Бокс. Руслан Абдуллаев қийинчиликсиз финалга йўл олди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари доирасида кечки дастурдан ўрин олган жанглар давом эттирилмоқда. Мусобақа кашфиётларидан бири бўлаётган ўзбекистонлик 63,5 кило вазндаги спортчи Руслан Абдуллаев финал йўлланмаси учун Хитой Тайпейидан ташриф буюрган Чу Эн Лаига қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Абдумалик Халаков ҳам финалга йўл олди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари доирасида кечки дастурдан ўрин олган жанглар бошланди. Белграддаги жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Абдумалик Халаков қитъа чемпионатида мўғулистонлик Гантумур Лундаага қарши жанг ўтказди.

Бокс. Ҳасанбой Дўсматов иродали ғалабага эришиб, финалга чиқди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари доирасида кечки дастурдан ўрин олган жанглар бошланди. Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов финал йўлланмаси учун мўғулистонлик Хархуу Энхмандахга қарши қийин жанг ўтказди.

«Янги дунё тартиби учун кураш мамлакатларимиз хавфсизлиги ва ривожланишига таҳдид солади» — Владимир Норов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилотини суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва хавфсизликка таҳдидларни енгиш учун биргаликдаги имкониятларни оширишга чақирди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов 10 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида сўзга чиқди.

Шавкат Мирзиёев Эрдоғанни орден билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни "Олий даражали Имом Бухорий" ордени билан мукофотланди. Бугун, 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон президенти фармони билан Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған "Олий даражали Имом Бухорий" ордени билан мукофотланди.

Туркия президенти Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди. Унга бу юксак мукофотни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.

Бокс. Лазизбек Муллажонов ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпионати финалига чиқди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари 10 ноябрь, пайшанба куни бўлиб ўтмоқда.Супер оғир вазн тоифасида (+92 кг) Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Лазизбек Муллажонов ярим финалда Ҳиндистон вакили Нарендерга қарши рингга чиқди.

Бокс. Ўзбекистонлик эркаклар ўртасида илк финал йўлланмасини Жаъфаров қўлга киритди

Иорданияда ўтказилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун эркаклар ўртасида ярим финал жанглари доирасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 3 мағлубиятдан кейин дастлабки ғалабани қўлга киритди. 75 кило вазндаги спортчимиз Саиджамшид Жаъфаров ҳиндистонлик Сумитга қарши ишончли жанг ўтказди.

ОТМларда тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди

Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар ва ўқишини кўчираётган талабаларни ОТМларга қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам айтилди. Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилида ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун белгиланган контракт тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

ТИВ Украина разведкасининг Ўзбекистон урушда Россияга кўмаклашаётгани ҳақидаги баёнотини асоссиз деб атади

Ўзбекистон ТИВ Украина элчиси билан учрашувда, Украина Мудофаа вазирлигининг Ўзбекистон санкция чекловларини четлаб ўтиб, Россияга икки мақсадли маҳсулотлар етказиб бергани ҳақидаги «асоссиз баёноти» юзасидан «жиддий хавотир билдирди».10 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди.

Бокс. Мўйдинхўжаев - Бекбауов ўртасидаги «класико»да ҳакамлар ғалабани қозоқ спортчисига беришди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун эркаклар ўртасида ярим финал жанглари доирасида иккинчи "класико" бўлиб ўтди. 67 кг вазндаги вакилимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауовга қарши баҳс олиб борди.

Бокс. Адҳамжон Муҳиддинов ғалабани қўлдан чиқарди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун эркаклар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилмоқда. 60 кг. вазндаги вакилимиз Адҳамжон Муҳиддинов мўғулистонлик Баярхуу Буяндалаига қарши рингга кўтарилди.

USAID Орол денгизининг қуриган тубида экотизимларни қайта тиклаш учун Ўзбекистонга $1,6 млн ажратмоқда

Мазкур ташаббус Орол денгизининг Ўзбекистон қисмида янги ўрмон экинларини ўтқазиш орқали ҳудудда ҳаво сифати ва яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда иқлим ўзгаришига чидамлиликни оширишга йўналтирилади. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Орол денгизи ҳудудида чўлланишнинг салбий оқибатлари билан курашиш мақсадида 1,6 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратганини эълон қилди.

Тошкент вилоятида ППХ автомобили ҳайдовчиси машинани рақамни беркитиб ҳайдади

Қоидани бузган ҳайдовчи жаримага тортилди. ППХ автомобили эса жарима майдонига қўйилди.

