“Аввал ҳам «Ҳарвард» билан ишлаганман. Менинг у ердаги асосий вазифам мураббийлик. Университет талабаларига эркин курашдан сабоқ бераман, турли мусобақаларга тайёргарлик кўришларида ёрдамлашаман. Шу билан бирга терма жамоадаги фаолиятимни ҳам давом эттираман. Ўзаро келишувга кўра, йирик мусобақалар олдидан ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш учун терма жамоа ихтиёрида бўламан”, – деди Бекзод Абдураҳмонов.
Маълумот учун, курашчимиз 2014-2015 йилларда ҳам «Ҳарвард»да фаолият олиб борган. Мазкур университет айни пайтда жаҳоннинг энг яхши 5 олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.