Кеча 17 декабр куни хабар берганимиздек, Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида вилоят ҳокими Ботир Зарипов 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида бухороликларга мурожаат ўқилди.
Вилоят раҳбари такидлашича 2022-2026 йилларда ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, 200 минг гектар оборотдан чиққан ерлар фойдаланишга қайтариладиган бўлиб,
Бугун 18 декабрь куни турли маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар учун, Президент Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошчилигида ва Бухоро вилояти хокимлиги хамкорлигида «Ғиждувон» эркин иқтисодий зонасига пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур дойрасида Ғиждувон жойлашган “PARVOZ XUMO RAVNAQ TRANS” МЧЖ, «БУХОРО ФАЙЗ ТЕКСТИЛЬ» МЧЖ ва “NAVOYI SMART PLAS” МЧЖ томонидан хўжаликда ишлатиладиган пластмасса идишлар ишлаб чиқариш” жараёнлари билан яқиндан танишдик.
Биргина «Парвоз Хумо Равнақ Транс» масъулияти чекланган корхонада умумий қиймати 19,3 миллион АҚШ долларилик лойиҳа амалга оширилган. Хозирча корхонади 430 киши бандлиги таъминланди.
Энг қизиғи ҳар бир хонадон учун керакли рўзғорда фойдаланадиган идиш товоқлар хозирги кунда ҳар бир хўжалик учун зарур деб ўйлайман журналистлар «Навоий смарт пласт» корхонасида ҳам бўлдик
Айни пайтда 40 дан ортиқ ишчи мутахасисларни бағрига олган кичик корхонада пластмассадан 200 дан зиёд турдаги уй-рўзғор ва хўжалик моллари ишлаб чиқарилмоқда. Шу йилнинг ўтган даврида бу ерда 15 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланди. Эндигина фаолиятига 2 йил тўлган кичик корхона хозирги кунгача экспортни хозирча Тожикистонга амалга оширишга эришилган хали хаммаси олдинда дейди корхона муассиси.
Шу билан Пресс-тур дойрасида Бухорога икки кунлик ташрифимиз ўз нихоясида кейинги Пресс-тур 19 — 20 декабр кунлари Қашкадарё вилоятига кузланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.