Ўзбекистон бўйича табиий газ тўлдириш шохобчаларига киритилган чекловлар вақти эълон қилинди

Ҳар бир ҳудуд учун АГТКШларнинг иш вақти турлича қилиб белгиланган. Табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 9 ноябрдан эътиборан барча АГТКШлар фаолияти Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.  “Ўзтрансгаз” АЖ ҳудудлар кесимида автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига киритилган чекловлар вақтини ҳам эълон қилди.  Қорақалпоғистон Республикаси - 06:00 - 18:00; • Андижон вилояти - 05:00 - 17:00; • Бухоро вилояти - 06:00 - 19:00; • Жиззах вилояти - 23:00 - 17:00; • Қашқадарё вилояти - 06:00 - 21:00; • Навоий вилояти - 07:00 - 19:00; • Наманган вилояти - 06:00 -18:00; • Самарқанд вилояти - 23:00 - 15:00; • Сирдарё вилояти - 23:00 - 17:00; • Сурхондарё вилояти - 06:00 -19:00; • Тошкент шаҳри - 08:00 - 20:00; • Фарғона вилояти - 06:00 - 18:00; • Хоразм вилояти - 06:00 -18:00.

Бокс. Шаҳзод Музаффаров бронза медалига эга бўлди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун эркаклар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилмоқда. 54 кг. вазндаги вакилимиз Шаҳзод Музаффароқ финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга қарши рингга кўтарилди.

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Самарқандда музокара ўтказди

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари учрашув ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан музокара саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари юзасидан фикр алмашди.

Ўқитувчилар зиммасига юклатилган барча ортиқча вазифалар тақиқланади

Президент Администрацияси томонидан ХТВ ва бошқа мутасаддиларга ўқитувчиларга ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан тегишли кўрсатма берилди. ЎзАнинг хабар беришича, Президент Администрацияси томонидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли мутасаддиларга ўқитувчилар зиммасига юклатилган барча ортиқча вазифаларни инвентаризация қилиш ҳамда уларни тақиқлаш юзасидан тегишли кўрсатма берилди.  Бундан аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда ўқитувчилар уйма-уй юриб, аҳолини рўйхатга олиши буюрилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Чет элликлар январь ойидан бошлаб харидлари учун ҚҚСларини қайтариб олиши мумкин

Давлат солиқ қўмитаси хориж фуқаролари Tax Free хизматидан қандай фойдаланиши ва харидлари бўйича солиқларни қайтариши мумкинлиги ҳақида маълумот берди. “Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида” қарор қабул қилинди.

Фарғонадаги ҳибсхонада вояга етмаган болани ўша ердаги тарбияланувчилар уриб ўлдиргани аниқланди

Аввалроқ, вояга етмаган бола ҳибсхонада вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Прокуратура тергов натижасини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев "500 нафар энг нуфузли мусулмонлар" рўйхатидан жой олди

Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб боради. Шавкат Мирзиёев "500 нафар энг нуфузли мусулмонлар" рўйхатидан жой олди.

Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳудудлардаги газ қуйиш шохобчаларида метан газни нархини ўрганмоқда

