Тошкент метрополитенининг Янги йил байрами вақтидаги иш тартиби тасдиқланди.
Хабарга кўра, 31 декабрь, шанба дам олиш куни метрополитен доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса 1 соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Шунингдек, 2023 йил 1−2−3 январь кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.