Тошкентда қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Тошкентда қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Улар овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан шифохонага олиб борилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланганини маълум қилди.

Унга кўра, қурилиш фирмасининг ишчилари Тез тиббий ёрдам машинасида Республика ихтисослаштирилган эпидемиология микробиология ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази қабул бўлимига овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан олиб келинган.

«Ҳозирда беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг аҳволи қониқарли эканлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.