БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон томонидан 40 та давлат билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Ҳужжат Нью-Йоркда Абдулазиз Камилов томонидан тақдим этилди.
АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистон ва бошқа бир қатор давлатларни Россия ва Беларусга санкцияга тушган товарлар етказилиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига киритди.АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва бошқа қатор давлатларни Россия ва Беларусга санкциялар билан чекланган товарлар етказиб берилиши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига киритди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистонда инфляцияга таъсир этувчи омиллар ва уларнинг динамикасини ўрганиб чиқди. Инфляция кўрсаткичини паст даражада ушлаб туриш макроиқтисодий барқарорликнинг муҳим омили бўлиб, у ўз навбатида, ижтимоий ривожланиш, инвестиция фаоллигини ошириш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилувчи таркибий ўзгаришларни давом эттириш учун зарур шарт-шароитларни яратади.
12-17 июль кунлари Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича Урал ва Корган Айтеновлар хотирасига бағишланган XXII халқаро турнир бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович 2022 йилги Уимблдон ғолибига айланди. Финалда у австралиялик Ник Кирьосни мағлуб этди.
Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи яна бир мусобақа ўз поёнига етди. Унда етти нафар спортчи билан қатнашган жамоамиз турнирни кумуш ва бронза медаллари билан тугатди. Бироз аввал +100 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медали учун беллашувни ўтказди.
Будапешт “Катта дубулға” турнири ўз якунига етиб бормоқда. Оғир вазн тоифасидаги дзюдочилар беллашувида медаллар учун курашадиган полвонлар номи маълум бўлди.
Халқ билан мулоқот қилинганда Нукус воқеасининг олдини олиш мумкин эди, Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда ёнган оловни ўчирди, намойишларда жабрланганларга ёрдам берилади, Ўзбекистон тарихида ўша кунлар ўчмас саҳифа бўлиб қолади — «Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида қандай фикрлар билдирилди?Журналист, сиёсий шарҳловчи Хайрулла Нуритдинов шанба куни «Ўзбекистон24» телеканали орқали намойиш этилган «Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида Нукус воқеаларига тўхталиб ўтди.
Манама шаҳри (Баҳрайн) мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида эркин кураш усталари баҳсларга киришишди. Дастлабки кун доирасида икки нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилди.
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан суратга олинган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми Испаниянинг Торревеха шаҳрида бўлиб ўтган «SOL» халқаро кинофестивалида “Энг яхши қисқа метражли фильм” номинациясида ғолиб бўлди. Мазкур кинофестивалда дунё миқёсидаги ёш киноижодкорлар, талабалар ва дебютант режиссёрларнинг кинофильмлари сараланиб, энг муносиблари мукофотланади.
Супер яримўрта (69,85 кг) вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун Исроил Мадримов ва Мишел Соро ўртасидаги жанг якунига етди. 12 раундга мўлжалланган жанг 3-раундда якунланди.
Бугун, 9 июль куни Мишель Соро ва Исоил Мадримов ўртасидаги реванш жанги Англия пойтахти Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу жангни "ЗЎР ТВ" телеканалида соат 23:00 да жонли тарзда тўғридан тўғри томоша қилишингиз мумкин!
Манама шаҳри (Баҳрайн) мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида яна бир кун ортда қолди. Қувонарлиси, унда баҳс олиб борган 3 нафар қизимиз шоҳсупага кўтарилди. -57 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Лайлохон Собирова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди.
Будапештда ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди. -66 кг вазн тоифаси финалида иштирок этган Раҳимжон Субхонов ҳал қилувчи беллашувда япониялик Олимпиада чемпионига қарши муносиб курашди.
Қирғизистоннинг Норин вилоятида бокс бўйича Собиқ Иттифоқ чемпиони Нурлан Абдикаликов хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.
Президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди, дея хабар берди ташкилот матбуот хизмати «Газета.uz»га.
Президент қарорига кўра, йил охиригача Қорақалпоғистонда узоқ масофадаги 34 маҳаллада тиббиёт пунктлари ташкил этилади. Республикада 120 ўринли Болалар тиббий реабилитация маркази қурилади, Нукусда оғир беморлар учун 20 ўринли паллиатив ёрдам кўрсатадиган хоспис ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев Япония императори Нарухито ва бош вазири Фумио Кисидага мамлакат собиқ бош вазири Синдзо Абэ вафоти муносабати билан ҳамдарлик билдирди. Абэга 8 июль куни Нара шаҳридаги чиқиши вақтида суиқасд қилиниб, кейинроқ у шифохонада вафот этди.
Зайнилобиддин Низомиддинов президент Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.Зайнилобиддин Шахоббидинович Низомиддинов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Теннис бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнирининг эркаклар баҳсларида илк финалчи номи аниқ бўлди. Мусобақанинг 2-тартиб рақам остида сараланган теннисчиси Рафаэл Надаль ўз юришини якунлашга мажбур бўлди.
Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа бокс тарихидаги энг яхши оғир вазнли жангчи номини айтди."Севимли оғир вазнли жангчим — Майк Тайсон.
Ўзбекистон президенти ҳузурида Пахтачилик кенгаши ташкил этилди. Кенгаш ҳудудлар тупроқ-иқлим шароитларига мос ғўза навларини экиш ва уруғларини кўпайтириш, ўғитлаш, суғориш, сув тежамкор технологиялардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар беради.
Толиблар Ўзбекистонга реактив снарядлар отган номаълум шахсларни қидиришмоқда.
Чоршанба куни Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Камилов БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Мулоқотда минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланиш, Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси ўтказилиши ҳамда конституциявий ислоҳотлар масалалари муҳокама қилинган.
Президент лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида янги тизимни эълон қилди. Ҳудудларнинг бош ва мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича Республика кенгаши тузилмоқда.
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни дастлабки имзолаш маросими ўтказилди. Ушбу ҳужжат 1996 йилда қабул қилинган битимнинг ўрнини эгаллаши ва томонларнинг ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 6 июль куни Брюссель шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни (КШҲТБ) имзолаш маросими бўлиб ўтди. Янги битим Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги 1996 йилда имзоланган амалдаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнига ишлаб чиқилгани ҳамда икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши кўзда тутилган.
Тошкентнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида яшаб келаётган тақиқланган “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилот аъзоларининг фаолиятига чек қўйилган.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги намойишларда ўз яқинларини йўқотган оилаларга ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари воқеаларда иштирок этган барча томонлар ҳаракатига адолатли баҳо беришни топширди.
Жорий йилнинг 7-17 июль кунлари Америка Қўшма Штатларининг Бирменгем шаҳрида навбатдаги Бутунжаҳон спорт ўйинлари мусобақаси бўлиб ўтади.Мазкур мусобақада дунёнинг 110 мамлакатидан 3 минг 600 нафарга яқин спортчи иштирок этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.