Бокс. Минскдаги халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлдик

Бокс. Минскдаги халқаро турнирда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлдик

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бокс бўйича В.И.Ливинцев хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз якунига етди.

Мусобақада қатнашган 11 нафар боксчимизнинг 8 нафари мусобақа совриндорига айланди. Терма жамоамиз вакиллари турнир якунига кўра, 6 та олтин ва 2 та кумуш медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:
— 48 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
— 54 кг: Санжарбек Ваҳобов
— 60 кг: Дилшод Абдумуродов
— 67 кг: Бекзод Ҳамидов
— 75 кг: Аълохон Абдуллаев
— 80 кг: Жасурбек Йўлдошев.

Кумуш:
— 57 кг: Самандар Холмуродов
— 67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Мураббийимиз Акмал Ҳасанов турнир якунига кўра энг яхши мураббий сифатида эътироф этилди.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.