Миллий гвардия яқинда ёпилган меҳрибонлик уйи биноси ва ҳудуди қурувчиларга берилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Миллий гвардия матбуот хизматининг хабар беришича, меҳрибонлик уйи ўрнида савдо объектлари қурилиши ҳақидаги тахминлар асоссиз.
Беморга 35 ёшли қизи донорлик қилган ва ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти 13 соатдан ошиқ вақт давом этган. Самарқандда ўтказилган жигар трансплантацияси амалиётидан бир неча кун ўтиб, бемор ҳам, донор ҳам шифохонада вафот этгани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини тиклаш эҳтимоли ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди."Базан нима учун фаолиятимни якунлаганимни унутиб қўясиз.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу орқали жамиятда кўплаб муаммоларга ечим топилади. Фуқаролар хавфсизлиги таъминланади, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатланади.
UzAuto маълумотларига кўра, автобус бензинда ҳаракатланишга мослаштирилган, бироқ уни сотиб олган компания ўзбошимчалик билан автобус том қисмига 60 литрли газ баллонларини ўрнатган. Жорий йилнинг 18 август куни Сирдарёда автобусда газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ва 15 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича "Ўзавтосаноат" АЖ расмий муносабат билдирди.
Ҳокимлар мулк ҳуқуқига оид қарорларни бекор қилишига йўл қўйилмайди, илк бор хато қилган кичик бизнес вакиллари жазоланмайди, ССП тубдан ўзгаради, ҚҚС 12 фоизга туширилади — «Газета.uz» Шавкат Мирзиёев ишбилармонлар билан учрашувда эълон қилган энг муҳим ўзгаришларни тақдим этади.22 август куни пойтахтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи маротаба тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаро аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул натижалари эълон қилинмоқда.
Шу йилнинг апрель ойида мазкур Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари норозилик намойиши уюштирганди. Бугунги кунда 67 нафар тарбияланувчи Оилавий шароитда вояга етаётган бўлса, уларнинг 12 нафари бугун пойтахтда барпо этилган 5 та Оилавий болалар уйида улғаймоқда.
Иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари ва Марказий банк раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган Саидқаҳҳор Холхўжаев пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокими бўлди. Шунингдек, янги прокурор ва туман ИИБ бошлиғи ҳам тайинланди.
У имтиёзли кредит берилмагани сабаб оғзини тикиб олди. Шунингдек, у кийимсиз ҳолда қўшнисининг томига чиқиб, бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузганликда айбланди.
Якшанба куни РФнинг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 14 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 3 нафари жароҳат олди. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди.
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқотидаги таклифларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади. Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади.
Заводда сўнгги икки йилда Евро-4,5 тоифасидаги дизель ёқилғиси, Аи-95 QuWatt бензини, Ўзбекистон ва Бухоро НҚИЗ тарихида илк маротаба АИ-98 русумли юқори октанли автомобил бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида замонавий нефтни қайта ишлаш заводини барпо этилиши республикамизда тарихий воқеа бўлди.
Биринчи марта хато қилган кичик бизнес вакилларига жазо чораси қўлланилмайди. Ўзбекистонда тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев душанба куни тадбиркорлар билан учрашади. Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республиканинг шаҳар ва туманларида барча соҳалар сингари электр таъминоти тизимида ҳам кенг кўламли қурилиш-модернизация ишлари олиб борилмоқда.Оролбўйи ҳудудига қаратилаётган эътибор натижасида амалга оширилаётган ишлар кўлами кенгайган бўлиб, асосий эътибор эскирган, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган тармоқларни, трансформатор пунктларини алмаштиришга, аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга қаратилган. Бу ишлар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланиши эса жараённи тезлаштиришга хизмат қилмоқда.
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Иқболжон Холдоров (4-0-0, 3 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.Мексикада ўтказилган бокс оқшомида Иқболжонга Мариэл Бустаманте (7-2-0, 5 КО) рақиб бўлди.
Боксчилар Александр Усик ва Энтони Жошуа WBA Super, WBO, IBF ва IBO йўналишлари бўйича энг оғир вазн тоифаси чемпионлик унвонлари учун жангдан сўнг оладиган гонорарлари маълум бўлди. Жанг барча 12 раунд давом этди, шундан сўнг ҳакамлар 113-115, 115-113, 116-112 ҳисобида ғалабани 35 ёшли украиналик боксчига беришди.
Актриса Ситора Алимжонова 2020 йил телеэкранларда намойиш қилинган “Севги” сериалида Севги исмли қиз ролини ижро қилган. Сериал режиссёри Дурдона Тўлаганова.
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди. Кечанинг асосий жангги оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва британиялик Энтони Жошуа ўртасида бўлиб ўтди.
Президент қарори билан «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони таъсис этилди. Шавкат Мирзиёев ишбилармон доира вакиллари билан очиқ мулоқот олдидан 100 нафар тадбиркорни мазкур мукофот билан тақдирлади.
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 20 август, шанба куни бокс мусобақаси бўлиб ўтади.Кечанинг асосий жангги оғир вазн тоифасида WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва британиялик Энтони Жошуа ўртасида кечади.
Бугун Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.Хабарингиз бор, “Коня шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида”ги Президент қарори имзоланган эди.
«Юксалиш» ҳаракати «Мамлакатни узоқ муддат бошқарган лидер-реформаторлар» сарлавҳаси остида инфографика эълон қилди. Айрим сиёсатчиларнинг мазкур рўйхатга киритилиши саволларни туғдиряпти, деб ёзмоқда колумнист Комил Жалилов.
Шахматнинг рапид йўналиши бўйича соврин жамғармаси 650 минг доллар бўлган онлайн чемпионат бўлиб ўтмоқда.Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этяпти.
Супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон Майами аэропортида ногиронлар аравачасида кетаётгани акс этган суратлар тарқалди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар қилмоқда.
Туркиянинг Кўня шаҳри мезбонлик қилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда 56 мамлакатдан ташриф буюрган 4000 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
"Кўня шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги Президент қарори қабул қилинди.Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари;Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;бронза медаль учун – 1 минг АҚШ долларимиқдоридаги бир марталик маблағлар билан мукофотланади.
Туркиянинг Кўня шаҳрида 9—18 август кунлари Ислом бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтди. Мусобақада 55 мамлакат вакиллари 19 та спорт тури бўйича беллашувларда иштирок этди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди. Суратлар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.