Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Хитой» форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун 17 июнь куни амалий ташриф билан Остонага боради, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин иштирок этади.
14-28 июнь кунлари Туркияда аёллар терма жамоамиз халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинини олиб боради. Элшод Расулов бошчилигида қизларимиз бугун тонгда Туркияга учиб кетишди.
Шу кунларда ХХ— асрнинг нафақат Совет Иттифоқида, балки бутун дунёда эътибор қозонган нуфузли газеталаридан бири билан тақдири чамбарчас боғланган машҳур журналист Йўлдош Муқимовни таваллудининг юз йиллиги нишонланмоқда. Қандай гаплар айтилмасин, ўша пайтларда мамлакатда кўп журналистлар бор эди.
Шу кунларда Йўлдош Муқимов — ХХ асрнинг нафақат Совет Иттифоқида, балки бутун дунёда эътибор қозонган нуфузли газеталаридан бири билан тақдири чамбарчас боғланган машҳур журналист Йўлдош Муқимовни таваллудининг юз йиллиги нишонланмоқда. Қандай гаплар айтилмасин, ўша пайтларда мамлакатда кўп журналистлар бор эди.
Тошкентдаги Ўрта Осиё митрополия округи раҳбари, Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ вазият юзасидан жамиятга мурожаат қилди. Митрополит таъкидлашича, черков ҳар доим «виҷдон овози» бўлиб келган ва инсон Худо суратида яратилганини, унинг қадр-қимматини камситиш ёки зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини эслатиб туради.
Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда туманлар даражасидаги бошқарувда туб ўзгаришлар зарурлигини айтди.«Бир нарсани тўғри тушуниб олиш зарур.
Президент 16 июнь куни ўтказган йиғилишда Халқ қабулхоналари фаолиятини танқид қилди ва уларнинг ходимлари бугундан бошлаб ишдан олинишини маълум қилди.Қайд этилишича, 2024 йил виртуал қабулхона ва халқ қабулхоналарига юборилган мурожаатларнинг 55 фоизи ижобий ҳал этилмаган.
16 июнь ҳолатига кўра, 30 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрондан ватанига қайтарилди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.Қайд этилишича, улар Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали эвакуация қилинган.
Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент администрацияси ҳузуридаги Назорат инспекцияси фаолиятини кескин танқид қилиб, бугуннинг ўзида тугатилишини маълум қилди.Давлат раҳбарининг фикрича, мазкур тузилма ўзига юклатилган вазифаларни бажара олмади.
Президент Шавкат Мирзиёев Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро ҳақида кескин фикр билдириб, улар ўртасидаги зиддият минтақага ҳам таъсир ўтказишини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Ўзбекистонда ҳоким ва вазирлар проактив ишлашга ўтиши шарт. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Бугунги кунда дунё миқёсида ижтимоий тенгсизлик, камбағаллик ва эҳтиёжмандлик масалалари ҳар бир мамлакат олдида долзарб муаммо сифатида турибди. Ўзбекистон ҳам бу борада бефарқ эмас.
Тошкент, 2025 йил 8 июнь – Буғдой Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини, қишлоқ аҳолисининг даромад манбаларини ва умумий иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Бироқ мамлакат ташқи омиллар, геосиёсий хавфлар ва ички бозорни тартибга солишнинг чекланган имкониятлари туфайли нарх тебранишларига дуч келмоқда.
Сўнгги ойларда Украина ва халқаро оммавий ахборот воситаларида Президент Vladimir Зеленский "Украинани сотаётгани ҳақида далиллар тобора кўпайиб бормоқда."Бу сўзлар баланд, ҳиссий ва кенг резонансга ега. Аммо бу баланд овозда ифода ортида нима бор? Бундай айбловлар қанчалик асосли? Уруш ва ташқи босим шароитида Украина иқтисодиёти, суверенитети ва миллий ресурслари билан ҳақиқатан ҳам нима содир бўлмоқда?
Бугун, 15 июнь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатининг учинчи кунги беллашувларида терма жамоамиз аъзоларидан Шукуржон Аминова ва Шаҳрам Аҳадов мусобақаларда ўз иштирокини бошлайди. Шукуржон Аминова -57 килограмм вазнда илк беллашувни франциялик Марта Фавазга қарши ўтказса, Шаҳрам Аҳадов -73 кило оғирликда Лавжаргал Анҳзая (Мўғулистон) /Арон Жабо (Венгрия) ғолибига қарши баҳсга киришади.
Италиянинг Варезе шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича жаҳон кубоги давом этмоқда. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари илк медалини қўлга киритди.
Польшанинг Белосток шаҳрида енгил атлетика бўйича анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда аёллар ядро улоқтириш ва баландликка сакраш, эркаклар эса ядро улоқтириш, баландликка ҳамда лангар чўпга таяниб сакраш баҳсларида рақобатлашди.
Чехия пойтахти Прагада аралаш яккакурашлар (MMA) бўйича Октагон 72 турнири бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов co-main event — асосий жанглардан бирида октагонга кўтарилди.
Лондон шаҳрида шахматнинг рапид йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати якунига етди. Унда дунёнинг энг кучли 55 жамоаси қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси президенти Билол Эркинов Қозоғистонга ташрифи чоғида Қозоғистон Бокс федерацияси президенти Раҳимзҳан Ерденбеков билан учрашди. Томонлар икки давлат ўртасида профессионал бокс йўналишидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Хабар берганимиздек, 10-14 июнь кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳри, IX халқаро "Қирғизистон гавҳари" спорт ўйинларига мезбонлик қилди. Ушбу турнирнинг бокс баҳсларида ўсмирлар жамоамиз ҳам иштирок этдилар.
Бугунги кунда Ўзбекистон саноатининг тараққиётида ўзига хос ўринга эга бўлган, халқаро миқёсда ишончли ҳамкор сифатида тан олинган, инновацияларга таянган ва технологик экспертликни ўз стратегиясининг марказига қўйган компаниялардан бири Artel Electronics ҳисобланади. Маҳаллий саноатнинг фахри бўлган Artel ўзининг кенг кўламли маҳсулотлари, барқарор ривожланиш ёндашуви ва глобал интеграцияга қаратилган фаолияти билан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун минтақада кучли саноат брендига айланди.
Бугун Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. 93 мамлакатдан ташриф буюрган 550 нафардан ортиқ спортчи орасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам медаллар учун кураш олиб боришади.
Ўзбекистон инсонларнинг ҳалокатига ва Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашувига олиб келган Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.Қайд этилишича, ҳоким ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг 2025 йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб беришини айтган.
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов болалар боғчаси ҳудудидаги бинони суд қарорисиз бузишга буйруқ бераётгани акс этган видео тарқалди.«Боғчанинг «территория»сига кирганларнинг (бино қурганларнинг — таҳр.) ҳаммасининг ҳуқуқий «документ»ларини кўтарасан.
Ўзбекистон Мальдив оролларига ўзининг биринчи элчисини тайинлади. У Ҳиндистондаги элчи Сардор Рустамбоев бўлди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева 11 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида Қорақалпоғистонга бағишланган нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда «Газета» мухбири.У ҳудудни ривожлантириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Янош Ковач UzAuto Motors акциядорлик жамияти бош директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.Венгрияда туғилган Янош Ковач Будапешт техника университетининг автомобилсозлик технологиялари бўйича муҳандислик мутахассислигини тамомлаган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу хабарлар асоссиз эканлигини айтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.