Тошкентда ўтган Халқаро оғир атлетика федерациясининг Конгрессидан сўнг ушбу спорт тури бўйича яқин йиллар ўтказиладиган турли ёшдаги жаҳон чемпионатларига мезбонлик қилувчи мамлакатлар эълон қилинди. Унга кўра, бўлажак мусобақалар мезбонлиги қуйидаги давлатларга берилди: 2023 йил:Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – АлбанияЁшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – МексикаКатталар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Саудия Арабистони 2024 йил:Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – ПеруЁшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Испания 2025 йил:Катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Норвегия Манба: Olympic.uz
«Ўзсувтаъминот» Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаевнинг Ховос туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ОТБнинг 7 млн доллар талон-торож қилингани ҳақидаги баёнотини рад этди. Таъкидланишича, маблағларнинг 6,2 млн доллари Жаҳон банкига, 1 млн доллари эса Ўзбекистонга тегишли ҳамда «ушбу маблағлар талон-тарож қилинмаган».
Халқаро дзюдо федерацияси йил якунидан аввал дзюдочиларнинг янгиланган рейтинг жадвалини эълон қилди. Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида яна пешқадамга айланди.
Ўтган йили 12 майда эълон қилинган Президентимизнинг “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармонида банк тизимини замонавий талаблар асосида ривож топтириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини оммбоплигини таъминлаш, умуман банк тизимини бугунги кун талаблари асосида иш юритишини таъминлаш масалалари тилга олинган. Бугун миллий матбуот марказида бўлиб ўтган тадбирда АТБ “Қишлоқ қурилиш “ банкида мазкур фармонга асосан стратегик дастур доирасида белгиланган вазифалар ижроси тилга олинди.
Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрида фаоллар билан учрашувда Тошкент вилоятидаги кадрлар муаммоси ҳақида гапирди. «Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади.
Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида йилнинг сўнгги дзюдо мусобақаси - катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг сўнгги учинчи куни эркаклар -100, +100 кг, аёллар эса -78 ва +78 кг вазн тоифаларида татамига чиқадилар.
Бир кунда Ўзбекистоннинг учта вилоятида саккизта туманига янги ҳокимлар тасдиқланди.22 декабрь куни Ўзбекистоннинг учта вилоятининг саккизта туманида бўлиб ўтган халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида янги туман ҳокимлар тасдиқланди.
Пойтахтимиздаги “Универсал” мажмуасида ўтаётган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатининг ҳам иккинчи кун баҳслари якунланди. Бугунги дастур билан “классик” курашчиларнинг иштирокидаги беллашувлар ниҳоясига етди.
ESPN нашри Миллий хоккей лигаси (МХЛ) ўйинчиларининг яқинлашиб келаётган Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларидаги иштироки бўйича хабар чоп этди. Манбанинг таъкидлашича, океан ортининг юқори лигасида ўйнайдиган хоккейчилар бўлажак қишки Олимпия ўйинларида иштирок этмайди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари фармонида тизимни 2022 йил 1 январидан жорий этиш бўйича кўрсатма берилган бўлса ҳам, катта эҳтимол билан, йил охиригача қабул қилинмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тизим барибир янги йилдан ишга туширилади ва давлат хизматчиларига декларацияларни тайёрлаш учун апрелгача вақт бериш режалаштирилган.
Халқаро оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, Париж-2024 Олимпия ўйинларида ушбу спорт вазн тоифалари 4 тага қисқартирилди ва 10 та вазн тоифасига тушди. Спортчилар жорий йил Токио-2020 Олимпиадасида 14 вазнда (эркак ва аёлларда 7 тадан тоифа) беллашишган бўлса, Париж-2024 да бу тоифалар қисқармоқда.
Шавкат Мирзиёев бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевдан ер муносабатлари соҳасидаги қонунбузарликлар учун йирик амалдорларни жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилди. «Катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз, мен сизни хурмат қилишни бошлайман», — деди давлат раҳбари.
Бухоро вилоятининг Ромитан, Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Оқдарё ҳамда Наманган вилоятининг Косонсой туманларига янги ҳокимлар тасдиқланди.Ўзбекистоннинг учта вилоятининг тўртта туманида янги ҳокимлар тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида бир неча спорт турлари бўйича баҳслар ўтказилмоқда. Шу жумладан, самбо бўйича баҳслар ҳам XXX Спартакиада дастуридан ўрин олган.
