Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Нигоҳ телеграм канали хабар берди.
2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
Шунингдек, дафтарга киритилганларнинг ОТМ шартнома пулини 50 фоизини тўлаб бериш, хорижда даволаниш харажатларининг БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилиши айтилганди.
Июлда эса президент фармони билан, август ойида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзандлари учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилганди.
Сентябрь охирларида Орол денгизи фожиаси оқибатларидан ҳаммадан кўп жабр кўрган Қорақалпоғистоннинг Муйнов туманида яшовчи ҳар бир оилага 5 млн сўмдан бир марталик ёрдам пули тарқатилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.