2022 йилнинг 10 ноябрь ҳолатига Фарғона вилояти туман ва шаҳарларидаги метан қуйиш шаҳобчаларида метан ёқилғисининг ўртача нархлари.               Фарғона ш        Чекшўра МФЙ “Автомобилист” АГТКШ            2800              2800 Чекшўра МФЙ “Шаффоф” АГТКШ 2800 Қўқон ш Урганжибоғ МФЙ “Қўқон метангаз сервис” АГТКШ              2300     Чодаклик МФЙ “Шаффоф” АГТКШ        2800 Марғилон ш         Наврўз МФЙ “Универсал метан сервис” АГТКШ  2800  Бахрин МФЙ “Садаф” АГТКШ     2800  Қувасой ш           Суфон МФЙ “Шаффоф” АГТКШ 2300 Кўприкбоши МФЙ “Тонг ” АГТКШ 2400  Фарғона т             Саткак МФЙ “Водий мунаввар тонги” АГТКШ              2800 Аввал МФЙ “Аввалсавдо инвест” АГТКШ             2800     Қува т              Қалинпўстин МФЙ “Қуббо Давр Ойл” АГТКШ 2800     Тошкент МФЙ “Қуваметангаз ” АГТКШ            2800     Тошлоқ т           Қандирға МФЙ “Риштон газ сервис” АГТКШ     2500 Хотинқуми МФЙ “Буюк метан” АГТКШ 2800 Ёзевон т            Такалик МФЙ “Марк энерго” АГТКШ  2600 Такалик МФЙ “Алмаз метан” АГТКШ 2800     Қўштепа т         Истиқлол МФЙ “Жўйдам” АГТКШ 2800     Ғиштмон МФЙ “Бахмал” АГТКШ           2800 Олтиариқ т              Янгиқўрғон МФЙ “Газ ойл метан” АГТКШ        2800     Повулғон МФЙ “Фарғона вилоят энергогаз” АГТКШ       2800  Сўх т        Навобод МФЙ “Гузар Омади Одина” АГТКШ  2800     2800 Риштон т Учариқ МФЙ “Буюк метан” АГТКШ 2800     Оқ ер МФЙ “Мирзаназар ота” АГТКШ 2800     Бағдод т            Ўзбекистон МФЙ “Шаффоф” АГТКШ    2700     Мирзаобод МФЙ “Шаффоф” АГТКШ        2300     Бувайда т          Бувайда МФЙ “Нурафшон” АГТКШ 2500  Янгиқўрғон МФЙ “Бувайда Истиқлол сервис” АГТКШ    2700  Учкўприк т        Турғоқ МФЙ “Турғоқ” АГТКШ  2300     Учкўприк МФЙ “Нурафшон” АГТКШ     2800     Данғара т          Ғумойли МФЙ “Метангазтаъминот” АГТКШ   2800     Чинобод МФЙ “Қўқон” АГТКШ              2800  Ўзбекистон т       Қулибек МФЙ “Шаффоф” АГТКШ         2300              Шўрсув МФЙ “Газ ойл” АГТКШ              2500     Фурқат т              Навбаҳор МФЙ “Шаффоф” АГТКШ       2300     Қўқонбой МФЙ “Газ ойл” АГТКШ      2300     Бешариқ  Бешариқ МФЙ “Метангаз баракали” АГТКШ 2800     Наманган вилояти худудида сотилаётган совутилган газ нархлари Тўрақўрғон туман        Шохидон метан газ МЧЖ         2 650 Исокхон Ибрат Жунайдуллохон хк      2 700  Саид-Бунёд метангаз МЧЖ              2 600 Бураматут метан савдо МЧЖ  2 650 Хамкорликда хикмат кўп МЧЖ  2 500 Мингбулоқ туманЖасур метан МЧЖ  2 800 Мингбулоқ газпетрол МЧЖ              2 800 Равнақ Омад метан савдо 2 МЧЖ 2 800 Янгиқўрғон туман              Искавот Бархаёт сервис МЧЖ 2 600 Насибахон она МЧЖ       2 600 Афсона 1 МЧЖ 2 800 Афсона 2 МЧЖ    2 800  Эъзоз газ сервис 1 МЧЖ              2 600 Эъзоз газ сервис 2 МЧЖ 2 600 Давлатобод туман           Эзгу ният МЧЖ         2 500  Поп туман           Ғурумсарой МЧЖ 2 400 Хамкорликда хикмат кўп 2 МЧЖ        2 600   Чуст туман         Чуст компрессор МЧЖ 2 600 Албоис метангангаз МЧЖ        2 600 Чуст паризод метангаз МЧЖ      2 600 Чуст автобаза метангаз МЧЖ 2 600 Уйчи туман           Мухлиса МЧЖ 2 600 Наманган истикбол боғи МЧЖ-1          2 600  Наманган истикбол боғи МЧЖ-2 2 800 Фозил метан МЧЖ 2 600   Жахон евро сервиз МЧЖ      2 600  Наманган туман  Нурли порлок келажак МЧЖ            2 800  Равнақ МЧЖ              2 800 Какнус техналогия МЧЖ 2 600  Келажак замин нури МЧЖ              2 600  Норин туман      Янги аср МЧЖ 2 600  Автокомпрессор МЧЖ              2 600  Тараккиёт нурли бурилиш МЧЖ             2 600  Чортоқ туман              Бунёд петроил МЧЖ    2 600  Абдурашид МЧЖ 2 600 Наманган истклол боғи МЧЖ       2 600    Зъзозгар МЧЖ 2 600  Косонсой туман Чашме сафед МЧЖ      2 600 Гурмирон Нематжон МЧЖ  2 600  Наманган шахар              Наманган шахар компрес газ МЧЖ     2 600    Наманган истикбол боғи МЧЖ         2 600  Зикрилло савдо сервис МЧЖ     2 600  Эзгу ният МЧЖ              2 500   Андижон вилояти Андижон шахар  Гулчилик МЧЖ           2700     Шахрихон авто газ       2800 Избоскан туман            CHJ VODIY GLORIYA METAN SERVIS       2800              `ALISHER OTA ECO METAN` MCH 2800  `RAVNAQ OMAD` MCHJ              2800 `ALISHER OTA ECO METAN` MCHJ 2800 `BEST INVEST MAX` MChJ 2800  ООО `OSIYO HAMKOR MAKS`       2800     ORZU GAZ SERVIS МЧЖ              2800     `ПОЙТУГ ГТШ КОРХОНАСИ` М.Ч.Ж       2800  ООО `OSIYO HAMKOR MAKS`             2800 Олтинкўл туман  `TARAQQIYOT GAZ SERVIS` MCHJ    2800     `GAZ STANDART METAN LUX`    2800  `OLTINKO’L HAMKOR RIVOJ` 2800   `OSIYO HAMKOR MAKS`   2800     `SIFATLI METAN GAZ`    2800  `ORION SAPFIR RAVON`              2800  `OLTINKO’L GAZ OIL` 2800  `INVEST METAN AVTO GAZ`        2800  VITA TRANS GAZ 2800  `OLTINKO`L HAMKOR RIVOJ` 2800  `OSIYO HAMKOR MAKS`    2800  `DAVR METAN GAZ`          2800  `ELITE OIL TRADE`          2800      Пахтаобод туман         METAN AVTO GRAND              2700   Қўрғонтепа туманQO`RG`ONTEPA AVTO GAZ`    2200   JAXON BARAKA              2200    QO`RG`ON OIL MCHJ      2200   SHAFFOF MCHJ 2200   Андижон туман             MAXI TRANS MCHJ        2200  Хўжаобод туман DAVR SHOX MCHJ 2800  Хўжаобод туман      ELEGANT AVTO GAZ MCHJ         2800 Асака туман ASAKA PROPAN SERVIS MCHJ 2800            ASAKA TEX AVTO GAZ MCHJ    2800 INTER GAZ INVEST MCHJ 2900

Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича президент фармони қабул қилинди

Фармон билан бир қатор чекловлар олиб ташланди ҳамда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи воситалар белгилаб қўйилди. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида президент фармони қабул қилинди.

Бокс. Бугун 10 нафар ҳамюртимиз Осиё чемпионати финал йўлланмаси учун жанг қилади

Бугун 10 нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионати финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади: -54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан ( Қозоғистон) (15:25 дан сўнг) -60 кг: Атҳамжон Муҳиддинов - Баярҳуу Буяндалаи (Мўғулистон) (16:10 дан сўнг) -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Дулат Бекбауов (Қозоғистон) (16:40 дан сўнг) -75 кг: Саиджамшид Жафаров - Сумит (Ҳиндистон) (17:10 дан сўнг) +92 кг: Лазизбек Мулложонов - Нарендер (Ҳиндистон) (18:10 дан сўнг) -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Ҳаркҳуу Энҳмандаҳ (Мўғулистон) (20:10 дан сўнг) -57 кг: Абдумалик Халаков - Гантумур Лундаа (Мўғулистон) (20:40 дан сўнг) -63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Чу Эн Лаи (Тайпейи) (20:55 дан сўнг) -80 кг: Одилжон Аслонов - Омурбек Бекжигит улуу (Қирғизистон) (21:55 дан сўнг) -92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Аҳмат Сулайман Ал-Теимат (Иордания) (22:20 дан сўнг)

Автомобилларга газ қуйиш шохобчалари махсус иш тартибига ўтказилди — "Ўзтрансгаз"

Хусусан, Фарғонада бу тартиб тонгги 06:00 дан тунги 18:00 га қадар этиб белгиланди. Табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 9 ноябрдан эътиборан барча АГТКШлар фаолияти Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади.

Facebook эгаси Меtа ишчи кучининг 13 фоизини қисқартиради

Facebook, Instagram ва WhatsApp га эгалик қилувчи Меtа ишчи кучининг 13 фоизини қисқартиришини эълон қилди. Фирма тарихидаги биринчи оммавий ишдан бўшатишлар бутун дунё бўйлаб 87 000 кишидан 11 000 нафар ходимнинг ишини йўқотишига олиб келади.

Пара ўқ отиш: Сервер Ибрагимов жаҳон чемпионатида совриндор бўлди!

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида пара ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.Эътиборлиси, эркаклар ўртасида 10 метр масофага пневматик топпончадан отиш бўйича ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Сервер Ибрагимов 213.3 очко жамғарган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

Бокс. Фарзона Фозилова бронза медали билан чекланди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилмоқда. Ушбу босқичга етиб келган уч нафар қизларимиз ўз жангларини ўтказишди.48 кг.

Бокс. Соҳиба Рўзметова қийин кечган жангда иродали ғалабага эришиб, финалга йўлланмасини қўлга киритди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилмоқда. 75 кг. вазндаги ўзбекистонлик спортчи Соҳиба Рўзметова филиппинлик Хергие Басияданга қарши рингга кўтарилди.

Бокс. Навбаҳор Ҳамидова иродали ғалабага эришиб, финалга чиқди

Иорданиядаги бокс бўйича Осиё чемпионатида бугун аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ўтказилмоқда. 66 кг. вазндаги ўзбекистонлик спортчи Навбаҳор Ҳамидова ҳиндистонлик Анкушита Борога қарши рингга кўтарилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.