Байрам кунлари истеъмолчилар «свет» қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйилмайди — Энергетика вазирлиги

Байрам кунлари истеъмолчилар "свет" қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйилмайди — Энергетика вазирлиги

Истеъмолчилар электр ва газ учун байрам кунлари ҳам онлайн равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, байрам кунлари истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини узлуксиз етказиб берилиши учун зарур чоралар кўрилган.

Хусусан, нефть-газ ва кўмирни қазиб чиқариш, электр энергияси ҳамда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича корхоналарда махсус штаблар ташкил этилган.

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ИЭС ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47-48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, станциялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилган. Ҳудудлардаги барча кўмир омборларига кўмир маҳсулотини узлуксиз етказиб берилиши таъминланади.

Қолаверса, байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5000 тонна автобензин, 5000 тонна кўмир ҳамда 235 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилиш режалаштирилган.

Агар, тармоқларда носозлик ҳолатлари юзага келадиган бўлса, ҳудудлар бўйлаб электр ва газ таъминоти корхоналарида тун-кун ишлайдиган 1200 дан ортиқ махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, улар муаммоларни тезкорлик билан бартараф этилишини таъминлайдилар”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, байрам кунларида аҳоли истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан ажратилмайди. Эслатиб ўтамиз, истеъмолчилар ушбу ресурслар учун байрам кунлари ҳам онлайн равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.