030» стратегияси лойиҳаси Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши сессиясида муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида энергетика, рақамли технологиялар, транспорт, молия, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Саад Абу Ҳаймед билан учрашди.
Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасида фаолият юритувчи операторларни тартибга солишнинг янги механизми жорий этилмоқда. 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1154-сон Қонунга мувофиқ, сентябрь ойидан электрон тижорат операторлари фаолиятини хабар бериш тартибида амалга оширади.
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида Bektemir Business City барпо этилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 1,2 миллиард доллар, майдони эса қарийб 58 гектар бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда умумий инфляция даражаси пасайишда давом этмоқда. 2026 йил июль ойида йиллик инфляция 6,4 фоизни ташкил этди.
«Samarkand-2028» сунъий йўлдоши Самарқанд шаҳрининг космосдан олинган илк суратларини Ерга узатди. Орбитага чиқарилган гиперспектрал «Samarkand-2028» сунъий йўлдоши ўз миссияси доирасида Ер юзаси ҳақида маълумот тўплашни давом эттирмоқда.
Анвар Ҳамроев Бухоро вилоятининг Пешку тумани ҳокими этиб тасдиқланди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.21 август куни туман Кенгаши сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
«Veolia Energy Tashkent» компаниясининг диспетчерлик хизматига тегишли t.me/VeoliaOperativMarkazi Telegram гуруҳи ўз фаолиятини тўхтатди. Эндиликда иссиқлик таъминоти билан боғлиқ мурожаатларни юбориш, зарур маълумотларни олиш ва масалаларни ҳал қилиш учун компаниянинг расмий @vet_pokazaniya_bot Telegram-ботидан фойдаланиш мумкин.
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида таэквондо WT бўйича “World Taekwondo President’s Cup – Asia” мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Турнирнинг сўнгги кунида ўзбекистонлик спортчилар 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида якунига етган “Sinquefield Cup—2026” турнирини кучли учликда якунлади. Шахматчи ушбу натижаси эвазига 42 минг 500 доллар миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдаров АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ўтказилган Sinquefield Cup 2026 халқаро турнирида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Шахмат федерацияси хабар берди.
Президентнинг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ–147-сон қарори асосида жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ҳамда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбар ва ходимлари босқичма-босқич аттестациядан ўтказилади. Аттестация коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларининг мустақиллигини таъминлаш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.
Ўзбекистонда миллий сертификатга эга абитуриентларга балл ҳисоблашнинг амалдаги механизми қайта кўриб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.
Фуқаролар айрим нотариал ҳаракатларни бошқа ҳудудда, ҳатто хорижда бўлган ҳолда ҳам масофадан туриб расмийлаштириши мумкин. Бунинг учун видеоконференцалоқа технологияларидан фойдаланиш имконияти яратилган.
Беларусь Ўзбекистон билан ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Беларусь Миллий банки бошқаруви раиси Роман Головченко Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Нуриддин Мамажонов билан учрашувда маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.