Тошкент ер усти метроси ҳаракатининг бошланиш вақти ўзгарди

Тошкент ер усти метроси ҳаракатининг бошланиш вақти ўзгарди

Таъмирлаш ишлари сабабли поездлар ҳаракати вақтинчалик соат 07:10 дан бошланади.

Тошкент метрополитени Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида янги метро бекатларининг қурилиши билан боғлиқ қурилиш, таъмирлаш ишлари тунги белгиланган вақт оралиғида бажарилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, “Ер усти ҳалқа йўли” метро йўналишида белгилан тартибда соат 05:00 дан эмас соат 07:10 дан поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.

Ҳозирда мавжуд метро йўналишларда поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатини давом эттирмоқда”, - дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.