Қизнинг онасининг айтишича, доим шундай бўлади. Мутасаддилар қизнинг уйига бориб, дарёдан хавфсиз ўтиш бўйича зарур тавсия берган.
Қайд этилишича, Сирдарё вилояти ҳокимлиги масъуллари, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими ҳамда мутасадди ташкилотлар биргаликда қизалоқнинг хонадонида бўлишган.
«Масъуллар қизчанинг оила аъзолари билан суҳбатлашиб, дарёдан хавфсиз ўтишлари бўйича зарур тавсияларни бердилар. Шунингдек, ўқишга бориш-келиш шароитларини яхшилаш борасида чора-тадбирлар белгиланиб, ижрога қаратилди», - дейилади хабарда.
Аммо, қизнинг онасининг айтишича, асли Тошкент вилояти Бекобод тумани «Янги ҳаёт» маҳалласида яшовчи Замира Тўйчиева яқин оралиқ мактаб масофаси 30-40 км узоқликда жойлашганлиги сабабли, Сирдарё вилояти Гулистон туманида яшовчи қариндошлариникида истиқомат қилиб, шуердаги мактабда ўқийди. Шунингдек, ҳар ҳафтада ота-онаси дарёдан хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда олиб ўтказиб қўйишади.
«Қайиқ ҳайдашни яхши биламан. Шу сабаб бу менга қийинчилик туғдирмайди», - дейди қиз.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.