ТИМУР КАПАДЗЕ ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОИСИНИ ТАРК ЭТДИ

ТИМУР КАПАДЗЕ ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОИСИНИ ТАРК ЭТДИ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар беришича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ўз фаолиятини янги босқичда давом эттириш истагини билдириб, ассоциация раҳбариятига лавозимидан озод этилиш тўғрисида мурожаат қилган.

Маълумотларга кўра, мутахассисга бошқа таклиф тушган ва у ўз мураббийлик фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида. Шу боисдан, ЎФА раҳбарияти Кападзенинг қарорини ҳурмат билан қабул қилган ва унинг мураббийлик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қолган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.