Фарғонада портловчи снаряд топилди

Фарғонада портловчи снаряд топилди

Мазкур снаряд зарарсизлантириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб кетилган.

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат тахминан 12.00 атрофида Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани ИИБ бўлимига тушган хабарга кўра, мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи 52 ёшли фуқаро Б.Ҳ. ахлат йиғиш жойидан занглаган темир бўлагини топиб олиб, ўз хонадонига олиб келган.

Фуқаронинг хонадонига келиб темир бўлагини кўздан кечирганда ушбу жисм портловчи «снаряд» эканлигини билиб қолган ва ҳудуд профилактика инспекторига хабар берган.

Воқеа жойига Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва вилоят ИИБ «сапёр» бўлинмалари етиб бориб, мазкур снаряд зарарсизлантириш учун олиб кетилди, дея хабар бермоқда Миллий Гвардия матбуот хизмати.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.