Маълум қилганимиздек, бугун дзюдо бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати старт олди. Регламентга кўра, биринчи кун енгил вазн тоифасидаги дзюдочилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Президент қарори билан жорий йилда «Темир дафтар» га киритилганлар, 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор боқувчисини йўқотганлар пенсиясини олувчи оилалар ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчиларга бир марталик 800 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Турсунали Кузиев Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у агентлик директори вазифасини бажарувчиси эди.
Ўзбекистонда Twitter фаолияти чекланганига қарамасдан, давлат органлари ва расмий шахслар, жумладан Сенат раҳбари Танзила Нарбаева ҳамда президент матбуот хизмати мазкур ижтимоий тармоқда постлар эълон қилишда давом этмоқда. Сенатор Фарҳод Боқиев Сенат раҳбари ким учун твитлар ёзаётганини тушунтиришга ҳаракат қилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов ёшлар форуми доирасида тотализаторлар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, унинг тарбияга жуда қаттиқ таъсир қилаётганини айтди. Вазирнинг сўзларига кўра, «аҳоли ҳар хил йўлларга кириб қолишининг олдини олиш давлатнинг мажбурияти».
Бугундан пойтахтимиздаги “Юнусобод спорт мажмуаси” ҳамда “Универсал” спорт саройларида икки ажойиб спорт турларида катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати бошланади. 21-23 декабрь кунлари “Юнусобод спорт мажмуаси”да юртимизнинг энг кучли дзюдочилари мамлакат биринчилиги учун баҳс олиб боришади.
Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди. Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан 502 нафар боксчи 15 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Жаннат ҳиди уфуриб турган, ҳар қаричи-да тиллога менгзанилган аждодлардан мерос юртимизнинг сўлим гўшаси – Навоий вилояти бугун ОАВ вакилларига мезбонлик қилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида ижтимоий-иқтисодий соҳада рўёбини топган ислоҳотлар табиийки халқ эътиборидан четда қолмаслиги зарур.
Жорий йил 9-20 декабрь кунлари Италиянинг Кети шаҳрида 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида гандбол бўйича «ABRUZZO CUP-2021» халқаро турнири ўтказилди. Италия гандбол федерацияси томонидан уюштирилган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Россиянинг «неКАРАтэ» номли Youtube-канали Тошкентда ўтказилган профессионал бокс жанглари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, унда 7 нафар ўзбекистонлик спортчи рингга кўтарилиб, уларнинг барчаси ғалаба қозонишди.
Кўтаринки кайфиятда ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг пойтахтимизда IWF (Халқаро оғир атлетика федерацияси) конгресси бошланди. Унда ташкилотнинг ортда қолган йилдаги сарҳисоби, янги режалар муҳокама қилинмоқда.
Бугун, 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди. Мусобақада Республикамизнинг турли ҳудудларидан 502 нафар боксчи 15 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Испанияда аёллар ўртасида гандбол бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Норвегия терма жамоаси ўз тарихида тўртинчи бор чемпионликни расмийлаштирди.
Аввал хабар берганимиздек, бугун 19 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилиб тонг сахар Каршига кириб келган журналист ва блогерларни хокимлик мутассадилари илиқлик билан кутиб олишди. Қилиниши керак бўлган ишларни барака файзи учунми пресс-турни Қарши туманидаги Абу Муин Насафий зиёратгоҳига ташриф буюришдан бошладик, Ислом оламида «Сайфул Ҳақ», яъни «Ҳақнинг қиличи» номи билан эътироф этиладиган бобокалонимиз ҳақида батафсил маълумот берилди. Ушбу зиёратгоҳ давлатимиз раҳбари ташббуси билан ободонлаштирилиб, бу ерга келувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилди, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Азамат Авазов.
Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ўзбекистондан ўз ватанига қайтган афғонистонлик қочоқлардан бирортаси ҳам ўлдирилгани ёки қамоққа олинмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда яшаётган Афғонистон фуқароларини мажбуран қайтариш режалаштирилмаган.
Кеча 17 декабр куни хабар берганимиздек, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Ботир Зарипов 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида бухороликларга мурожаат ўқилди. Вилоят раҳбари такидлашича 2022-2026 йилларда ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, 200 минг гектар оборотдан чиққан ерлар фойдаланишга қайтариладиган бўлиб, келгуси беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган дастурлар тўғрисида атрофлича тўхтатилиб, қиймати 3 трлн.сўмлик 10 та мева-сабзавотчилик лойиҳалари амалга оширилиб, 2022-2026 йиллар давомида қўшимча 3,5 минг гектар майдонда сабзовот етиштириш, 1000 гектар интенсив боғ, 4000 гектар интенсив узумзорлар ташкилаштирилиши ва 500 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, дейилади мурожаатида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.