COVID — 19 сабабли тўхтатилган Тошкентдан Новосибирскга поездлар ҳаракати тикланди

COVID-19 сабабли тўхтатилган Тошкентдан Новосибирскга поездлар ҳаракати тикланди

Тошкентдан Новосибирскга қайта тикланган биринчи рейс 2 февралга режалаштирилган.

2 февралдан бошлаб «Тошкент-Новосибирск-Тошкент» йўналишида 369/370-сонли халқаро поезд қатновини бошлайди, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Матбуот хизмати.

Поезд Тошкентдан 16:05 да жўнайди ва Новосибирскка 04:58 да етиб боради. Саёҳат вақти 2 кун 12 соат 53 минут.

Ўриндиқли вагондаги чипта нархи 1,7 миллион сўм, купеда – 2,6 миллион сўм.

Поезд Новосибирскдан 10:42 да жўнаб, Тошкентга 05:32 да етиб келади.

Поэздлар жадвалини бу ерда текшириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишдаги поездлар ҳаракати 2020 йилда CОВИД — 19 пандемияси сабабли тўхтатилган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.