Бокс. U — 22 Осиё чемпионатига оид фактлар

Бокс. U-22 Осиё чемпионатига оид фактлар

Бугун старт оладиган, ўз тарихида иккинчи маротаба ташкил этилаётган U — 22 Осиё чемпионатига оид фактлар:

Мусобақага Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилмоқда;

Чемпионат йигитлар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 11 та вазн тоифасида ўтказилмоқда;

Аввалига қизлар ўртасида ҳам 12 та вазнда мусобақалар ташкил этилиши кўзда тутилганди. Бироқ мазкур вазнда етарлича боксчилар тўпланмаганлиги учун жанглар ташкил этилмайди;

Баҳсларда умумий ҳисобда 149 нафар боксчи жанг қилади (шулардан 54 нафари қизлар, 95 нафари йигитлар);

Мусобақада қитъамизнинг 20 мамлакатидан боксчилар иштирок этишмоқда;

Қатнашувчи мамлакатлар: Камбоджа, Хитой, Индонезия, Ироқ, Қозоғистон, Қувайт, Қирғизистон, Лаос, Малайзия, Мўғулистон, Непал, Покистон, Филиппин, Саудия Арабистони, Сингапур, Шри-Ланка, Тожикистон, Таиланд, Ўзбекистон, Вьетнам;

Баҳслар 18-26 январь кунлари бўлиб ўтади;

24 январь мусобақада дам олиш куни;

Мазкур мусобақанинг дастлабкиси 2022 йили Тошкентда ўтказилган ва унда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.