Андижонда хусусий корхона Президент совғаси сифатида 1-синф ўқувчиларига контрафакт сумкаларни тарқатганди. Аввалроқ, Президент совғаси сифатида Aндижондаги биринчи синф ўқувчиларига машҳур брендларнинг сохта рюкзаклари совға қилингани ҳақида хабар бергандик. Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан вазирлик томонидан ўрганиш олиб борилган.
🔸Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/2-сонли қарорига асосан “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкидан (кейинги ўринларда HI-TECH BANK) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди. 🔸HI-TECH BANK активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 29-ўринни эгаллаган.
🔸Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/1-сонли қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкидан (кейинги ўринларда Туркистонбанк) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди. 🔸Туркистонбанк активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 26-ўринни эгаллаган.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари сўнгги йилларда Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасини таҳлил қилди. Туризм мамлакатимиз иқтисодиётининг эртанги куни.
Алишер Қодиров собиқ ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотидан сўнг Ўзбекистонда иқтисодий муаммолар пайдо бўла бошлаганини айтди. «Ўзбекистоннинг шимолдан океанга очилиш йўналиши бир ҳафтага махсус фалажлантирилди», — деди у.
Тошкент шаҳри мезбонлигида ўтадиган дзюдо бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати 6 октябрь куни старт олди.Дастлабки кунги баҳсларда ўзбекистонлик икки нафар спортчи ўз иштирокини ўтказди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Санкт-Петербургда ўтказиладиган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибида «минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган».
Ўқувчи дарсга халақит қилгани учун ўқитувчи уни дарсдан чиқариб юборган. Ўқувчи синфга қайтгач, ўқитувчига қўл кўтарган.
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни «халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси, қолаверса 70 ёшга тўлгани учун «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирлади.Президент фармони билан Россия президенти Владимир Путин орден билан тақдирлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.
Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, умумий майдони 200 гектардан ортиқ бўлган учта фермер хўжалигида бўлди. Давлат раҳбари вилоятга етиб келгач, Сирдарё вилоятидаги 90 гектар “Aрслон бобо” ва 62 гектар “Омонбой ўғли тугал” фермер хўжалиги далаларини кўздан кечирди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов “Ўзбектелеком”ни SpaceX'нинг Starlink'и билан солиштирди. Вазирнинг Халқаро Пресс Клубда берган интервьюсида маълум қилишича, интернет бўйича инфраструктурани олдинги йиллардан ҳозир анча фарқ бор.
Тошкентда замонавий гул боғини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Президент қарорига кўра, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик шакллари ҳамда ташаббускорларни танлов асосида аниқлаш жорий этилган.
Ўзбекистоннинг "С.Нажимов" ва Қозоғистоннинг "Қазиғурт" назорат ўтказиш пункти орқали фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланиши бир кунга ёпилди. Жорий йил 6 октябрь соат 09:00 дан 7 октябр соат 09:00 га қадар “С.
Пайшанба куни Афғонистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов қабул квотаси қарийб 70 фоизга оширилганини олқишлади ва олий ўқув юртларида ўқиш учун қизларга тенг миқдорда ўрин берилишига умид билдирди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.К.
Фермер хўжалиги дала майдонидаги дарахтларнинг ёқилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Депутат Расул Кушербаевнинг Тошкент шаҳар прокуратурасига таяниб хабар қилишича, Яшнобод туманидаги "Musamuxamedova-Djurayeva Dilfuza" фермер хўжалига тегишли майдонда жами 533 туп, шундан 2 туп ёнғоқ, 446 туп олхўри, 83 туп терак дарахтлари номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилгани аниқланган.
ССВ муассаса раҳбарияти ўринлар сонини кўпайтириш имкониятига эга эканлигини таъкидлади. Намангандаги туғруқхонада битта палатага 15 нафарга яқин аёллар жойлаштирилгани ва вилоят ССБ бу ҳолатга изоҳ бергани ҳақида хабар берган эдик.
АҚШ давлат департаменти Green Card лотереяси учун онлайн рўйхатдан ўтиш бошланиши ҳақида эълон берди. Ҳужжатларни қабул қилиш бугун, 5 октябрь Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва 8 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.
Биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан талабалар вакант ўринларга ишга жойлаштирилади. Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида: барча тиббиёт ва ОТМларнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида; барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.
2022-2023 йиллар иссиқлик мавсумида иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларининг ўзгариши фақат давлат ташкилотларига тегишли. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан 2022-2023 йиллар иссиқлик мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасида стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, мамлакатлар вазирлари ва идоралари раҳбарлари 15 та ҳужжатга имзо чекишди.
Сенат 7 октябрдаги ялпи мажлисда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ва янги таҳрирдаги стандартлаштириш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади. Қолаверса, Оролбўйи минтақаси бўйича ҳукуматга юборилган сўров натижаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг ҳисоботи муҳокама қилинади.
Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши 2022-2023-йиллар иситиш мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини тасдиқлади. Жисмоний шахслар, кичик, ўрта ва йирик бизнес учун тарифлар аввалги ҳолда қолади.
Ялпи мажлисда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги ва яна бошқа қонунларни ҳам муҳокама қилиш назарда тутилган. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз учинчи ялпи мажлисини 2022 йил 7 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тошкент шаҳрида бир нечта ўғрилик жиноятларини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда. Ўзбекистон ИИВ ЖҚББ томонидан Тошкент шаҳрида бир нечта ўғрилик жиноятларини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда.
Ўзбекистон ва Венгрия президентлари ўртасидаги музокараларда Венгрия томони ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун йиллик квотани 170 тагача оширишга қарор қилгани айтилди. Олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи Ўзбекистон-Венгрия форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳам таъкидланди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган ягона мактаб формасини жорий этиш талаби бекор қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги [558-сон] қарори билан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Венгрияда расмий ташриф билан бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёевни Будапештда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, давлат раҳбари Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.
«O'zbekistonlik» фильми тақдимоти доирасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хориждаги ватандошларга мурожаат қилиб, уларни ҳамкорликка чақирди. «Биз узоқ вақт давомида ўз йўли ва бахтини топишга уринганлардан ранжидик… Лекин Янги Ўзбекистон бошқача фикрлайди ва ҳаёт кечиради», — деди у.
Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Будапештга етиб борди. Олий мартабали меҳмонларни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь кутиб олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.